← Назад
Решение #624866 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 220 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
4-1501-2201/2699-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили
(ишончномага асосан) Э.Исманов иштирокида, аризачи Қувасой шаҳар Давлат
солиқ инспекциясининг жавобгар «TOSH YO’LI PARANDA» масъулияти
чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш ҳакидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
Қувасой шаҳар Давлат солиқ инспекцияси биносида, очиқ сайѐр суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Қувасой шаҳар Давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар «TOSH YO’LI PARANDA» масъулияти чекланган
жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили кўргазма бериб, жавобгар судгача ҳам
солиққа оид ҳуқуқбузарликни бартараф этмагани, тегишли ҳисоботларни
тақдим этмаганини баѐн қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгардан суд мажлисига вакил келмади. Ҳолбуки, жавобгарнинг
шахсий кабинетига суд ажрими электрон шаклда белгиланган тартиб ва
муддатда юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн
матнда ИПК деб юритилади)нинг 220-моддаси биринчи қисмига кўра, суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий
деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди деб
белгиланган.
Шу сабабли суд, ишни жавобгарни иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
деб топди.
Суд, иш ҳужжатларини, далилларни текшириб, аризачи вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан аризани кўрмасдан
қолдиришни лозим деб топади.
107-моддаси биринчи қисми 1-бандида фуқаролик ишлари бўйича суд,
иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги,
айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш
мавжуд бўлса даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши
белгиланган.
Аризачи Қувасой шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар
«TOSH YO’LI PARANDA» масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ҳакидаги аризаси
бўйича 4-1501-2301/2698-сонли қўзғатилган иқтисодий иш 2023 йил 24 март
куни кўриб чиқилиб, ариза қаноатлантирилиб, Солиқ кодексининг 111моддаси биринчи қисмига асосан жавобгар «TOSH YO’LI PARANDA»
масъулияти чекланган жамияти томонидан Солиқ кодексига мувофиқ, давлат
солиқ хизмати органига солиқ ҳисоботини тақдим этиш орқали
ҳуқуқбузарликни бартараф этгунга қадар унинг банк муассасасидаги талаб
қилиб олингунча депозит ҳисоб варағи ва бошқа иккиламчи ҳисоб варақлари
бўйича операциялар чиқим қисмида тўхтатилган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
9-моддаси биринчи қисми 19-бандида аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда
давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги белгиланган.
Бундай ҳолда суд, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Шунингдек, суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонунининг 9-моддаси биринчи қисми 19-бандига мувофиқ, мазкур иш
бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 108, 130, 131, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
ҚИЛДИ :
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
беришга ҳақли.
Судья
Х.Жамолиддинов