← Назад
Решение #624571 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| шу сабабли суд ИПК | 170 | — | law | |
| м давлат божини ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 24 март
4-1107-2302/720-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья
ёрдамчиси
А.Ўктамовнинг
котиблигида
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатасининг даъвогар “Ўзбектелеком” АК манфаатида жавобгар
“Ўзбеккўмир” АЖ ҳисобидан 16.707.489,67 сўм зарарни ундириш тўғисидаги
даъво аризасини жавобгар вакили Д.Мусаев (ишончнома асосида)
иштирокида ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (матнда палата деб юритилади)
“Ўзбектелеком” АК (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида
иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Ўзбеккўмир” АЖ
(матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 16.707.489,67 сўм зарарни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ишни қонуний ҳал
қилишни сўради.
Палата ва даъвогар суд мажлисининг вақти, жойи ҳақида хабардор
қилинган, бироқ уларнинг вакиллари ишда иштирок этмади. Палатанинг
даъво аризасида ишни палата вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш
сўралган, шу сабабли суд ИПК 170-моддаси асосида ишни палата, даъвогар
вакиллари иштирокисиз кўриб чиқади.
Суд жавобгар вакилининг важларини тинглаб, тўпланган ҳужжатлар
билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни
ва суд харажатларини жавобгарга юклашни лозим топади.
Даъво аризага кўра, жавобгарнинг “Ангрен кўмир кон” филиали
томонидан 19.08.2022 йил куни Тошкент вилояти, Қўқон АМТС–Ангрен ТБ
оралиғида даъвогарнинг “Телекоммуникация транспорт тармоғи” филиали
техник боғламаси тасарруфидаги магистрал алоқа кабель линияси ерни
ковлаш ишларини ўзбошимчалик билан олиб борилиши натижасида узиб
юборилган. Ҳолатлар юзасидан даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокида
акт тузилган. Кабель узилиши натижасида даъвогарга 16.07.489,67 сўм
миқдорда моддий зарар етган ва бунга оид акт ҳам тақдим этилган. Шундан
сўнг даъвогар жавобгарга зарарни ихтиёрий тўлаб беришни сўраб талабнома
юборган, бироқ самара бўлмаган ва шундан сўнг палата орқали судда
иқтисодий иш қўзғатган.
ФК 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ
миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига
етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши
мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда)
тушунилади.
Бундай ҳолда суд жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
16.707.489,67 сўм зарарни ундиришни лозим топади. Чунки, даъво аризага
илова қилинган ҳужжатларга кўра, бу ҳолатда 16.707.489,67 сўм зарар
мавжуд бўлиб, ушбу зарар даъвогарнинг мулкига етказилгани, етказилган
зарар билан жавобгарнинг хатти-ҳаракатлари (яъни, ернинг ковлаш
ишларини олиб бориши) ўртасида сабабий боғлиқлик борлигини суд
инобатга олади.
ФК 985-моддаси 1-қисмига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик)
туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек
юридик шахсга етказилган зарар зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ
ҳажмда қопланиши лозим.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд даъво аризани қаноатлантиришни ва
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 16.707.489,67 сўм зарарни ундириб
беришни лозим топади. Шу билан бирга суд давлат божини муҳокама қилиб,
иш бўйича ҳисобланган 334.149,79 сўм давлат божини ИПК 118-моддаси
асосида жавобгарга юклайди ва ИПК 68, 118, 170, 176-179-моддалари
асосида
қарор қилди:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Ўзбеккўмир” АЖ ҳисобидан:
- даъвогар “Ўзбектелеком” АК фойдасига 16.707.489,67 сўм зарар ва
30.000 сўм почта харажати
-республика бюджетига 334.149,79 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.Каримов