Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2103-2201/1043 Дата решения 24.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Олимжон Набиев деҳқон хўжалиги Ответчик / Подсудимый Нурото туман Давлат солиқ инспекцияси
Source ID 1050687 Claim ID 3164322 PDF Hash 9be7ac551dec54bc... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ушбу Кодекснинг 96-моддаси ушбу Кодекс 96 code_article
ушбу Кодекснинг 83-моддаси ушбу Кодекс 83 code_article
СКнинг 461-моддаси СКнинг 461 law
СКнинг 469-моддаси СКнинг 469 law
СКнинг 103-моддаси СКнинг 103 law
онунининг 13-моддаси онуни 13 law
ловлар СКнинг 103-моддаси ловлар СК 103 law
амда СКнинг 469-моддаси амда СК 469 law
исмида ушбу Кодекснинг 461-моддаси исмида ушбу Кодекс 461 code_article
бундан ушбу Кодекснинг 304-моддаси бундан ушбу Кодекс 304 code_article
либ СКнинг 297-моддаси либ СК 297 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2103-2201/1043-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Ш.Хамидов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Л.Тошмуродов Кассация инстанциясида маърузачи судья - Р.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 24 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар вакиллари – О.Набиев (раҳбар), Н.Ялгашев (2022 йил 7 ноябрдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Навоий вилоят судининг ходими Ж.Икромов, даъвогар “OLIMJON NABIYEV” деҳқон хўжалигининг жавобгар Нурота тумани Давлат солиқ инспекциясидан 44 423 387 сўм пул маблағини қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Нурота тумани Давлат солиқ инсекцияси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “OLIMJON NABIYEV” деҳқон хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Нурота тумани Давлат солиқ инсекцияси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 44 423 387 сўм пул маблағини қайтаришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Навоий вилояти Молия бошқармаси ва Навоий вилоят Ғазначилик бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 24 576 963 сўм ортиқча тўланган солиқ ва суд харажатлари ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришга сабаб қилиб Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади) 461-моддасининг иккинчи қисми асос қилиб олинган бўлиб, ушбу моддада юридик шахслар қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчиларга башарти уларда йигирма беш гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса, уларга нисбатан айланмадан олинадиган солиқ татбиқ этилмаслиги келтириб ўтилганлиги, суд даъвогарга тегишли ер майдони ҳақиқатда қанча эканлигига аниқлик киритмасдан қарор қабул қилганлиги, Нурота туман ҳокимлигининг 2009 йил 8 апрелдаги К-84-сон қарорига асосан фуқаро Олимжон Набиевга юридик шахс мақомини олган ҳолда деҳқон хўжалиги юритиш учун туман захира ерлари ҳисобидан 1,0 гектар ер майдони ажратилганлиги, СК 121-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, ушбу Кодекснинг 11-бобига мувофиқ солиқ қарзига нисбатан кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилганда, солиқ қарзи узилганда, шу жумладан ушбу Кодекснинг 12-бобига мувофиқ ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган суммалар ҳисобга олиниши муносабати билан солиқ қарзи узилганда, ушбу Кодекснинг 96-моддасига мувофиқ ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилганда, ушбу Кодекснинг 83-моддасига мувофиқ тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи бўйича солиқ ва пеня суммалари камайтирилганда солиқ органлари мажбуриятга эга шахсларнинг ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва бюджет тизимига ўтказишга доир бажарилмаган (тўлиқ ёки қисман) инкассо топшириқномаларини чиқариб олиш тўғрисида қарор қабул қилиши, шунингдек биринчи инстанция суди томонидан даъвогардан айланмадан олинадиган солиқ тўлови учун жами ундирилган 44 423 387 сўм пул маблағлари деҳқон хўжалиги томонидан топширилган ҳисоботлар натижасида ундириб олинганлиги, ДСИ томонидан инкассо қўйилган ҳолда ундирилмаганлиги ҳолатига аниқлик киритилмасдан, қарор қабул қилинганлиги, СКнинг 461-моддасига кўра, солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади бир миллиард сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар деб эътироф этилиши, СКнинг 469-моддасига асосан айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун бир ой ҳисобот даври эканлиги, ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича солиқ суммаси солиқ тўловчи томонидан мустақил аниқланиши, СКнинг 103-моддасида солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқ суммаси солиқ тўловчининг қарзи бўлмаган тақдирда шу солиқ тўловчига қайтарилиши ёхуд ушбу солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига олиниши лозимлиги, ушбу моддага асосан даъвогар томонидан 2020 ва 2021 йиллар давомида ортиқча тўланган солиқ суммаси даъвогарнинг ҳисоб рақамига қайтарилганлиги, даъвогар томонидан 2021 йил иккинчи, учинчи ва тўртинчи чорак учун айланмадан олинадиган солиқ қайта ҳисоботлари мустақил равишда “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддаси олтинчи хатбошисида келтирилган имтиёзни қўллаган ҳолда тақдим этилганлиги, қайта ҳисоботлар қабул қилингандан сўнг ҳосил бўлган ортиқча тўловлар СКнинг 103-моддасига мувофиқ солиқ тўловчининг ҳисоб рақамига қайтарилганлиги, даъвогарнинг юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги муносабати билан айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси ҳисобланиши ҳамда СКнинг 469-моддасига асосан айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботларини тақдим қилиш мажбуриятига эга эканлиги кўрсатилган. