Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2301/2952 Дата решения 24.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Маматожиев Тохиржон Турсуналиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудгазтаъминот акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Мега Файз Парранда масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1056211 Claim ID 3222934 PDF Hash 644086ccd3b3d705... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
тисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси тисодий процессуал кодекси 2034 code_article
нинг 468-моддаси нинг 468 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1501-2301/2952-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев, даъвогар «А» акциядорлик жамиятининг жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 3 222 580 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: «А» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3 222 580 сўм асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажати ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддасига кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси агар, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган. Иш ҳужжатларига қараганда, “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали (“Етказиб берувчи”) билан «Б» масъулияти чекланган жамияти (“Истеъмолчи”) ўртасида 2021 йил 15 сентябрь кунги 03/121-сонли табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш юзасидан шартнома имзоланган. Ушбу шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Етказиб берувчи” ўз зиммасига газ тармоқлари орқали “Истеъмолчи”нинг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш мажбуриятини олади, “Истеъмолчи” эса ўз зиммасига ушбу шартноманинг 1.3.-бандида кўрсатилган хажмда газни қабул қилиш мажбуриятини олади ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга оширади. Шартноманинг 4.1.-бандига кўра, “Истеъмолчи” мазкур шартнома асосида етказиб берилган газ учун тўловни амалга ошириши шарт. Шартноманинг 4.6.-бандига кўра, “Истеъмолчи” ҳар ойнинг 10 санасига қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисоб-китобни амалга ошириши кераклиги белгиланган. Мазкур шартнома шартлари “Истеъмолчи” томонидан лозим даражада бажарилмасдан, етказиб берилган газ учун тўловлар муддатида амалга оширилмасдан келинган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган. Мазкур қарздорлик солиштирма далолатнома ва счет-фактуралар билан ўз тасдиғини топган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 3 222 580 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, даъвогар вакили томонидан судга тақдим қилинган маълумотномаларга кўра, жавобгар томонидан тўловлар ихтиёрий амалга оширилиб, қарздорлик тўлиқ бартараф этилган. Шу муносабат билан суд, жавобгар томонидан ихтиёрий равишда суд мажлиси кунига қадарли тўловлар амалга оширилганлиги сабабли даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан тўланган 30 000 сўм почта харажатларини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “«А»” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан тўланган 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджети ҳамда Суд хокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев