← Назад
Решение #624720 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 24 март
4-2101-2302/1879-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев, даъвогар
ХХХнинг жавобгар “А” фермер хўжалигидан асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
даъвогар ХХХнинг жавобгар “А” фермер хўжалигидан 1.319.018 сўм
асосий қарзни ундиришни сўраган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси нусхаси олингандан сўнг судга
эътирознома тақдим этилмаган.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Архитектура ва қурилиш
соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинн айрим маъмурий
регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сонли қарорининг 5иловасига асосан жамият томонидан давлат хизматлари маркази орқали
қурилиш-монтаж ишларини бошлаш бўйича 2020 йил 27 август ва 2020
йил 8 сентябрда хабарнома юборилган.
Даъвогар томонидан қарорнинг 5-иловаси 2-боб 14-бандига мувофиқ
белгиланган муддатда хабарномаларга жавоб қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги
“Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни
назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги
ПҚ-4586-сонли қарорига асосан, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб давлат
қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар
бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари
қийматининг 0,2%га тенг миқдорда белгиланган.
Мазкур қарорнинг 5-иловаси 2-боб 15-бандига кўра, “Хабарнома
инвойсда кўрсатилган суммани инвойс келиб тушган кундан бошлаб ўн
кунгача бўлган муддатда тўлаши шарт.
Даъвогар томонидан жавобгарга бу ҳақида талабнома юборилган
бўлсада, ушбу талабнома жавобсиз қолдирилган ва жавобгар томонидан
қарздорлик тўлаб берилмаган. Натижада 1.319.018 сўмлик қарздорлик
вудужга келган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Шу боис, суд даъво талабини 1.319.018 сўм асосий қарзни
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, олдиндан тўланган
300.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатларини жавобгардан
даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “А” фермер хўжалигидан ХХХ фойдасига 1.319.018 сўм
асосий қарз, олдиндан тўланган 300.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига
белгиланган тартибда апелляция шикояти бериши, прокурор протест
келтириши мумкин.
Судья
Б.Джумаев