Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/1002 Дата решения 24.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "MIRZOOBOD-PARRANDA-ASL" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1056351 Claim ID 3210440 PDF Hash e65eb511b76d6bb6... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
нинг 220-моддаси нинг 220 law
СКнинг 273-моддаси СКнинг 273 law
СКнинг 111-моддаси СКнинг 111 law
СКнинг 82-моддаси СКнинг 82 law
ИПК 222-моддаси ИПК 222 law
Текст решения Оригинал (узб.)
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Корасув МФЙ, Темирчи кўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz . ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўртачирчиқ тумани 2023 йил 24 март 4-1104-2302/1002-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида аризачи Ххххнинг жавобгар «ХХХХ» масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили Г.Умарова (ишончномага асосан), иштирокида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризачи Хххх Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «ХХХХ» масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза важларини қувватлаб, жавобгар томонидан 2023 йил учун юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги, шу сабабли ДСБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига асосан судга мурожаат қилинганлиги, ДСБ томонидан судга мурожаат қилинганидан сўнг жавобгар томонидан солиқ ҳисоботлари тақдим этилганлигини баѐн қилиб, суддан аризани рад этишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгардан суд мажлисида вакил иштирок этмади ва низо юзасидан муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК)нинг 220-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд ишда иштирок этган аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра аризани рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, СКнинг 273-моддасига асосан солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари белгилаб қўйилган бўлсада, жавобгар томонидан 2023 йил учун юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этилмаган. СКнинг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ѐки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ѐки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 3) солиқ текширувини ўтказаѐтган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ѐки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаѐтган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради; 4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида. СКнинг 82-моддасига асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ѐки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади. Жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаганлиги сабабли Ххххнинг солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида қарори қабул қилиниб, жавобгарнинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган. Шундан сўнг жавобгар солиқ ҳисоботини аризачига тақдим этган. Мазкур ҳолда суд жавобгар томонидан ҳисоботлар солиқ органига топширилганлиги сабабли аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. ИПК 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, иқтисодий суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун 9моддасининг 12-бандига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Шунингдек, иқтисодий иш электрон тарзда шакллантирилганлиги боис, суд почта харажати ундирмасликни лозим топади. Юқоридаги баѐн этилган ҳолатларга кўра Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 26, 128, 170, 176-179, 215-222моддаларини қўллаб, суд, қ а р о р қ и л д и: Ххххнинг аризаси талабини қаноатлантириш рад этилсин. Суднинг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, у қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қароридан устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи, судья Т.Салимов