← Назад
Решение #624288 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 41 | — | law | |
| ИПК | 297 | — | law | |
| онун | 34 | — | law | |
| онун | 30 | — | law | |
| онун | 33 | — | law | |
| онун | 41 | — | law | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| аролик кодекси | 153 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2202/1128-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья – О.Қўлдошов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – И.Юлдашев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Б.Н.Сайфуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О РИ
2023 йил 24 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг
котиблигида, суд мажлисини видеоконферецалоқа режимида кўришда
кўмаклашаётган Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди ходими
У.Мирзаев, “POCHCHAEV ISMAT” масъулияти чекланган жамияти
вакиллари Поччаев Камол Исматович (раҳбар), ҳуқуқшунос Ш.Саломов,
“POCHCHAEV ISMAT” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Поччаев
Камол Исматович, унинг вакили Ф.Бўстонов (2023 йил 24 мартдаги 3-сонли
ордер асосида)нинг иштирокида, даъвогар “POCHCHAEV ISMAT”
масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Қурбон Исматович Поччаевнинг
жавобгар “POCHCHAEV ISMAT” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси
Поччаев Камол Исматовичга нисбатан “POCHCHAEV ISMAT” масъулияти
чекланган жамияти таъсисчилари умумий йиғилишининг 2022 йил
10 январдаги 1-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қабул қилинган Бухоро вилоят суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги қарори устидан Камол
Исматович Поччаев томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни
Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Иш
ҳужжатларидан
аниқланишича,
“POCHCHAEV
ISMAT”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ ёки жамият деб
юритилади) таъсисчилари умумий йиғилишининг 2020 йил 7 октябрдаги
қарори билан тасдиқланган жамиятнинг янги таҳрирдаги уставига кўра,
жамиятнинг устав фонди миқдори 8 137 766 сўмни ташкил этган.
Таъсисчилар ўртасидаги улушлар қуйидагича тақсимланган:
1. Даъвогар Поччаев Қурбон Исматовичнинг улуши 2 000 000 сўм
(24,58 фоиз). Уставда ушбу улуш 1 бош 2 ёшли қорамол ҳисобидан тўлиқ
шакллантирилганлиги қайд этилган.
2. Поччаев Камол Исматовичнинг улуши 6 137 766 сўм (75,42 фоиз).
Уставда ушбу улуш Шофиркон тумани, Мирзоқул МФЙ, Мирзоқул
қишлоғида
жойлашган
товуқхона
биноси
ҳисобидан
тўлиқ
шакллантирилганлиги қайд этилган.
Жамиятнинг 75,42 фоиз улушига эга эга таъсисчи ҳисобланган Поччаев
Камол Исматович (бундан буён матнда К.Поччаев) томонидан 2022 йил
10 январда жамият таъсисчиларининг 1-сонли умумий йиғилиши баённомаси
расмийлаштирилган. Унда умумий йиғилиш К.Поччаев МЧЖ таъсисчилари
таркибидан ўз улушини олиб чиқиш ҳақидаги таклифини тасдиқлаш,
К.Поччаев 75,4 фоиз номинал қиймати 6 137 766 сўмлик улушни натура
сифатида Шофиркон тумани, Мирзоқул МФЙ, Мирзоқул қишлоғида
жойлашган умумий ер майдони 16673 кв.метр, қурилиш майдони
824,5 кв.метр, фойдали майдони 767,2 кв.метрдан иборат бўлган (кадастр
рақами 20080503010013) товуқхона биносини олиб чиқиш ҳамда мазкур
товуқхона биносини топшириш-қабул қилиш далолатномаси орқали жамият
балансидан чиқариш ҳақида қарор қабул қилинган.
МЧЖ таъсисчиларининг мазкур умумий йиғилиши қарори асосида
МЧЖнинг уставига ўзгартириш киртилмаган. Бироқ, МЧЖдан олинган
товуқхона биносига нисбатан фуқаро К.Поччаевнинг мулк ҳуқуқи давлат
рўйхатидан ўтказилган ва бу ҳақда унга 2022 йил 15 февралда
1706258/R-А2453857-сонли реестрдан кўчирма берилган.
