← Назад
Решение #624766 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФК | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TОYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TОYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-30, (+99866) 240-45-42
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 24 март
4-1405-2302/476-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Юлдашев, даъвогар
ХХХ Самарқанд туманида жойлашган жавобгар ЖЖЖдан 3 624 700 сўм асосий
қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига даъвогар ХХХ даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, даъво аризасида ХХХ (кейинги ўринларда даъвогар деб
юритилади) ва ЖЖЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ўртасида
шартнома тузилганлиги, шартномага мувофиқ даъвогар жавобгарга 2022 йил
суғориш мавсуми учун сув етказиб берганлиги, бироқ, жавобгар томонидан
қарздорликни бартараф қилмаганлигини баён қилиб, жавобгар ЖЖЖдан
даъвогар ХХХ фойдасига 3 624 700 сўм асосий қарзни ундириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини
даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим
чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган
ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.
Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи
қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили
томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома
илова қилинади.
Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга
кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, ХХХ ва ЖЖЖ ўртасида 2022 йил 4 апрелда 70-сонли шартномаси
тузилган.
Шартнома шартларига мувофиқ жавобгар 3 624 700 сўм асосий қарз
қарздор бўлиб қолган.
Шу сабабли, даъвогар даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
3 624 700 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогарнинг талаби асосли. Жавобгар томонидан шартномавий
мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан тасдиғини топган.
Бундай ҳолатда суд даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 3 624 700 сўм асосий қарз ва олдиндан тўлаб чиқилган
30 000 сўм почта харажатлари ва 300 000 сўм давлат божини ундиришни лозим
деб топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 234, 236-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180, 2034,2035-моддаларини қўллаб, суд
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ХХХ фойдасига 3 624 700 сўм асосий қарз,
олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажатлари ва 300 000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса,
қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Тарафларга соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш
бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида
мажбурий ижро этилиши лозимлиги тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят
иқтисодий судининг апелляция инстанциясига апелляция шикояти (протести)
бериши мумкин.
Судья
Ф.Э.Юлдашев