← Назад
Решение #623765 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 279 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
24.03.2023 йил
Дўстлик шаҳри
4-1304-2302/422-сонли иш
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Ўзмиллийбанк”
акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах
вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “MINGCHINOR O’G’LONI”
хусусий корхонасига нисбатан кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаров
мулкига қаратиш юзасидан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси
муҳокамасида даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти вакили
Ф.Раджапов
(ишончнома
асосида)нинг
иштирокида
кўриб
чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти Жиззах вилоят бўлими Пахтакор
туман филиали (Банк) ва “MINGCHINOR O’G’LONI” хусусий корхонаси (Қарз
олувчи) ўртасида 2018 йил 7 август куни 958/18-сонли кредит шартномаси
тузилган.
Шартнома шартларига мувофиқ “Банк” “Қарз олувчи”га мавжуд кредит
ресурслари доирасида супер маркет савдо дўкони ташкил этиш мақсадида
қурилиш молларини сотиб олиш учун 60 ой муддатга, йиллик 14 фоиз устама
тўлаш шартлари билан 300.000.000 сўм миқдорда кредит ажратиш, “Қарз
олувчи” эса ажратилган кредитни шартномада белгиланган тартибда ва
муддатда қайтариш мажбуриятини олган.
“Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти Жиззах вилоят бўлими Пахтакор
туман филиали (Ипотекага олувчи) ва “MINGCHINOR O’G’LONI” хусусий
корхонаси (Гаровга қўювчи) ўртасида 2018 йил 9 август куни кредит
шартномаси талабларини ўз вақтида таъминлаш мақсадида ипотека
шартномаси тузилган.
Ипотека шартномасига кўра, “Гаровга қўювчи” ўзига жавобгар
“MINGCHINOR O’G’LONI” хусусий корхонасига 2018 йил 19 июль кунги
кўчмас мулк олди-сотди шартномасига асосан Пахтакор тумани Давлат
хизматлари томонидан 2018 йил 21 июндаги 617487-сон реестр рақами билан
рўйхатга олиниб, 20.07.2018 йил Пахтакор тумап Ер тузиш ва кўчмас мулк
кадастр давлат корхонасининг 13:10:02:01:01:0658:0001 сонли кадастр
ҳужжатига асосан тегишли бўлган Пахтакор тумани Мингчинор ҚФЙ К.Бехзод
кўчаси ҳудудида жойлашган ошхона бино иншоотлари кредит таъминоти
сифатида гаровга қўйган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, “Банк” “Қарз олувчи”га 300.000.000
сўм кредит маблағлари ажратилган.
Бироқ, қарз олувчи томонидан кредит шартномасининг талаблари ўз
вақтида бажарилмасдан, кредит ва кредит фоизларини қайтариш графигига
амал қилинмасдан тўланмаслиги оқибатида 44.482.506 сўм муддати ўтган
асосий қарз, 10.861.000 сўм муддати ўтган кредит фоизлари тўланмасдан
шартнома шартлари белгиланган муддатларда бажарилмасдан келинган.
Натижада даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “MINGCHINOR O’G’LONI”
хусусий корхонасидан 44.482.506 сўм муддати ўтган асосий қарз, 10.861.000
сўм муддати ўтган кредитнинг фоизи ва 44.482.506 сўм муддатли асосий қарз,
жами 99.826.013 сўмни ундириш, ундирувни жавобгар “MINGCHINOR
O’G’LONI” хусусий корхонасига 2018 йил 19 июль кунги кўчмас мулк олдисотди шартномасига асосан Пахтакор тумани Давлат хизматлари томонидан
2018 йил 21 июндаги 617487-сон реестр рақами билан рўйхатга олиниб,
20.07.2018 йил Пахтакор тумап Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат
корхонасининг 13:10:02:01:01:0658:0001 сонли кадастр ҳужжатига асосан
тегишли бўлган Пахтакор тумани Мингчинор ҚФЙ Хамза кўчаси ҳудудида
жойлашган ошхона бино иншоотларига қаратишни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар “Ўзмиллийбанк”
акциядорлик жамияти вакили Ф.Раджапов тушунтириш бериб, жавобгар
томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлигини,
шу сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини, судга даъво аризаси
киритилгандан
сўнг
ҳам
жавобгар
томонидан
тўлов
амалга
оширилмаганлигини, жавобгар билан низони келишув йўли билан ҳал этиш
имкони бўлмаганлигини маълум қилиб, жавобгардан 44.482.506 сўм муддати
ўтган асосий қарз, 10.861.000 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизи ва
44.482.506 сўм муддатли асосий қарзини муддатидан олдин ундиришни,
ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган мулкга қаратишни
сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах
вилоят ҳудудий бошқармаси ва жавобгар вакили иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата ва
жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак, 735-моддасига кўра эса қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт, 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда,
қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида
қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш
назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли, 744-моддасига кўра кредит шартномаси
бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
“Банк” томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган
бўлиб, “Қарз олувчи”га кредит маблағи ажартилган.
