Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2301/1030 Дата решения 23.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Избасканский межрайонный экономический суд Судья Аскаров Равшанбек Гафурович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзмиллийбанк АЖ акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Мир Глобал Экспорт масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1075271 Claim ID 3179769 PDF Hash ab51dfd3190ecaef... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 738-моддаси ФКнинг 738 law
ФКнинг 280-моддаси ФКнинг 280 law
онунини 26-моддаси онунини 26 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
IZBOSKAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI IZBOSKAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171200, Andijon viloyati, Izboskan tumani, Poytug’ shahri, Mirzo Ulug’bek ko’chasi, 2-uy 171200, Andijan region, Izbaskan district, Poytug city, Mirzo Ulugbek street, 2 Тel: (+99874) 312 28 67 Fax:(+99874) 312 28 63 е-mail: i.izboskan@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Избоскан туман 4-1704-2301/1030-сонли иш Избоскан туманлараро иқтисодий суди судьяси Р.Асқаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Умаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси ТИФ “ЎзМиллийбанк” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар – «Mir Global Exsport” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 166 666 668 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 63 112 453 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигини, 958 333 325 сўм муддати келмаган кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни «Mir Global Exsport” масъулияти чекланган жамияти томонидан гаровга қўйилган мулкларга қаратишни, 15.11.2019 йилда тузилган 623-11/19-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили О.Абдурахимов (ишончнома асосида), жавобгар жамият раҳбари А.Рашидовлар иштирокида, Избоскан туманлараро иқтисодий суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси ТИФ “Миллийбанк” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Mir Global Exsport” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 166 666 668 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 63 112 453 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигини, 958 333 325 сўм муддати келмаган кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни «Mir Global Exsport” масъулияти чекланган жамияти томонидан гаровга қўйилган мулкларга қаратишни, 15.11.2019 йилда тузилган 623-11/19-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси суд мажлисини ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, палата вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгар билан 2019 йил 15 ноябрь куни 623-11/19-сонли кредит шартнома тузилганлигини, шартнома бўйича жавобгарга 2 000 000 000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилганлигини, жавобгар кредит қарздорлигини ўз вақтида тўлиқ тўламасдан келганлигини, ундириш чоралари кўрилганлигини, пул маблағлари тўлиқ келиб тушмаганлиги сабабли ундира олмаганлигини, судга даъво аризаси берилган вақтда 01.02.2023 йил ҳолатига 166 666 668 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 63 112 453 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги юзага келганлигини, мунтазам равишда шартнома бўйича мажбуриятларни бузиб келаётганлигини, кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш бўйича таклиф хати ва огохлантириш хатлари юборилганлигини, умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўпроқ зарар кўриб қолиши мумкинлиги билдириб, кредит қарздорлигини ундиришни ва ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратишни ва кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўради. Жавобгар жамият раҳбари аввалги суд мажлисида иштирок этиб, даъво талабига ўз эътирозларини билдирган ҳолда кредит шартномаси бўйича тўловларни амалга ошириб келганлигини, кўп қаватли уйларни қуриш билан шуғалланишини, фуқарларга қўп қаватли домларнинг квартираларини сотганлигини, ушбу маблағлар келиб тушуши билан қарздорликни бартараф этишини, кредит қарздорликни бартараф этиш имкони борлигини билдирган ҳолда муддат беришни сўраган. Суд томонидан жавобгарга кредит