← Назад
Решение #625553 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 5 | — | law | |
| онун | 7 | — | law | |
| онуннинг | 8 | — | law | |
| онун | 5 | — | law | |
| онун | 40 | — | law | |
| онуннинг | 35 | — | law | |
| онуннинг | 6 | — | law | |
| ИПК | 155 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2203/1088-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья- С.Солиев
Апелляция инстанцияси судида маърузачи
судья- У.Сайдахмедов
Кассация инстанцияси судида маърузачи
судья-В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 23 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Р.Сагатов ва В.Сатторовадан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори
М.Қурбонова, кредитор АТ “Халқ банки” вакили Б.Ходжимуродов, қарздор
“Shermaxamat-ota” оилавий корхонаси муваққат бошқарувчиси У.Шараев ва
корхона вакили К.Артигалиевнинг иштирокида, “Shermaxamat-ota” оилавий
корхонасининг ўзини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Зангиота туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 1 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 ноябрдаги қарори
устидан Тошкент вилоят прокурори томонидан келтирилган кассация протести
асосида ишни Олий судининг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Shermaxamat-ota” оилавий корхонаси (бундан буён матнда корхона ёки
қарздор деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига ариза билан
мурожаат қилиб, корхона ўзининг тўлов қобилиятини йўқотганлиги сабабли
банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган.
Суднинг 2022 йил 1 июндаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул
қилинган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
қўзғатилиб, кузатув таомили жорий этилган.
Суднинг 2022 йил 15 июндаги ажрими билан қарздорга муваққат
бошқарувчи этиб, учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган
Шараев Улуғбек Алишеровичнинг номзоди тасдиқланган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 августдаги ҳал
қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, корхона банкрот деб топилган
ва тугатишга доир иш юритиш бошланган.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 11 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорлари устидан Тошкент вилоят
прокурори томонидан кассация протести келтирилган ва унда суд қарорларини
бекор қилиб, аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул
қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор кассация протестида
келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорларини бекор қилиб, аризани
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўради.
Кредитор АТ “Халқ банки” вакили кассация протестидаги важларни
қувватлаб, қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб
кетмаганлиги учун унда тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд эмаслиги,
қарздор томонидан кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган ускуналари
гаров таъминоти сифатида банкка тақдим қилинмаганлиги, суд мазкур
ҳолатларни инобатга олмасдан аризани қаноатлантириш тўғрисида барвақт
хулосага келганлигини баён қилиб, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
аризани қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчиси қарздорда
қонунда назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлиги,
тегишли давлат ташкилотларидан олинган маълумотларга кўра қарздорнинг
мол-мулк қарздорникассация протестини рад қилиб, суд қарорларини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили кассация протестини
қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб
ва кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра, кассация протестини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига асосан тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Қонун 7-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор пул
мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат
этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Қонуннинг 8-моддасига асосан ушбу Қонун 5-моддасининг биринчи
қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда қарздор тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат
этишга ҳақли.
Агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздор
юридик шахс ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки мол-мулки
эгасининг қарори ёхуд мол-мулкининг эгаси томонидан вакил қилинган
органнинг қарори асосида қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этади.
Қонун 40-моддасининг иккинчи қисмига кўра, қарздорнинг ўзига
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига
жумладан қарздор юридик шахс муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки
қарздор мол-мулки эгасининг қарздор ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиши ҳақидаги
қарори ҳам илова қилинади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздорнинг таъсис ҳужжатлари
2018 йил 29 майда 612153-сонли тартиб рақами билан давлат рўйхатидан
ўтказилган бўлиб, корхона иштирокчилари Шермахамадов Жаҳонгир Комилжон
ўғли ва Шермахамадов Жавоҳир Комилжон ўғли ҳисобланади.
Қарздорнинг
аризасига
қарздор
таъсисчиларининг
2022
йил
5 январдаги 1-сонли таъсисчилар йиғилиш баённомаси илова қилинган.
Лекин,
мазкур
баённома
қонунда
белгиланган
тартибда
расмийлаштирилмаган, яъни, баённомада йиғилишда қатнашаётган иштирок
этувчилар эга бўлган овозларнинг умумий сони; иштирокчилар умумий
йиғилишининг баённомасида маърузаларнинг асосий қоидалари, овозга
қўйилган масалалар ва улар бўйича овоз бериш якунлари акс эттирилмаган.
Бундан ташқари, ушбу баённома фақат қарздорнинг раҳбари Ж.Шермахаматов
томонидан имзоланаган бўлиб, умумий йиғилиш раиси ва котиби томонидан
ёки иккинчи таъсисчи томонидан имзоланмаган.
