← Назад
Решение #624981 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2218//22547-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – О.Мирзаев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Усманов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 24 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси вакили – К.Вафаев (2022 йил 27 октябрдаги 01/zn-10/32-сонли
ишончнома асосида), “DONIFAR BETON” масъулияти чекланган жамияти
вакиллари – Х.Розиков (2023 йил 7 февралдаги 1-сонли ишончнома асосида),
Р.Розиков (2023 йил 7 февралдаги 2-сонли ишончнома асосида), “Avto Aktiv”
масъулияти чекланган жамияти вакили – Б.Саидов (2022 йил 15 мартдаги
ишончнома ва 2023 йил 1 февралдаги ордер асосида) иштирокида,
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармасининг “DONIFAR BETON” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида “Avto Aktiv” масъулияти чекланган жамиятидан 185 804 398 сўм
зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан
қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 26 сентябрдаги қарори устидан Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
(“DONIFAR BETON” масъулияти чекланган жамияти манфаатида)
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади)
“DONIFAR BETON” масъулияти чекланган жамияти манфаатида (бундан
буён матнда лизинг олувчи деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Avto Aktiv” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан
буён матнда лизинг берувчи деб юритилади) 185 804 398 сўм зарар
ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 27 июлдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, лизинг берувчидан лизинг
олувчи фойдасига 101 284 416 сўм зарар ундирилган. Даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 26 сентябрдаги қарори
билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво талабини қаноатлантиришни
рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган.
Кассация шикоятида иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, лизинг
шартномаси бекор бўлганидан кейин ҳам лизинг объектидан фойдаланиб,
лизинг объекти учун белгилангандан ортиқ пул тўлаганлиги, лизинг обекти
лизинг берувчига қайтарилганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорини
бекор қилиш сўралган.
Суд муҳокамасида иштирок этган Палата ва лизинг олувчи вакиллари
ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб,
лизинг учун 185 млн. сўм тўлов амалга оширилган бўлса-да, лизинг берувчи
томонидан ҳам лизинг тўловлари, ҳам лизинг объекти олиб қўйилганлиги, бу
адолатсиз эканлиги, лизинг берувчи 4-1001-2004/5098-сонли иш бўйича
ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ҳам лизинг тўловларини амалга
ошириш ҳақида талабнома юборганлиги ҳолати суд эътиборидан четда
қолганлиги ҳақида кўрсатма бериб, суд қарорини бекор қилишни сўрадилар.
Суд муҳокамасида иштирок этган лизинг берувчи вакили ўз
тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз
билдириб, қайд этилган барча ҳолатлар шартнома шартларидан келиб
чиққанлигини билдириб, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, лизинг олувчи ва лизинг берувчи ўртасида 2019 йил
18 майда (Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, 1-сонли нотариуси томонидан
расмийлаштирилган) “Автотранспорт воситасини лизингга бериш
тўғрисида” шартнома тузилган бўлиб, шартноманинг 1.1-бандига кўра,
лизинг берувчи 2019 йилда ишлаб чиқарилган, “LACETTI” русумли, давлат
рақами 01 107 FGA бўлган автотранспорт воситасини лизинг олувчига
лизинг асосида бериш, лизинг олувчи эса ушбу шартноманинг 1-сонли
иловасида белгиланган 48 ой муддатда, тартибда ва суммада лизинг
тўловларини амалга ошириш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ
мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 587-моддасига мувофиқ лизинг шартномаси бўйича лизинг
берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи)
иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан
лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини
олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини
тўлаш мажбуриятини олади.
Тошкент
туманлараро
иқтисодий
судида
қўзғатилган
4-1001-2004/5098-сонли иш бўйича 2020 йил 15 июнда қабул қилинган
ҳал қилув қарори билан лизинг берувчи фойдасига лизинг олувчидан
10 250 576 сўм зарар, шундан, 9 411 330 сўм асосий қарз, 839 246 сўм пеня
ундирилган, лизинг шартномаси бекор қилинган ва лизинг обьекти
қайтарилган.
Даъво аризасида, лизинг объекти учун 185 млн. сўм тўлов амалга
оширилган бўлса-да, лизинг берувчи томонидан ҳам лизинг тўловлари,
ҳам лизинг шартномаси бекор қилиниб, лизинг объекти олиб қўйилганлиги
баён этилган.