қарздорлигини бартараф этиш бўйича муддат берган ҳолда суд мажлисини қолдирган, лекин жавобгар кейинги суд мажлисида иштирок этмади ва қарздорликни бартараф ҳам этмади. Суд, тарафларнинг фикрларини тинглаган ҳолда иш хужжатларини ҳамда тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Аниқланишича, жавобгар билан даъвогар ўртасида 15.11.2021 йилда 62311/19-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда “шартнома” деб юритилади) тузилган, мазкур кредит шартнома бўйича, даъвогар томонидан жавобгарга 2 000 000 000 сўм миқдорида, 60 ой муддатга, 12 ойлик имтиёзли давр билан йиллик 16 фоиз устама тўлаш шарти асосида кредит маблағлари ажратилган, жавобгар кредит тани ва фоизларини тўлов жадвалига асосан ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Гаров таъминоти сифатида Балиқчи туманидаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Д.Қобулова томонидан 05.12.2019 йилда расмийлаштирилган жавобгарнинг бино-иншоатларни гаровга қўйиш тўғрисида тузилган гаров шартномасига асосан, жавобгарга тегишли Андижон вилояти, Балиқчи туман Ифтихор МФЙда жойлашган “Қурилиш тугалланмаган кинозал, тантаналар саройи, савдо дўкони, чойхона ва маиший хизмат биноси”, 0001лидердаги икки қаватли, қурилиш тугалланмаган бино умумий қурилиш майдони 553,17 кв.метр, 0002-литердаги қурилиш тугалланмаган умумий қурилиш майдони 147,6 кв.метрдан иборат айвон, 0003-литердаги бир қаватли, қурилиш тугалланмаган бино умумий қурилиш майдони 487,55 кв.метр, 0004литердаги бир қаватли, умумий қурилиш майдони 924,16 кв.метрдан иборат бўлган қурилиш тугалланмаган бино-иншоатлари гаровга қўйилган. Кредит шартномага илова қилинган тўлов жадвалда кредит маблағлари ва фоизлари тўланиб борилиш муддатлари ҳақида келишилган бўлса-да, жавобгар ушбу тўлов муддатларини бузиб, кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятини бажармаган. Бунинг натижасида 01.02.2023 йил ҳолатига 166 666 668 сўм муддати ўтган кредит танидан, 63 112 453 сўм кредит фоизидан қарздорлиги юзага келган. Яъни кредит танидан жавобгар 41 666 666 сўмдан тўлаб бориши керак бўлган, жавобгар 4 ой давомида кредит танидан тўловларни амалга оширмаган. Мазкур кредит маблағларига 4 ой учун ўртача 12-13 миллион сўмдан кредит фоизлари ҳисобланган, лекин тўловлар амалга оширилмаган. Суд мажлиси якунига қадарли ҳам жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган. Даъвогар 2023 йил январь ва февраль ойларида жавобгарга муддати ўтган кредит тани ва фоизларидан бўлган қарздорликни тўлашни, акс ҳолда кредит қарздорлигини муддатидан олдин қайтариш ва гаровдаги мулкларга қаратиш ҳамда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат қилиш тўғрисида талабномалар юборилган. Лекин талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Зеро, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 3.4-бандига кўра, жавобгар шартноманинг ажралмас қисми бўлган қайтариш жадвали асосида тўлаб бориш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4-бандига асосан, даъвогарга қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаса, молиявий ҳолати анча ёмонлашса, кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларини мунтазам равишда кечиктириб тўласа, кредит қарздорликни муддатидан олдин ундириб олиш ва гаров мулкига қаратиш чораларини кўриш ҳуқуқи берилган. Даъво талабининг асослилиги тарафлар вакилининг суд мажлисида берган кўргазмаси, ишдаги мавжуд хужжатлар, тақдим этилган хужжатлари, кредит шартномаси ва тўлов жадвали билан ўз тасдиғини топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади)нинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 736-моддасига биноан, агар қарз шартномасида қарзни қисман (бўлиб-бўлиб) тўлаш назарда тутилган бўлса, қарз олув қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Суд, даъводаги ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган мулкка қаратиб бериш талабини муҳокама қилган ҳолда ушбу талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди ва гаровдаги мулкка қаратишни лозим топади. Чунки, кредит шартномасида ажратилган кредит тани, фоизи ва бошқа тўловлар қайтарилмаганда, даъвогар томонидан қуйидаги қонун нормаларига асосан гаровга қўйилган объектга қаратиши мумкин. Зотан, тарафлар ўртасида тузилган гаров