Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2302/1871 Дата решения 24.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кармана туманлараро иқтисодий суди Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси Ответчик / Подсудимый Назир бобо боғи 2020 масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1053615 Claim ID 3196481 PDF Hash 4bfd2d9645a4f6ff... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФК 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 3 409 символов
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 24 март 4-2101-2302/1871-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев, даъвогар ХХХнинг жавобгар “Н” масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: даъвогар ХХХнинг жавобгар “Н” масъулияти чекланган жамиятидан 1.639.510 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Жавобгар томонидан даъво аризаси нусхаси олингандан сўнг судга эътирознома тақдим этилмаган. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинн айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сонли қарорининг 5-иловасига асосан жамият томонидан давлат хизматлари маркази орқали қурилиш-монтаж ишларини бошлаш бўйича 2021 йил 8 январда хабарнома юборилган. Даъвогар томонидан қарорнинг 5-иловаси 2-боб 14-бандига мувофиқ белгиланган муддатда хабарномаларга жавоб қайтарилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4586-сонли қарорига асосан, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2%га тенг миқдорда белгиланган. Мазкур қарорнинг 5-иловаси 2-боб 15-бандига кўра, “Хабарнома инвойсда кўрсатилган суммани инвойс келиб тушган кундан бошлаб ўн кунгача бўлган муддатда тўлаши шарт. Даъвогар томонидан жавобгарга бу ҳақида талабнома юборилган бўлсада, ушбу талабнома жавобсиз қолдирилган ва жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаган. Натижада 1.639.510 сўмлик қарздорлик вудужга келган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу боис, суд даъво талабини 1.639.510 сўм асосий қарзни қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, олдиндан тўланган 300.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар “Н” масъулияти чекланган жамиятидан ХХХ фойдасига 1.639.510 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 300.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига белгиланган тартибда апелляция шикояти бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Судья Б.Джумаев