Шунга кўра К.Поччаев фуқаролик ишлари бўйича судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, даъвогарни товуқхона биноси ҳудудидан мажбурий
тартибда чиқаришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 2022 йил
5 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган.
Даъвогар МЧЖ таъсисчиси Қурбон Исматович Поччаев (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, МЧЖ таъсисчиси К.Поччаев томонидан 2022 йил
10 январда расмийлаштирилган МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилишининг
1-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш сўраган.
Суднинг 2022 йил 13 сентябрдаги ажрими билан ишга жавобгар
сифатида МЧЖ жалб қилинган.
Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 октябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво муддатини тиклаш ҳақидаги
илтимосномаси ва даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Суд
харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилган.
Бухоро вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 14 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган. Янги
қарор қабул қилинган. Даъво қаноатлантирилган. МЧЖ таъсисчилари
умумий йиғилишининг 2022 йил 10 январдаги 1-сонли қарори ҳақиқий эмас
деб топилган.
К.Поччаевнинг кассация шикоятида апелляция инстанцияси суди
қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини кучида қолдириш сўралган.
Гарчи, кассация шикоятида аризачи МЧЖ деб кўрсатилган ва МЧЖнинг
муҳри қўилган бўлса-да, у К.Поччаевнинг мансаб мавқеи кўрсатилмаган
ҳолда имзоланган. Шунинг учун шикоят К.Поччаев томонидан берилган деб
ҳисобланиб, иш юртишга қабул қилинган.
Шикоятда “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли
жамиятлар
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг
41-моддасида жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун
ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган
ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари
ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган
ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига
кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги
белгиланганлиги, апелляция инстанция суди иш ҳолатини, даъвогарга
умумий йиғилиш ҳақида хабарнома почта орқали юборилганлиги, аммо хат
юброрилган бўлса-да, даъвогар йиғилишга келмаганлиги, апелляция
инстанцияси суди қўпол хатога йўл қўйганлиги, Ўзбнекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 16 июндаги 282-сонли
қарорининг 16.1-бандида даъвогар томонидан ўтказиб юборилган даъво
муддатини узрли деб топиш ва уни тиклаш ҳақида ариза фақатгина биринчи
инстанция судига берилиши мумкинлиги, яъни даъво муддатининг ўтказиб
юборилганлиги фақат биринчи инстанция суди томонидан узрли деб
топилиши мумкинлиги, бундай аризанинг апелляция, кассация инстанцияси
судида кўрилаётган пайтда берилиши ўтказиб юборилган даъво муддатини
тиклаш ва бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиниши учун асос бўла олмаслиги
белгиланганлиги, ушбу вазиятда биринчи инстанция суди даъво муддатини
узрсиз деб топганлиги, апелляция инстанцияси судининг биринчи
инстанцияда узрли деб топилмаган даъво муддатини тиклаб бериш ваколати
мавжуд эмаслиги, жумладан, ҳал қилув қарорида “Юқоридагиларга асосан
суд, даъвогарнинг даъво муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимосномасини
қаноатлантиришни рад этишни, даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим топади”
деб кўрсатилганлиги, мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди даъво
муддатини асоссиз тиклаганлиги тўғрисида важлар келтирилган.
Суд мажлисида иштирок этган МЧЖ ҳамда унинг таъсисчиси
К.Поччаев ва унинг вакиллари шикоятни қувватлаб, уни қаноатлантиришни
сўрашди.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар суд мажлисида иштирок этмади ва ўз вакилини суд
мажлисида иштирокини таъминламади.
ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси
судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган
шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни даъвогарнинг
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди.
Судлов ҳайъати МЧЖ ҳамда унинг таъсисчиси К.Поччаев ва унинг
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни
иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини
эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун
деб юритилади) 33-моддасининг биринчи қисмига кўра, жамият
иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар уни
ўтказишдан камида ўттиз кун олдин бу ҳақда жамиятнинг ҳар бир
иштирокчисини жамият иштирокчиларининг рўйхатида кўрсатилган манзил
бўйича буюртма хат билан ёки жамиятнинг уставида назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилиши шарт. Хабарномада жамият иштирокчиларининг
умумий йиғилиши ўтказиладиган вақт ва жой, шунингдек таклиф
қилинаётган кун тартиби кўрсатилиши керак.