шартномаси ва ФКнинг 279моддаси 1-қисмига кўра, гаровга олувчининг талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФКнинг 280-моддаси 1-қисмига асосан, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Ўзбекистон Республикасининг Гаров тўғрисидаги Қонунини 26-моддасига кўра, гаровга олувчининг талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган молмулкка қаратиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 24-бандига кўра, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, гаровга олувчига берилган гаров нарсасига ундирувни қаратиш тартиби гаров тўғрисидаги шартномага мувофиқ белгиланади. Суд, кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш талабини муҳокама қилган ҳолда ушбу талабини ҳам қаноатлантиришни лозим топади. Гарчанд, кредит шартномасида кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тартиби кўрсатилмаган бўлсада, даъвогар томонидан қонун талаби бўйича кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш бўйича огохлантириш хати ва талабномалар жавобгарга юборилган. Зеро, ФКнинг 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. ФКнинг 384-моддасига асосан, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса-ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Шу сабабли суд, кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш талаби билан даъвогар томонидан қонун талабига риоя қилинган ҳолда тақдим этилган деб ҳисоблайди ва мажбуриятни мунтазам равишда бузиб келганлиги ва кредит қарздорлиги муддатидан олдин ундириш белгиланганлиги сабабли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни лозим топди. Суд, иш бўйича ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди. Зеро, ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг Давлат божи тўғрисидаги қонунида, бир вақтнинг ўзида мулкий ва номулкий хусусиятга эга бўлган даъво аризалари юзасидан мулкий хусусиятдаги даъво аризалари учун белгиланган ставкалар бўйича ва номулкий хусусиятга эга даъво аризалари учун белгиланган ставкаларга бўйича ҳар бир талабга алоҳида-алоҳида давлат божи тўланади деб кўрсатилган. Яъни, мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга мувофиқ суд, мулкий тусдаги даъво талаби бўйича 23 762 248,92 сўм, номулкий тусдаги даъво талаби бўйича 3 000 000 сўм жами 26 762 248,92 сўм давлат божини жавобгар ҳисобидан Республика бюджети ва судлар фаолиятини ривожлантириш жамғармасига ундиришни, 30 000 сўм почта харажатини эса жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 279, 382, 384, 744, 746моддаларини, ИПК 118, 170, 176-179, 186-моддасини, “Гаров тўғрисида”ги Қонуннинг 26-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 13/150-сонли Қарорини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. «Mir Global Exsport” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: ТИФ “Миллийбанк” АЖ фойдасига 01.02.2023 йил ҳолатига мавжуд бўлган 166 666 668 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 63 112 453 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги, 958 333 325 сўм муддати келмаган кредит қарздорлиги ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув: жавобгар «Mir Global Exsport” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Андижон вилояти, Балиқчи туман, Ифтихор МФЙда жойлашган 0001лидердаги икки қаватли, қурилиш тугалланмаган бино умумий қурилиш майдони 553,17 кв.метр, 0002-литердаги қурилиш тугалланмаган умумий қурилиш майдони 147,6 кв.метрдан иборат айвон, 0003-литердаги бир қаватли, қурилиш тугалланмаган бино умумий қурилиш майдони 487,55 кв.метр, 0004литердаги бир қаватли, умумий қурилиш майдони 924,16 кв.метрдан иборат бўлган қурилиш тугалланмаган кинозал, тантаналар саройи, савдо дўкони, чойхона ва маиший хизмат бино-иншоатларига қаратилсин. ТИФ “Миллийбанк” АЖ билан «Mir Global Exsport” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 15.11.2019 йилда тузилган 623-11/19-сонли кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинсин. Республика бюджети ва судлар фаолиятини ривожлантириш жамғармасига: «Mir Global Exsport” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 26 762 248,92 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб Избоскан туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Р.Г.Асқаров