Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/2773 Дата решения 24.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қувасой шаҳар Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "QUVASAY AGRO PERES" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1056466 Claim ID 3215248 PDF Hash 241e91d5f4bf6402... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
СК 82-моддаси СК 82 law
СК 106-моддаси СК 106 law
арор Кодекснинг 111-моддаси арор Кодекс 111 code_article
шунинг учун ИПК 118-моддаси шунинг учун ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40 е-mail: i.fargona.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 24 март 4-1501-2302/{{{{-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Н.Д. Полвоновнинг (2022 йил 6 июнь кунги 20/1-35168-сонли ишончномага асосан) иштирокида, A нинг жавобгар B нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Суд биносидасуд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар A (бундан буён матнда Солиқ органи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат этиб Bни банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили аризани қаноатлантиришни сўради. Ишни суд мажлисида кўриш вақти ва жойи ҳақидаги суд ажрими жавобгарни электрон шахсий кабинетига юборилган, лекин вакили судга келмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди. Суд, иш ҳужжатларини, далилларни текшириб, солиқ органи вакилининг тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим деб топади. Жавобгар 2023 йил учун ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи топширмагани учун Солиқ органи қарор асосида жавобгарнинг банклардаги барча ҳисоб варақлари бўйича чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатилган. Шунингдек солиқ органи томонидан шу куни солиқ тўловчининг солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар тўхтатилгани, ўн кун муддат ичида камчиликлар бартараф этилиши таъминланмаса, судга банкдаги ҳисобварақлар бўйича операциялар ўн кундан кўп муддатга тўхтатилиши ҳақида мурожаат қилиниши ҳақида хабарнома электрон шаклда юборилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексида (бундан буён матнда СК деб юритилади) солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартибига риоя этмагани учун Фарғона вилоят Давлат солиқ бошқармаси судга ариза билан мурожаат этиб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган. СК 82-моддасининг биринчи қисмига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. СК 106-моддасига асосан солиқ мажбуриятининг бажарилиши мол-мулк гарови, кафиллик, банк кафолати, пенялар, банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларнинг тўхтатилиши ва солиқ тўловчининг мол-мулкини хатлаш билан таъминланиши мумкин. СК 111-моддасининг биринчи қисмида “Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади”, деб белгиланган. СК 111-модасининг тўртинчи қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилишини англатади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига мувофиқ “Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди”. СК 112-моддасининг биринчи қисмида солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор Кодекснинг 111-моддаси учинчи қисми 1-банди асосида — солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи тақдим этилган кундан кейин бир кундан кечиртирмасдан солиқ органи томонидан бекор қилиниши белгиланган. Аризага илова қилинган ҳужжатларга кўра, жавобгар қонунда белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этмасдан солиқ мажбуриятларини бажармаган, шунинг учун суд аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9моддасини 12-бандига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда давлат божини тўлашдан озод қилинган, шунинг учун ИПК 118-моддасига асосан жавобгардан солиқ инспекцияси фойдасига фақат почта харажатини ундирилади. Ариза электрон шаклида судга юборилгани учун жавобгардан почта ҳаражати ундирилмайди. Бинобарин, суд ИПК 118, 176- 179, 215, 216, 217, 220, 221-222-моддаларига асосан, ҚАРОР Қ И Л Д И: Ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар Bни банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно) чиқиш қисми 2023 йил учун ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи солиқ органига топширилганига қадар тўхтатилсин. Ҳал қилув қарорини банк муассасасига тақдим этиш вазифаси A зиммасига юклатилсин. Жавобгар Bга хизмат кўрсатувчи барча банклар ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан бартараф этилганидан сўнг солиқ органининг кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин. Ҳал қилув қарори устидан ўн кун муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига шикоят (прокурор протест) келтирилиши мумкин. Суд Д.С. Акрамова