← Назад
Решение #623755 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 329 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 278 | — | code_article | |
| йича ушбу Кодекс | 279 | — | code_article | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2211/3918-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья Н.Джураев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья С.Қувватов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 24 март
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров
ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
“Silk Expert Processing” масъулияти чекланган жамияти вакили М.Қорабоев
(2023 йил 16 январдаги 5-сонли ишончномага асосан), Ф.Рахматов
(2023 йил 16 январдаги 7-сонли ишончномага асосан), С.Султанов
(раҳбари) ва Ё.Зохидов (ишончномасиз), “Зафаробод Агропилласи”
масъулияти чекланган жамияти вакили С.Ташбеков (раҳбари)нинг
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармасининг “Silk Expert Processing” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар “Зафаробод Агропилласи” масъулияти чекланган
жамиятидан 118.661.598 сўм асосий қарз ва 2.280.000 сўм жарима
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан
чиқарилган Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 27 декабрдаги қарори устидан жавобгар томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган бинода
Жиззах вилоят суди кўмагида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси “Silk Expert Processing” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда даъвогар, МЧЖ деб юритилади) манфаатида судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Зафаробод Агропилласи”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар, МЧЖ деб
юритилади)дан 118.661.598 сўм асосий қарз ва 2.280.000 сўм жарима
ундириб беришни сўраган.
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 2.280.000 сўм жарима ундирилган.
Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 27 декабрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг
2022 йил 1 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган. Иш биринчи
инстанция судида янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига
юборилган.
Мазкур суд қарори устидан жавобгар кассация шикояти билан
мурожаат қилиб, унда қарорни бекор қилиш ва ҳал қилув қарорини ўз
кучида қолдириш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда апелляция
инстанцияси судининг қарорида биринчи инстанция суди томонидан
даъвогарнинг даъво талабига аниқлик киритмасдан, даъвони қисман
қаноатлантириб хатоликка йўл қўйган деб ҳисоблаб ҳал қилув қарорини
бекор қилиб, даъво талабига аниқлик киритиш, шартномага асосан
белгиланган миқдорда ва тартибда пилла хом ашёсини топширмаган
фермер хўжаликларини ишга қўшимча жавобгар сифатида жалб қилишни
кўрсатиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига
юборганлиги, шартнома икки томонлама тузилганлиги, даъво талаби
асосий қарз ва жаримани ундиришдан иборатлиги, лекин даъво асоси ва
предметини ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги, даъвогар даъво талабида
жавобгардан 118 млн. сўмни жарима деб ундириш тўғрисида судга
мурожаат қилмаганлиги кўрсатилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили жавобгар
адвокатининг Тошкент шаҳар судида суд мажлисида иштирок этиши
лозимлиги сабабли ушбу суд мажлисида қатнаша олмаётганлигини
билдириб, суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисида оғзаки
илтимоснома киритди, шунингдек кассация шикоятини қувватлаб,
даъвогар билан тузилган шартнома бўйича жавобгар мажбуриятини тўлиқ
бажарганлиги, балки даъвогарнинг ўзи мажбуриятини лозим даражада
бажармай, аванс тўловини келишилган муддатда тўлаб бермаганлигини
билдириб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар
адвокати суд мажлисига қатнашиш учун келиб, бошқа судда иши
борлигини айтиб суд мажлиси бошлинишини кутмай кетиб қолганлиги ва
бугунги суд мажлисида жавобгар раҳбари иштирок этаётганлигини
инобатга олиб, суд муҳокамасини кейинга қолдириш учун асос йўқлигини
билдириб, илтимосномани рад қилишни сўради, шунингдек кассация
шикоятига эътироз билдириб, мазкур низо фермер хўжаликлари
томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли келиб
чиққанлиги, шартноманинг 1.2.11-бандида жавобгарнинг субсидиар
жавобгарлиги назарда тутилганлигини инобатга олиб, фермер
хўжаликлари 65 фоиз режани бажарганлиги сабабли жарима
ҳисобланганлиги, апелляция инстанци суди эса фермер хўжаликларини
ишга жалб қилинмаганлиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш тўғрисида
асосли тўхтамга келганлигини билдириб, шикоятни рад қилишни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган Палата вакили суд муҳокамасида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата вакилининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни
иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан
жавобгарнинг илтимосномасини рад қилишни, апелляция инстанцияси
судининг
қарорини
ўзгаришсиз
ва
кассация
шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг суд муҳокамасини кейинги қолдириш
тўғрисидаги илтимосномасини муҳокама иқлиб, илтимосномага даъвогар
вакили эътироз билдирганлиги, суд муҳокамасида жавобгар раҳбари
иштирок этаётганлигини инобатга олиб, жавобгар адвокатининг Тошкент
шаҳар судида иштирок этиш учун кетганлиги мазкур ишни кейинга
қолдириш учун асос бўлмайди ва суд муҳокамасини кейинга қолдириш
учун асос мавжуд эмас деб ҳисоблаб, илтимосномани рад қилишни лозим
топди.