МЧЖ томонидан жамият таъсисчиларининг умумий йиғилишини
ўтказиш ҳақида даъвогар қонунда белгиланган тартибда хабардор
қилинмаган. МЧЖ ва К.Поччаевнинг умумий йиғилиш ҳақида даъвогарга
хабарнома юборилганлигини инобатга олиб бўлмайди. Чунки, биринчидан
қонун талабига кўра бундай хабарнома йиғилиш ўтказишдан камида ўттиз
кун олдин юборилиши керак. Судга тақдим этилган хабарномада 2021 йил
21 декабрь, хабарнома юборилганлигини тасдиқловчи далил сифатида судга
тақдим этилган почта квитанциясида эса 2021 йил 24 декабрь санаси ёзилган.
Иккинчидан, ушбу квитанция билан айнан шу хабарнома юборилганлиги
исботлаб берилмаган.
Қонун 34-моддасининг биринчи, бешинчи қисмларига кўра жамият
иштирокчиларининг умумий йиғилиши ушбу Қонунда, жамиятнинг уставида
ва унинг ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади. Жамиятни таъсис
этиш пайтида жамиятнинг уставига биноан ёки жамият иштирокчилари
умумий йиғилишининг жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир
овоздан қабул қилинган қарорига биноан жамиятнинг уставига ўзгартишлар
киритиш йўли билан жамият иштирокчилари овозларининг сонини
аниқлашнинг бошқача тартиби белгилаб қўйилиши мумкин.
Аниқланишича, МЧЖ уставида жамият иштирокчилари умумий
йиғилишининг мутлақ ваколатларига киритилган масалалар юзасидан қарор
қабул қилиш учун зарур бўлган овозлар сони белгиланган. Хусусан,
МЧЖ уставининг 14.3-бандида жамият иштирокчилари умумий
йиғилишининг мутлақ ваколатларига киритилган жамият фаолиятининг
асосий йўналишларини белгилаш, жамият устав фондининг миқдорини
белгилаш, таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш,
жамиятнинг соф фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш
тўғрисида қарор қабул қилиш, жамиятни қайта ташкил этиш ва тугатиш
тўғрисида қарор қабул қилиш масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш
жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилиниши,
қолган масалалар юзасидан жамият иштирокчилари умумий овозлар
сонининг кўпчилик овозлари билан қабул қилиниши белгиланган.
Ваҳоланки, МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилиши кун тартибидаги
жамият таъсисчилари таркибини қайта кўриб чиқиш, жавобгар томонидан
жамият устав фондининг миқдори ўзгариши сабаб бўладиган ўз улушини
МЧЖдан натура сифатида олиб чиқиш ва бунинг натижасида жамиятнинг
янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш ҳақида қарорлар қабул қилиш зарурати
бўлган масалалар Қонун ва МЧЖ уставига мувофиқ МЧЖ таъсисчилари
умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига тегишли ҳисобланади. Бироқ,
кун тартибидаги мазкур масалалар барча таъсисчилар томонидан бир овоздан
маъқулланмаганлиги сабабли умумий йиғилиш қарор қабул қилишга
ваколатли бўлмаган.
Қонун 30-модданинг иккинчи қисмига кўра, жамият фаолиятининг
асосий йўналишларини белгилаш, шунингдек тижорат ташкилотларининг
бошқа бирлашмаларида иштирок этиш тўғрисида қарор қабул қилиш, жамият
устав фондининг (устав капиталининг) миқдорини ўзгартириш, таъсис
ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш жамият иштирокчилари
умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига киради.
Қонун 34-моддасининг тўққизинчи, ўнинчи қисмларига кўра, ушбу
Қонун 30-моддасининг иккинчи қисми иккинчи хатбошисида кўрсатилган
масалалар юзасидан, шунингдек жамиятнинг уставида белгиланган бошқа
масалалар юзасидан қарорлар, агар шундай қарорни қабул қилиш учун ушбу
Қонунда ёки жамиятнинг уставида кўпроқ овозлар сони зарурлиги назарда
тутилган бўлмаса, жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг камида
учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овозлари билан қабул қилинади.
