Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2301/559 Дата решения 24.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мажидов Фаррух Комилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Самарқанд тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "MIRONSHOX GOLD GARDEN`S" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1055586 Claim ID 3226683 PDF Hash d227ab485f6a9820... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
кодексининг 82-моддаси кодекси 82 code_article
кодексининг 410-моддаси кодекси 410 code_article
удудида ушбу Кодекснинг 411-моддаси удудида ушбу Кодекс 411 code_article
кодексининг 417-моддаси кодекси 417 code_article
ни ушбу Кодекснинг 412-моддаси ни ушбу Кодекс 412 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 24 март 4-1405-2301/559-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи Самарқанд тумани Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар "MIRONSHOX GOLD GARDEN`S" МЧЖга нисбатан берган аризаси бўйича қўзғатилган ишни, аризачи вакили Ф.Дўстмухаммедов (2022 йил 13 майдаги 23-06848-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, А Н И Қ Л А Д И: Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи Самарқанд тумани Давлат солиқ инспекцияси ариза билан мурожаат қилиб, унда "MIRONSHOX GOLD GARDEN`S" МЧЖ томонидан 2023 йил учун Юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддатларда солиқ органига тақдим этилмаганлигини, белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома ҳамда огоҳлантириш хати юборилганлигини, бироқ жавобгар томонидан Юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича 2023 йил учун солиқ ҳисоботи 2023 йил 7 март қадар тақдим этилмаганлигини билдириб, "MIRONSHOX GOLD GARDEN`S" МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар "MIRONSHOX GOLD GARDEN`S" МЧЖ вакили иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқиб, мазмунан ҳал этишни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Ф.Дўстмухаммедов судга маълумотнома тақдим қилиб, ўз тушунтиришида, жавобгар томонидан белгиланган солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд, иш бўйича аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан тақдим этилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 410-моддасига кўра, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг солиқ тўловчилари (бундан буён ушбу бобда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб қуйидагилар эътироф этилади: 1) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу Кодекснинг 411-моддасига мувофиқ солиқ солиш объекти ҳисобланувчи мол-мулкка эга бўлган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари; 2) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчмас мулкка эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар. Агар кўчмас мулк мулкдорининг жойлашган ерини аниқлашнинг имкони бўлмаса, ушбу мулкка эгалик қилувчи ва (ёки) ундан фойдаланувчи шахс солиқ тўловчи ҳисобланади. Агар юридик шахс кўчмас мулкни молиявий ижарага (лизинг) олган бўлса, у ҳам солиқ тўловчи деб эътироф этилади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 417-моддасига кўра, солиқ тўловчилар солиқни ушбу Кодекснинг 412-моддасига мувофиқ аниқланган солиқ базасидан ва тегишли солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда ҳисоблаб чиқаради. Солиқ ҳисоботи солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига йилда бир марта, солиқ ҳисоботи давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, "MIRONSHOX GOLD GARDEN`S" МЧЖ томонидан 2023 йил учун Юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддатларда солиқ органига тақдим этилмаган. Шундан сўнг, Самарқанд туман давлат солиқ инспекциясининг қарорига асосан солиқ тўловчининг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огоҳлантириш хати юборилган, лекин жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи топширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида ва бошқа ҳолларда қўлланилиши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Шунинг учун, аризачи Самарқанд туман давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "MIRONSHOX GOLD GARDEN`S" МЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи Самарқанд туман давлат солиқ инспекцияси вакилининг судга тақдим қилган 2023 йил 24 мартдаги 23-06873-сонли маълумотномасида жавобгар "MIRONSHOX GOLD GARDEN`S" МЧЖ томонидан 2023 йил учун Юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича ҳисоботлар тақдим этилмаганлиги маълум қилинган. Суд, тақдим қилинган ҳужжатларга кўра, аризада қайд этилган солиқ ҳисоботи жавобгар "MIRONSHOX GOLD GARDEN`S" МЧЖ томонидан тақдим этилмаганлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларга баҳо бериб, аризани қаноатлантиришни, жавобгар "MIRONSHOX GOLD GARDEN`S" МЧЖ томонидан Солиқ кодексида белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органига 2023 йил учун Юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини топшириш орқали ҳуқуқбузарликни бартараф этгунига қадар унинг банк муассасасидаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқим қисмини тўхтатиб қўйишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, давлат божи ва почта харажатлари ундирмасликни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179, 186, 216-217, 220, 221 ва 222-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Аризачи Самарқанд туман давлат солиқ инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар "MIRONSHOX GOLD GARDEN`S" МЧЖ томонидан қонунда белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органига 2023 йил учун Юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботларни тақдим этиш орқали ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунига қадар унинг банк ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилсин. Солиқ кодексининг 111-моддаси 5-қисмига мувофиқ, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди. Ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш учун жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк муассасаларига суд ҳужжатини тақдим этиш аризачи Самарқанд туман давлат солиқ инспекцияси зиммасига юклатилсин. Аризачи Самарқанд туман давлат солиқ инспекцияси зиммасига ҳуқуқбузарлик бартараф этилган тақдирда бу ҳақда жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк муассасаларига бир кун муддат ичида банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги ёзма равишда кўрсатмани тақдим этиш юклатилсин. Аризачи Самарқанд туман давлат солиқ инспекциясининг ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги ва банк ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги кўрсатмаси асосида ҳисобварақлардаги операциялар тиклансин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ф.К.Мажидов