Мазкур ҳолатда даъвогар даъво аризасида тарафлар ўртасида
2021 йил 4 январда тузилган ипак қурти пилласини етиштириш бўйича
хизмат кўрсатиш тўғрисида 2-сонли шартнома (бундан буён матнда
хизмат кўрсатиш шартномаси деб юритилади) тузилганлиги, ушбу
шартнома бўйича жавобгар зиммасига олган мажбуриятни лозим
даражада бажармаганлиги натижасида 120 та фермер хўжаликлари
томонидан 17.627,5 кг хўл пилла етиштирилиши таъминланмаганлиги
важи билан даъвогарнинг фермер хўжаликлари билан ўрталарида тузган
пилла хом ашёсини етиштириш бўйича шартнома (бундан буён матнда
хом
ашё
етиштириш
шартномаси
деб
юритилади)нинг
5.4-бандида топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида
жарима ҳисоблаш белгиланганлигини асос қилиб, жавобгар ҳисобидан
118.661.589
сўм
асосий
қарз,
шунингдек
хизмат
кўрсатиш
шартномасининг 3.4.2-бандини асос қилиб, жавобгар ҳисобидан 2.280.000
сўм жарима ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суди хизмат кўрсатиш шартномасининг
1.2-бандида ижрочи - “Зафаробод Агропилласи”ИЧЖ буюртмачи - “Silk
Expert Processing” МЧЖга ипак қуртидан пилла етиштиришни фермер
хўжаликлари томонидан ташкил қилиш учун тегишли хизматлар
кўрсатиш мажбуриятини олган, шартноманинг 1.2.11-бандида Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 329-моддасига асосан ижрочи хўжаликлар молиявий
мажбуриятига солидар жавобгар бўлиши, хўжалик томонидан пул маблағи
тўланмаган тақдирда, ижрочи ушбу пул маблағларини бюртмачига унинг
биринчи талабига асосан тўлаб бериш мажбуриятини олган, ФКнинг 329моддасига кўра, агар асосий қарздор кредиторнинг талабини
қондиришдан бош тортса ёки кредитор ундан қўйилган талабга оқилона
муддатда жавоб олмаган бўлса, бу талаб субсидиар жавобгар бўлган
шахсга қўйилиши мумкин, мазкур ҳолатда даъвогар асосий қарздорга
бўлган ўз талабини қондиришни субсидиар жавобгар шахсдан талаб
қилишга ҳақли эмас, башарти бу талаб асосий қарздорга муқобил талабни
ҳисобга ўтказиш ёки маблағларни асосий қарздордан низосиз ундириб
олиш йўли билан қондирилиши мумкин, хом ашё етиштириш
шартномасининг
5.4-бандида
мажбуриятлар
лозим
даражада
бажарилмаганда тўлов муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун асосий
қарз эмас, балки жарима ҳисобланиши, ушбу ҳисобланган жарима миқдори
бажарилмаган мажбуриятнинг 30 фоизидан ортиқ бўлмаслиги назарда
тутилган деб ҳисоблаб, даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини
қаноатлантиришни рад этишни, шунингдек хизмат кўрсатиш
шартномасининг 3.4.2. 3.4-бандига асосан бажарилмаган режанинг
30 % миқдорида жарима асосли ҳисобланган деб топиб, ФКнинг
326-моддасини қўллаб, жавобгардан 2.280.000 сўм жарима ундиришни
лозим топган.
