← Назад
Решение #624640 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| кодекси | 431 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 24 март
4-1405-2301/553-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи Самарқанд тумани Давлат
солиқ инспекциясининг жавобгар "SAM-GREENHOUSE" МЧЖга нисбатан берган аризаси
бўйича қўзғатилган ишни, аризачи вакили Ф.Дўстмухаммедов (2022 йил 13 майдаги 2306848-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий
суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи Самарқанд тумани Давлат
солиқ инспекцияси ариза билан мурожаат қилиб, унда "SAM-GREENHOUSE" МЧЖ
томонидан 2023 йил учун Юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи
белгиланган муддатларда солиқ органига тақдим этилмаганлигини, белгиланган
муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва жавобгарнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида жавобгарнинг
шахсий кабинетига электрон шаклда сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома ҳамда
огоҳлантириш хати юборилганлигини, бироқ жавобгар томонидан Юридик шахслар ер
солиғи
бўйича
2023 йил учун солиқ ҳисоботи 2023 йил 6 март қадар тақдим этилмаганлиги баён
қилиниб,
"SAM-GREENHOUSE"
МЧЖнинг
банкдаги
ҳисобварақлари
бўйича
операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар "SAM-GREENHOUSE" МЧЖ вакили иштирок этмади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
220-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
асосида кўриб чиқиб, мазмунан ҳал этишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Ф.Дўстмухаммедов судга
маълумотнома тақдим қилиб, ўз тушунтиришида, жавобгар томонидан белгиланган
солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни
сўради.
Суд, иш бўйича аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра,
аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи
солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки
электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим
бўлган ҳужжатлар билан тақдим этилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 431-моддасига кўра, солиқ ҳар бир
солиқ даврининг 1 январига бўлган ҳолатга кўра ҳисоблаб чиқарилади ва солиқ
ҳисоботи ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органига қуйидаги муддатларга
тақдим этилади:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича — жорий солиқ даврининг 20
январидан кечиктирмай;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича — жорий солиқ даврининг
1 майидан кечиктирмай.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, "SAM-GREENHOUSE" МЧЖ томонидан 2023 йил
учун Юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддатларда солиқ
органига тақдим этилмаган.
Шундан сўнг, Самарқанд туман давлат солиқ инспекциясининг қарорига асосан
солиқ тўловчининг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим
операциялари 10 кунга тўхтатилган.
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва
огоҳлантириш хати юборилган, лекин жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи
топширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини
таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва
(ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда, солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида ва бошқа ҳолларда қўлланилиши
мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар
ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ
органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Шунинг учун, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "SAMGREENHOUSE" МЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан
кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакилининг судга тақдим қилган 2023 йил 24 мартдаги
23-06873-сонли маълумотномасида жавобгар "SAM-GREENHOUSE" МЧЖ томонидан
2023 йил учун Юридик шахслар ер солиғи бўйича ҳисоботлар тақдим этилмаганлиги
маълум қилинган.
Суд, тақдим қилинган ҳужжатларга кўра, аризада қайд этилган солиқ ҳисоботи
жавобгар "SAM-GREENHOUSE" МЧЖ томонидан тақдим этилмаганлигини инобатга
олиб, аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси
19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод
қилинган.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни
ўрганиб, далилларга баҳо бериб, аризани қаноатлантиришни, жавобгар "SAMGREENHOUSE" МЧЖ томонидан Солиқ кодексида белгиланган тартибда давлат солиқ
хизмати органига 2023 йил учун Юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ
ҳисоботларини топшириш орқали ҳуқуқбузарликни бартараф этгунига қадар унинг
банк муассасасидаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқим қисмини
тўхтатиб қўйишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, давлат божи ва
почта харажатлари ундирмасликни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 176-179, 186, 216-217, 220, 221 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Аризачи Самарқанд
қаноатлантирилсин.
туман
давлат
солиқ
инспекциясининг
аризаси
Жавобгар "SAM-GREENHOUSE" МЧЖ томонидан қонунда белгиланган тартибда
давлат солиқ хизмати органига 2023 йил учун Юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ
ҳисоботларни тақдим этиш орқали ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунига қадар унинг
банк ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилсин.
Солиқ кодексининг 111-моддаси 5-қисмига мувофиқ, жавобгарнинг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун
ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун
ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга
татбиқ этилмайди.
Ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш учун жавобгарга хизмат кўрсатувчи
банк муассасаларига суд ҳужжатини тақдим этиш аризачи Самарқанд туман давлат
солиқ инспекцияси зиммасига юклатилсин.
Аризачи Самарқанд туман давлат солиқ инспекцияси зиммасига ҳуқуқбузарлик
бартараф этилган тақдирда бу ҳақда жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк
муассасаларига бир кун муддат ичида банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тиклаш ҳақидаги ёзма равишда кўрсатмани тақдим этиш юклатилсин.
Аризачи Самарқанд туман давлат солиқ инспекциясининг ҳуқуқбузарлик
бартараф этилганлиги ва банк ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тиклаш
ҳақидаги кўрсатмаси асосида ҳисобварақлардаги операциялар тиклансин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши
мумкин.
Судья
Ф.К.Мажидов