Ушбу Қонун 30-моддаси иккинчи қисмининг ўн иккинчи хатбошисида
кўрсатилган масала юзасидан қарорлар жамиятнинг барча иштирокчилари
томонидан бир овоздан қабул қилинади. Қолган қарорлар, агар бундай
қарорларни қабул қилиш учун ушбу Қонунда ёки жамиятнинг уставида
кўпроқ овозлар сони зарурлиги назарда тутилган бўлмаса, жамият
иштирокчилари умумий овозлар сонининг кўпчилик овозлари билан қабул
қилинади.
МЧЖ уставида жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ
ваколатларига киритилган масалалар юзасидан қарор қабул қилиш учун
зарур бўлган овозлар сони белгиланган. Хусусан, МЧЖ уставининг
14.3-бандида жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ
ваколатларига киритилган жамият фаолиятининг асосий йўналишларини
белгилаш, жамият устав фондининг миқдорини ўзгартириш, таъсис
ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарорлар
қабул қилиш жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан
қабул қилиниши, қолган масалалар юзасидан жамият иштирокчилари
умумий овозлар сонининг кўпчилик овозлари билан қабул қилиниши
белгиланган.
Мазкур ҳолатда йиғилиш кун тартибидаги жамият фаолиятидаги асосий
йўналишларни белгилаш масаласи жамиятнинг барча иштирокчилари
томонидан бир овоздан қабул қилиниши лозим бўлган бир пайтда МЧЖда
75,4 фоиз улушга эга бўлган таъиссчи К.Поччаев томонидан қабул қилигган.
Йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала сифатида баённомада кўрсатилган
МЧЖ таъсисчилар таркибини белгилаш маласи юзасидан қарор қабул қилиш
оқибатида жамият устав фондининг миқдорини ўзгартириш ҳамда таъсис
ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишга олиб келади. Ушбу
амсалалар бўйича ҳам қарор жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан
бир овоздан қабул қилиниши лозим.
Йиғилиш баённомасида иккинчи масала сифатида МЧЖ таъсисчилар
таркибини белгилаш, хабарномада эса жамият таъсисчилари таркибини қайта
кўриб чиқш кўрсатилган бўлса-да, қарор умуман бошқа масалада, яъни,
К.Поччаев ўз улушини натара шаклида олиб чиқиб кетиши ҳақида қабул
қилинган. Ваҳоланки, Қонун 34-моддасининг саккизинчи қисмига кўра,
Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ушбу Қонун 33-моддасининг
биринчи, иккинчи, учинчи ва бешинчи қисмларига мувофиқ жамият
иштирокчиларига хабар қилинган кун тартибидаги масалалар бўйичагина
қарорлар қабул қилишга ҳақли, мазкур умумий йиғилишда жамиятнинг барча
иштирокчилари қатнашаётган ҳоллар бундан мустасно.
Қонун 41-моддасининг биринчи қисмига кўра, жамият иштирокчилари
умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият
иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори
овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган
жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб
топилиши мумкин.
Юқоридагиларга кўра, МЧЖ таъсисчиларининг умумий йиғилиши
қонун талабларига зид равишда ўтказилган. Биринчи инстанция суди ушбу
ҳолатларга эътибор бермаган ва даъвони қаноатлантириш ҳақида нотўғри
хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди эса, моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормаларига риоя этган ҳолда қонуний қарор қабул қилган.