Апелляция инстанция суди эса биринчи инстанция судининг ушбу
тўхтами билан келишмай, даъво аризасида сўралаётган 118.661.598 сўм
асосий қарз 120 та фермер хўжаликлари томонидан 17.627,5 кг пилла хомашёси етказиб берилмаганлигидан келиб чиққан, биринчи инстанция суди
120 та фермер хўжаликларини ишга жалб қилмасдан, суд мажлисида
иштирокини таъминламасдан, ундан иш учун аҳамиятли ҳужжатларни
талаб қилиб олиб ўрганмасдан, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари тўғрисида суд
ҳужжати қабул қилган, шунингдек даъвогар томонидан фермер
хўжаликлари ва даъвогар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандига
асосан белгиланган тартибда ва муддатда топширилмаган маҳсулот
қийматининг 30 фоизи миқдорида 118.661.598 сўм “жарима” ҳисобланиб,
даъво аризасида ушбу 118.661.598 сўм “асосий қарз” деб кўрсатилганлиги,
бироқ биринчи инстанция суди даъво талабига аниқлик киритмасдан,
даъво талабини қисман қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул
қилиб хатоликка йўл қўйган деб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш, ишни
янгидан кўриб чиқиш учун ишни биринчи инстанция судига юборишни
лозим топган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
суднинг ҳал қилув қарори ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори
1-бандининг 2-хатбошида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва
процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд
аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга
риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор
қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги тўғрисида
тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан даъво асоси сифатида
даъвогарнинг фермер хўдаликлари билан ўрталарида тузилган хом ашё
етиштириш шартномасининг 5.4-банди ва тарафлар ўртасида тузилган
хизмат кўрсатиш шартномасининг 3.4.2-банди келтирилган бўлса-да,
биринчи инстанция суди низо хом ашё етиштириш шартномаларининг
тарафи ҳисобланган фермер хўжаликларини ишга жалб қилиш чораси
кўрилмаган, сабаби даъво аризасида ана шу фермер хўжаликларининг
даъвогар олдида пилла етиштириш бўйича ўз мажбуриятларини лозим
даражада бажармаганликлари асос қилиб кўрсатилган.
ИПК 279-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандида ишда иштирок
этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида
суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос
бўлиши, ушбу Кодекснинг 278-моддасида эса апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу
Кодекс 279-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган
асос мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни
янгидан кўриш учун юборишга ҳақли эканлиги назарда тутилган.
Шу сабабли апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди
томонидан иш процессуал ҳуқуқ нормаси бузилган ҳолда кўрилганлиги
асоси билан ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва ишни янгидан кўриш
учун биринчи инстанция судига юбориш лозим деб асосли тўхтамга
келган.
Кассация шикоятида шартнома икки томонлама тузилган бўлиб,
даъво талаби асосий қарз ва жаримани ундиришдан иборатлиги, лекин
даъво асоси ва предметини ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги
важлар келтирилган бўлиб, судлов ҳайъати ушбу важлар суд қарорини
бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди.
Сабаби мазкур ҳолатда даъвогар томонидан ҳам хом ашё етиштириш
шартномаси, ҳам хизмат кўрсатиш шартномаси даъво асоси сифатида
келтирилган. Бундан ташқари, ушбу шартномалар бўйича фермер
хўжаликлари ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ҳолати юзасидан
фермер хўжаликларини ишга жалб қилмасдан туриб баҳо берилиши иш
учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқланмасдан қолишига олиб
келади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг
илтимосномасини
рад
қилишни,
кассация
шикоятини
қаноатлантирмасдан, апелляция инстанцияси судининг қарорини
6
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан
аризачи томонидан тўланган суд харажати унинг зиммасида қолдирилади,
ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75.000 сўм
харажат ундирилади.
Баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қилади:
Жавобгар “Зафаробод Агропилласи” масъулияти чекланган жамияти
вакилининг суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги оғзаки
илтимосномаси рад этилсин.
Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 27 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, “Зафаробод Агропилласи”
масъулияти
чекланган
жамиятининг
кассация
шикояти
қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Жавобгар “Зафаробод Агропилласи” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажат
ундирилсин.
Қарор асосида ижро варақаси берилсин.
Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга
юборилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров
Б.Исрайлов