Бироқ, “Қарз олувчи” томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмасдан, кредит маблағлари шартномада назарда тутилган
тартибда ва муддатларда тўлаб берилмаган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги судга тақдим этилган
далиллар ва даъвогар вакилининг кўрсатмалари билан ҳам ўз исботини топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
қарорининг 4-банди учинчи қисмида судлар кредит суммаларини муддатидан
олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит
суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни
қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга
олишлари лозим деб тушунтириш берилган.
Шу боис суд, даъво талабининг жавобгардан банк фойдасига 44.482.506
сўм муддати ўтган асосий қарз, 10.861.000 сўм муддати ўтган кредитнинг
фоизи ва 44.482.506 сўм кредитнинг асосий қарзини муддатидан олдин
ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
279-моддасига асосан қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи
жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилиши
мумкин. 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома
тузилган пайтдан, ёхуд шартнома руйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у
рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан
гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан
суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Шу сабабли даъво талабининг кредит қарзи ундирувини кредит
таъминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгарга 2018 йил 19 июль кунги
кўчмас мулк олди-сотди шартномасига асосан Пахтакор тумани Давлат
хизматлари томонидан 2018 йил 21 июндаги 617487-сон реестр рақами билан
рўйхатга олиниб, 20.07.2018 йил Пахтакор тумап Ер тузиш ва кўчмас мулк
кадастр давлат корхонасининг 13:10:02:01:01:0658:0001 сонли кадастр
ҳужжатига асосан тегишли бўлган Пахтакор тумани Мингчинор ҚФЙ К.Бехзод
кўчаси ҳудудида жойлашган ошхона бино иншоотларига қаратиш қисми асосли
ҳисобланади ва қаноатлантирилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолатда, суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво талабларини қаноатлантиришни,
жавобгар “MINGCHINOR O’G’LONI” хусусий корхонасидан даъвогар
“Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти фойдасига 44.482.506 сўм муддати
ўтган асосий қарз, 10.861.000 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизи ва
44.482.506 сўм кредитнинг асосий қарзини муддатидан олдин ундиришни,
ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгар
“MINGCHINOR O’G’LONI” хусусий корхонасига 2018 йил 19 июль кунги
кўчмас мулк олди-сотди шартномасига асосан Пахтакор тумани Давлат
хизматлари томонидан 2018 йил 21 июндаги 617487-сон реестр рақами билан
рўйхатга олиниб, 20.07.2018 йил Пахтакор тумап Ер тузиш ва кўчмас мулк
кадастр давлат корхонасининг 13:10:02:01:01:0658:0001 сонли кадастр
ҳужжатига асосан тегишли бўлган Пахтакор тумани Мингчинор ҚФЙ К.Бехзод
кўчаси ҳудудида жойлашган ошхона бино иншоотларига қаратишни,
ундирилиши лозим бўлган 24.000 сўм почта харажати ҳамда 1.996.520 сўм
давлат божини жавобгар “MINGCHINOR O’G’LONI” хусусий корхонаси
зиммасига юклашни лозим деб топди.
Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 735, 736, 744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар
“MINGCHINOR O’G’LONI” хусусий корхонасидан 44.482.506 сўм муддати
ўтган асосий қарз, 10.861.000 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизи ва
44.482.506 сўм кредит асосий қарзи ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгар
“MINGCHINOR O’G’LONI” хусусий корхонасига 2018 йил 19 июль кунги
кўчмас мулк олди-сотди шартномасига асосан Пахтакор тумани Давлат
хизматлари томонидан 2018 йил 21 июндаги 617487-сон реестр рақами билан
рўйхатга олиниб, 20.07.2018 йил Пахтакор тумап Ер тузиш ва кўчмас мулк
кадастр давлат корхонасининг 13:10:02:01:01:0658:0001 сонли кадастр
ҳужжатига асосан тегишли бўлган Пахтакор тумани Мингчинор ҚФЙ К.Бехзод
кўчаси ҳудудида жойлашган ошхона бино иншоотларига қаратилсин.
Жавобгар “MINGCHINOR O’G’LONI” хусусий корхонасидан Республика
бюджетига 1.996.520 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
О.Эргашев