Шу билан бирга биринчи инстанция суди ўз хулосасини Фуқаролик
ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 2022 йил 5 августдаги ҳал
қилув қарорида жамият таъсисчиси К.Поччаев 2022 йил 10 январлаги умумий
йиғилиш қарори асосида ноқонуний равишда мулк К.Поччаевга ўтганлигини,
айни вақтга қадар йиғилиш қарорини ва мулкка эгалик қилувчи ҳужжатларни
ғайриқонуний эканлигини судга тақдим эта олмаганлиги қайд этилганлиги,
шунингдек Бухоро туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 23 августдаги
ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг жавобгар Давлат кадастрлар палатаси
Бухоро вилоят бошқармаси Шофиркон туман филиалининг МЧЖ устав
фондидаги товуқхона биносини К.Поччаевнинг номига кўчмас мулк
объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги
Давлат реестридан кўчирмани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси
қаноатлантириш рад этилганлиги билан асослаб, ИПК 73-моддаси биринчи
қисмининг 3-бандига таянган ҳолда нотўғри хулосага келган. Чунки,
фуқаролик ишлари бўйича судда ҳам маъмурий судда ҳам даъво предмети
умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш бўлмаган, балки айнан
ушбу йиғилиш қарори асосида К.Поччаевга товуқхона биносига кадастр
ҳужжатлари расмийлаштириб берилган. Иқтисодий судда эса даъвогар
умумий йиғилиш қарори бўйича низолашган.
Шунингдек, ҳал қилув қарорида “Юқоридагиларга асосан суд,
даъвогарнинг даъво муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимосномасини
қаноатлантиришни рад этишни, даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим топади”
деб кўрсатилганлиги ҳам апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиш
учун асос бўла олмайди. Чунки, биринчидан, биринчи инстанция суди
даъвогарнинг даъво муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимосномаси нима
сабабдан рад этилганлигини, ҳал қилув қарорида кўрсатмаган. Ҳал қилув
қарорида даъвогар даъво муддатини ўтказиб юборган ёки юбормаганлиги
ҳақида хулоса мавжуд эмас. Яъни, ҳал қилув қарорида биринчи инстанция
суди даъвогар даъво муддатини ўтказиб юбориган ёки юбормаганлиги аниқ
кўрсатилмаган ва даъвогарнинг даъво муддатини тиклаш тўғрисидаги
илтимосномасини қаноатлантиришни рад этган. Иккинчидан, Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодекси 153-моддасининг иккинчи қисмига кўра,
даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор
чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Олий хўжалик суди
Пленумининг
“Иқтисодий
судлар
томонидан
фуқаролик
қонун
ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида” 2015 йил 16 июндаги 282-сонли қарорининг 9-бандида
даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза фақатгина биринчи инстанция суди
томонидан ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати қабул қилингунга қадар
берилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. МЧЖ ёки унинг
таъсисчиси К.Поччаев томонидан ишни биринчи инстанция судида кўриш
жараёнида даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза берилмаган. Бунда
даъвогар томонидан даъво муддатини қўллаш ҳақида илтимоснома
берилганлиги ёки берилмаганлиги аҳамиятга эга эмас.
Кассация шикоятидаги биринчи инстанция суди даъво муддатини
узрсиз деб топганлиги, апелляция инстанцияси судининг биринчи
инстанцияда узрли деб топилмаган даъво муддатини тиклаб бериш ваколати
мавжуд эмаслиги ҳақидаги важлар ҳам асоссиздир. Чунки, апелляция
инстанцияси суди жавобгар томонидан биринчи инстанция судига даъво
муддатини қўллаш тўғрисида баён қилинмаганлиги сабабли даъвогарнинг
даъво аризасига илова қилган даъво муддатини ўтказиб юборилганлиги
сабабларини узрли деб топиб, тиклаш тўғрисидаги илтимосномасини
муҳокама қилинмаслигини инобатга олиш лозимлигини ўз қарорида аниқ
баён этган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
8
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, апелляция инстанция
судининг қарорини ўзгаришсиз, К.Поччаевнинг кассация шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш
билан боғлиқ олдиндан тўланган суд харажатларини К.Поччаевнинг
зиммасида қолдиришни лозим топади. К.Поччаевдан Олий суднинг депозит
ҳисоб рақамига ишни видеокференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
75 000 сўм суд харажатлари ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
Бухоро вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 14 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, “POCHCHAEV ISMAT”
масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси К.Поччаевнинг кассация шикояти
қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“POCHCHAEV ISMAT” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси
К.Поччаевдан
Олий
суднинг
депозит
ҳисоб
рақамига
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б.Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И.Таджиев
Р.Сагатов