Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2301/569 Дата решения 23.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди Судья Сатвалдиев Бегзод Одилжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кўрғонтепа тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый XONOBOD URUG`CHILIGI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1054407 Claim ID 3207361 PDF Hash 34642b4325e477b8... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 82-моддаси кодекси 82 code_article
Ушбу Кодекснинг 259-моддаси Ушбу Кодекс 259 code_article
Мазкур Кодекснинг 273-моддаси Мазкур Кодекс 273 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
тисодий процессуал кодексининг 217-моддаси тисодий процессуал кодекси 217 code_article
Ушбу Кодекснинг 215-моддаси Ушбу Кодекс 215 code_article
тисодий процессуал кодекси 222-моддаси тисодий процессуал кодекси 222 code_article
Текст решения 8 927 символов
QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 170700,Qo’rg’ontepa sh Mustaqillik ko’chasi 50-а КУРГАНТЕПИНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170700,Kurgontepa, Mustaqillik street 50-а Тel: 0-(374)723-11-49 Веб-сайт:www.oliy sud.uz эл.почта:i.qurgontepa@sud.uz Факс: 0-(374)723-11-46 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 23 март Қўрғонтепа туман 4-1705-2301/531-сонли иш Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Сатвалдиев раислигида, судья ёрдамчиси Г.Дехқанованинг суд мажлиси котиблигида, аризачи - Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар - "Қорадарё-сайхун” фермер хўжалигининг банкдаги ҳисоб-рақами бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили - О.Сайдолимов (ишончнома асосида) иштирокиди Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суд биносида бўладиган очиқ суд мажлиси кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: " Қорадарё-сайхун фермер хўжалиги солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган. " Қорадарё-сайхун фермер хўжалиги томонидан 2023 йил учун юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи жорий йилнинг шу кунига қадарли топширилмаганлиги сабабли, Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси судга ариза киритиб, " Қорадарё-сайхун фермер хўжалигига нисбатан банклардаги ҳисоб-варақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйишни сўраган. Суднинг ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, аризани кўриб чиқиш учун суд мажлисига тайинланган. Суд мажлисида аризачининг вакили О.Сайдолимов аризани қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисида иштирок этмади ва аризачининг талабларига эътироз билдирмади. Иш материалларида суд мажлиси ўтказилиши вақти ва жойи белгиланган суднинг ажримини жавобгарга тегишли тартибда етказилганлигини тасдиқловчи маълумот мавжуд. Суд, аризачи вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади. Йирик солиқ тўловчилар, жойлашган еридан қатъи назар, солиқ ҳисоботини Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига тақдим этади. Ушбу Кодекснинг 259-моддасига кўра, бир ой солиқ давридир. Мазкур Кодекснинг 273-моддасига кўра, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт. Бироқ, иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар " Қорадарё-сайхун фермер хўжалиги 2023 йил учун юридик шахслар ер солиғи бўйича давлат солиқ хизмати органига ҳисобот тақдим этмаган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисоб-варақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисоб-варақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисоб-варақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисоб-варақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисоб-варақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисоб-варақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисоб-варақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради; 4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисоб-варақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) барча ҳисоб-варақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилишини англатади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисоб-варақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисоб-варақларга татбиқ этилмайди. Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2023 йил 10 февраль кунги хабарномасида жавобгарга солиқ ҳисоботини белгиланган муддат ичида тақдим этиш сўралган. Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2023 йил 06 март кунги қарори билан жавобгар " Қорадарё-сайхун фермер хўжалигининг банклардаги барча ҳисоб-варақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган. Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар " Қорадарё-сайхун фермер хўжалигига юборилган алоқа хатида, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги учун унинг банклардаги барча ҳисоб-варақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилганлиги, агар ҳисобот тақдим этилмаса, банклардаги барча ҳисоб-варақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида иқтисодий судга ариза киритилиши ҳақида огоҳлантирилиб, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 217-моддасига кўра, банклардаги ҳисоб-варақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади. Ушбу Кодекснинг 215-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Жавобгар томонидан ҳисоботлар давлат солиқ хизмати органига топширилмаганлиги Андижон вилоят Давлат солиқ бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан имзоланган 2023 йил 06 мартдаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланганлиги боис, суд аризачининг талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисоб-варақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак. Юқорида баён этилган ҳолатларга кўра Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82, 111, 259, 273-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар - " Қорадарё-сайхун фермер хўжалигининг банклардаги ҳисоб-варақлари бўйича операцияларнинг чиқиш қисми ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйилсин. " Қорадарё-сайхун фермер хўжалигига хизмат кўрсатувчи барча банклардаги ҳисобрақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисоб-варақлар бўйича операциялар тиклансин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддат ичида Андижон вилоят судига апелляция шикояти, прокурор протест келтириши мумкин. Судья Б.Сатвалдиев