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс вакиллари суд мажлисига келмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар вакиллари кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. СК 462-моддасининг биринчи қисмида ушбу Кодекснинг 461-моддаси биринчи қисми 1-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлаш ўрнига айланмадан олинадиган солиқ тўлашни назарда тутадиган махсус солиқ режимини танлашга ҳақлилиги кўрсатилган. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг 2020 йилда амалга оширилган айланмаси таҳлил қилинганда, йиллик жами 457 098 930 сўм банк айланмаси амалга оширилган бўлиб, даъвогар солиқ ҳисоботида 457 098 930 сўм кўрсатиб, ҳисобот тақдим этган ва 4 фоизлик ставкада 18 283 957 сўм айланмадан олинадиган солиқ ҳисобланган. Даъвогарнинг 2021 йилда амалга оширган айланмаси таҳлил қилинганда солиқ ҳисоботида 437 199 270 сўм айланма кўрсатиб ҳисобот тақдим этилган ва 4 фоизлик ставкада 18 283 957 сўм айланма солиқ ҳисобланган. Даъвогарни 2021 йилда амалга оширилган айланмаси таҳлил қилинганда солиқ ҳисоботида 437 199 270 сўм айланма кўрсатилиб ҳисобот тақдим этилган ва 4 фоизлик ставкада 17 487 970 сўм айланмадан олинадиган солиқ ҳисобланган. Қайта ҳисобот тақдим этиш натижасида 2021 йил биринчи чорак учун 157 027 600 сўмга 4 фоизлик ставкада 6 281 104 сўм айланма солиқ ҳисобланган ҳамда 280 171 670 сўмга имтиёз қўллаб, қайта ҳисобот тақдим этган. Даъвогар 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига 7 ойлик солиқ ҳисоботида 506 688 000 сўм айланма имтиёз кўрсатиб ҳисобот тақдим этган. Даъвогар 2020 йилда 18 871 262 сўм, 2021 йилда 11 067 268 сўм, 2022 йилда 5 843 663 сўм айланмадан олинадиган солиқ тўлаган. 2021 йилда 8 513 062 сўм, 2022 йилда 11 207 230 сўм айланмадан олиндиган солиқ тўлови қайтариб берилган. СК 57-моддасининг биринчи қисмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчи ва уни бирламчи қайта ишловчи, башарти бундай юридик шахснинг жами даромадида ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини, шу жумладан уни ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадининг улуши солиқ давридаги жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этса, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари деб эътироф этилиши белгиланган. Яъни, даъвогар қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари тоифасига киритилган. СК 461-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади бир миллиард сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар деб эътироф этилиши белгиланган. CК 463-моддаcининг биринчи қисмига мувофиқ, ушбу Кодекснинг 43-бобига мувофиқ аниқланадиган жами даромад солиқ солиш объектидир, бундан ушбу Кодекснинг 304-моддасига мувофиқ, ушбу моддада назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда солиқ солиш чоғида инобатга олинмайдиган даромадлар мустасно. СК 297-моддасининг учинчи қисмида жами даромад сифатида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар ҳисобланиши белгиланган. Бунда, айланмадан олинадиган солиқнинг объекти бўлиб СКнинг 297-моддасида белгиланган юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикасидаги ва унинг ҳудудидан ташқаридаги манбалардан ҳисобот (солиқ) даври мобайнида олинган даромади ҳисобланади. Мазкур модда мазмунига кўра, айланмадан олинадиган солиқ товарларни реализация қилишдан тушган даромаддан ҳисобланадиган солиқ тури ҳисобланади. “Деҳқон хўжалиги тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 13-моддасининг олтинчи қисмида деҳқон хўжалиги томонидан ўзининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишдан олинган даромадларга солиқ солинмаслиги белгиланган. Демак, даъвогар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишдан тушган даромадларига солиқ солинмаслиги СКда императив норма сифатида аниқ белгилаб берилган. Шунинг учун, даъвогар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан тушган даромадидан айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси ҳисобланмайди. Шунингдек, даъвогарнинг жавобгарга йўллаган мурожаатига асосан ортиқча тўланган 19 846 424 сўм жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳисоб рақамига қайтарилган. Шунинг учун, биринчи инстанция суди жавобгардан даъвогар фойдасига 24 576 963 сўм солиқ тўловини ундирган. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Апелляция инстанцияси суд эса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қонуний хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 12-бандига асосан жавобгар давлат божи тўлашдан озод этилганлиги боис, 5 жавобгардан давлат божи ундирилмасдан қолдирилади. Жавобгардан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Нурота тумани Давлат солиқ инспекциясининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Нурота тумани Давлат солиқ инспекциясидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари унирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: И. Таджиев Р. Сагатов