Бироқ, қайд этилган 4-1001-2004/5098-сонли иш бўйича қабул қилинган
ҳал қилув қарори ижроси лизинг олувчи томонидан таъминланмаган, лизинг
объекти лоизинг берувчига ўз вақтида қайтарилмасдан, лизинг объекти транспорт воситаси ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ИИБ
ходимлари томнидан ушланиб, жарима майдончасига жойлаштирилгунга
қадар фойдаланиб келинган бўлиб, лизингга берувчи транспорт воситасини
жарима майдончасидан 2021 йил 6 ноябрда топшириш-қабул қилиш
далолатномасига асосан қабул қилиб олган.
ФК 385-моддасининг учинчи ва бешинчи қисмларига мувофиқ
шартнома ўзгартирилган ёки бекор қилинган тақдирда, агар келишувдан
ёки шартномани ўзгартириш хусусиятидан бошқача тартиб англашилмаса,
тарафлар шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишга келишган пайтдан
бошлаб, шартнома суд тартибида ўзгартирилган ёки бекор қилинганида эса суднинг шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги қарори қонуний
кучга кирган пайтдан бошлаб мажбуриятлар ўзгартирилган ёки бекор
қилинган ҳисобланади. Агар шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишга
тарафлардан бирининг шартномани жиддий бузиши асос бўлган бўлса,
иккинчи тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш туфайли етказилган
зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда, шартноманинг 12.4.2-бандида трнспорт воситаси
қайтарилгунга қадар лизинг олувчи лизинг тўловларини бутун миқдорда
тўлаши кераклиги белгиланган бўлиб, 4-1001-2004/5098-сонли иш бўйича
қабул қилинган ҳал қилув қарорида лизинг шартномаси бекор қилиниб,
лизинг обьекти қайтарилиши белгиланган бўлса-да, лизинг олувчи лизинг
объектини лизинг берувчига топширмасдан, ундан фойдаланиб, фойдаланган
даври учун ихтиёрий равишда лизинг тўловларини амалга ошириб келган.
Қолаверса, шартноманинг 12.5-бандида, агар лизинг олувчи томонидан
мажбурият бажарилмаганлиги натижасида шартнома бекор қилинган
тақдирда, шартномага асосан амалга оширилган лизинг тўловлари лизинг
олувчига қайтарилмаслиги белгиланган.
Лизинг олувчининг шартномавий мажбуриятларни ўз вақтида
бажармаганлиги 4-1001-2004/5098-сонли иш бўйича қабул қилинган
ҳал қилув қарори билан ўз исботини топган.
Ҳақиқатдан ҳам лизинг берувчи томонидан лизинг олувчига
4-1001-2004/5098-сонли иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингандан
кейин ҳам лизинг тўловларини амалга ошириш юзасидан талабномалар
юборилган. Бироқ, ушбу талабномалар лизинг олувчини лизинг объектини
қайтариш, яъни ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, лизинг
объектидан фойдаланилган давр учун лизинг тўловларини шартнома
шартларига мувофиқ тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди, лизинг олувчи
томонидан амалга оширилган 185 804 398 сўмни зарар сифатида қайтариш
учун асос бўлмайди.
Чунки, шартноманинг 12.4.2-бандида трнспорт воситаси қайтарилгунга
қадар лизинг олувчи лизинг тўловларини бутун миқдорда тўлаши кераклиги
белгиланган.
Шу боис лизинг олувчининг 4-1001-2004/5098-сонли иш бўйича
ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ҳам лизинг тўловларини амалга
ошириш ҳақида талабнома юборганлиги ҳолати судлар эътиборидан четда
қолганлиги тўғрисидаги важи билан келишиб бўлмайди.
Апелляция инстанцияси суди қайд этилганларни инобатга олиб,
моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
янги қарор қабул қилиб, тўғри хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг еттинчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар
томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим
этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман
қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво
тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад
этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Ишда иштирок этувчи
шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган
суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ
тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация
инстанцияси судида кўриш учун лизинг олувчидан бюджетга
1 858 043,98 сўм давлат божи ундиришни, 24 000 сўм почта харажатини
унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
5
Баён этилганларга асосан,
моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
ИПКнинг
118,
283,
301,
303-
қ и л а д и:
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 26 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз, Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (“DONIFAR
BETON” масъулияти чекланган жамияти манфаатида) томонидан берилган
кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“DONIFAR BETON” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига (Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси)
1 858 043,98 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Б.Исрайлов
А.Абдуллаев