Биринчи инстанция суди бу ҳолатга тегишли баҳо бермаган.
Қонуннинг 35-моддасига кўра, банкротлик тўғрисидаги иш ушбу
Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ иқтисодий судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга
бўлган шахснинг (органнинг) аризаси асосида қарздор давлат рўйхатидан ўтган
ердаги иқтисодий суд томонидан қўзғатилади. Қарздорнинг банкротлиги
тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича, ушбу Қонунда белгиланган ўзига
хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда иқтисодий суд томонидан кўриб
чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 210, 211-моддаларига асосан юридик
шахсларнинг ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда
назарда тутилган қоидалар бўйича, қонунчиликда белгиланган хусусиятларни
эътиборга олган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади.
Банкротлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунга
мувофиқ қарздор, кредиторлар ва бошқа манфаатдор шахслар қарздорни
банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.
Аризага банкротлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи
қонунда назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинади.
Мазкур ҳолатда қарздорнинг аризасига қонунда белгиланган тартибда
расмийлаштирилган қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) қарздор
ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза
билан судга мурожаат қилиши ҳақидаги қарори илова қилинмаган.
ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига кўра, мазкур тоифадаги
низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда жавобгар
билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя
этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни даъвогар тақдим этмаган бўлса, судья
даъво аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни қайтаради.
Биринчи инстанция суди ИПКнинг мазкур талабларига эътибор
бермасдан, аризани иш юритишга қабул қилиб, уни мазмуман кўриб, хатоликка
йўл қўйган.
Апелляция инстанцияси суди эса, ишдаги далилларга, хусусан аризачи
томонидан тақдим этилган умумий йиғилиш иштирокчи баённомасида қарздор
таъсисчиларининг 2022 йил 5 январдаги 1-сонли қарори билан қарздорни
банкрот деб эътироф топиш тўғрисидаги ариза билан қонунга мувофиқ
иқтисодий судга мурожаат қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганлигини асос
қилиб, нотўғри хулосага келган. Бироқ, ушбу баённома қонун талаби асосида
расмийлаштирилмаганлигига эътибор берилмаган.
Судлов ҳайъати қўйи инстанция судларининг хулосалари билан
келишмайди.
ИПКнинг 72-моддасига асосан қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.
Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши
аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 2-бандида кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини,
қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун
юбормасдан, янги қарор қабул қилишга ҳақлилиги белгиланган.
ИПК 107-моддасининг 5-бандига биноан агар даъвогар низони судгача
ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу
тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган
бўлса даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Бундай ҳолатда, қуйи инстанция судлари иш учун аҳамиятли ҳолатларни
тўлиқ аниқламасдан, процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб,
Қонуннинг нормаларига риоя этмасдан, низони мазмунан кўриб чиқиб, нотўғри
қарорлар қабул қилган.
Шу сабабли, судлов ҳайъати кассация протестини қисман
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва
апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ва ИПК 107моддасининг 5-бандини қўллаб, қарздорнинг аризасини кўрмасдан қолдиришни,
суд харажатларни аризачи зиммасига юклатишни лозим топади.
5
Шу боис, ариза билан мурожаат қилишда аризачи томонидан олдиндан
тўланган 810 000 сўм давлат божи ва 21 600 сўм почта харажатлари унинг
зиммасида қолдирилиши, аризачидан АТ “Халқ банки” фойдасига апелляция
шикояти билан судга мурожаат қилишда АТ “Халқ банки” томонидан олдиндан
тўланган 405 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари (ишни
апелляция инстанцияси судида кўриш учун), ишни кассация инстанция судида
кўриш учун республика бюджети ҳамда суд ҳокимиятини ривожлантириш
жамғармасига 405 000 сўм давлат божи ва Олий суд депозитига 30 000 сўм
почта харажатларини ундирилиши лозим.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 118, 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
Тошкент
вилоят
прокурорининг
кассация
протести
қисман
қаноатлантирилсин.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 августдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 11 ноябрдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
“Shermaxamat-ota” оилавий корхонасининг ўзини банкрот деб топиш
тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
“Shermaxamat-ota” оилавий корхонасидан:
- АТ “Халқ банки” фойдасига 405 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм
почта харажатлари;
- республика бюджети ҳамда суд ҳокимиятини ривожлантириш
жамғармасига 405 000 сўм давлат божи;
- Олий суд депозитига 30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Р.Сагатов
В. Сатторова