Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-10-2223/578 Дата решения 23.03.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение OSC TEKSTIL TARIM GIDA SOGUTMA SISTEMLERI INSAAT SAN. VE TIC LTD.STI Ўзбекистондаги ваколатхонаси Ответчик / Подсудимый "SIYAVUSH AGRO" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1049150 Claim ID 3192772 PDF Hash 0a21dd244d1152ab... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 281-моддаси ИПК 281 law
олдиришни ва апелляция инстанцияси учун ИПКнинг 118-моддаси олдиришни ва апелляция инстанцияси учун ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-10-2223/578-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Нарзуллаев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Т. Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 23 март Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари С.Рахмонов ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “OSC tekstil tarim gida sogutma sistemleri insaat san. Ve tıc LTD. ŞTI” компанияси вакили Х.Бобоқулов (2022 йил 17 августдаги 37/22-сонли ордер билан), “Siyavush agro” масъулияти чекланган жамиятининг вакили Ф.Садуллоев (2023 йил 11 февралдаги ишончнома билан) иштирокида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси “OSC tekstil tarim gida sogutma sistemleri insaat san. ve tic LTD. ŞTI” компанияси ва унинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси манфаатида жавобгар “Siyavush agro” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 95 304,79 АҚШ доллари миқдорида асосий қарзини ва тўлов кечиктирилганлиги учун 15 248,77 АҚШ доллари миқдорида пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биринчи инстанцияси бўйича 2023 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори устидан “Siyavush agro” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида Бухоро вилоят судининг ҳодими А.Саноевнинг кўмаклашувида кўриб чиқиб куйидагиларни аниқлади: “OSC tekstil tarim gida sogutma sistemleri insaat san. ve tic LTD. ŞTI” компанияси ва “Siyavush agro” масъулияти чекланган жамияти ўртасида томчилатиб суғориш ускунасини етказиб бериш тўғрисидаги 2020 йил 6 январдаги OSC-DI-426-20-сонли контракт (матнда OSC-DI-42620-сонли контракт деб юритилади) ва ушбу ускунага тегишли металл маҳсулотлари (мих, трос, сим, анкер ва ҳ.к.)ни етказиб бериш тўғрисида 2020 йил 6 январдаги OSC-BS-426-20-сонли контракт (матнда OSC-BS-42620-сонли контракт деб юритилади) тузилган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “OSC tekstil tarim gida sogutma sistemleri insaat san. ve tic LTD. ŞTI” компанияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва унинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси манфаатида “Siyavush agro” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, контрактларга асосан даъвогар томонидан жавобгарга товарлар етказиб берилганлиги, ушбу ҳолат божхона юк декларациялари (матнда БЮД деб юритилади), инвойслар ва Бухоро вилоят прокуратураси томонидан даъвогарнинг мурожаатини ўрганиш натижаси бўйича юборилган 2022 йил 18 октябрдаги 4-438035/22-сонли жавоб хати билан тасдиқланганлиги, жавобгарга юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги ва қарздорлик тўланмаганлиги тўғрисидаги важларни келтириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 95 304,79 АҚШ доллари миқдорида асосий қарзини ва тўлов кечиктирилганлиги учун 15 248,77 АҚШ доллари миқдорида пеня суммасини ундиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни сўраган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилган. Жавобгар “Siyavush agro” масъулияти чекланган жамиятидан “Оsc tekstil tarim gida sogutma sistemleri insaat san. Ve tıc LTD. ŞTI” компаниясининг фойдасига 95 304,79 АҚШ доллари асосий қарзи, 15 248,77 АҚШ доллари пеня, 24 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 24 832 872,30 сўм давлат божи ундирилган. “Siyavush agro” масъулияти чекланган жамияти Тошкент шаҳар иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорининг пеня ундириш қисмини бекор қилишни сўраган. Унда даъвогар томонидан жавобгарга 95 000 АҚШ доллари миқдорида ортиқ миқдорида зарур бўлмаган маҳсулотларни етказиб берганлиги, ушбу маҳсулотлар ИМ-74 божхона омбори режимида сақланиб келинганлиги, даъвогар ўз маҳсулотларини кўпроқ миқдорда жавобгарга ўтказиш мақсадида керакли миқдордан кўп ҳажмда маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномалар тузганлиги, жавобгарда банк олдида 9 миллиард сўм атрофида кредит қарздорлиги мавжудлиги, бироқ, суд мазкур ҳолатларни инобатга олмасдан асосий қарздан ташқари 15 248,77 АҚШ доллари миқдорида пеня ундириб, жавобгарнинг иқтисодий имконияти чекланишига, иқтисодий ҳолатига жиддий зарар етказилишига олиб келгани ҳақидаги важларини келтирган. Суд мажлисида жавобгар вакили апелляция шикоятини қўллабқувватлаб, корхонанинг молиявий аҳволида қийинчилаклар мавжудлиги сабабли, пеня ундириш қисмини бекор қилиб, мазкур талабни рад этишни сўради. Даъвогар вакили апелляция шикоятига эътироз билдириб, неустойка миқдори қонунда белгиланган энг кам миқдорида ундирилганлигини билдириб, шикоятни рад этишни сўради. 2 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекс (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасига кўра апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра, судлов ҳайъати шикоятни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деган хулосага келди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, ҳал қилув қарорни ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Аниқланишича, тарафлар ўртасида томчилатиб суғориш ускунасини етказиб бериш тўғрисида 2020 йил 6 январдаги OSC-DI-426-20-сонли ва металл маҳсулотлари (мих, трос, сим, анкер ва ҳ.к.) етказиб бериш тўғрисида 2020 йил 6 январдаги OSC-BS-426-20-сонли контрактлар тузилган. OSC-DI-426-20-сонли контрактининг 1.1-бандига кўра, даъвогар (сотувчи) контрактнинг 1-Иловасида кўрсатилган товар (томчилатиб суғориш ускунаси)ни етказиб бериш, жавобгар (харидор) эса ушбу товарни қабул қилиб олиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Контрактнинг 2.1-бандига мувофиқ унинг қиймати 290 000 АҚШ доллари деб белгиланган. Контрактнинг 3.4.1-бандига кўра харидор контракт суммасининг 50 фоизи – 145 000 АҚШ доллари миқдоридаги тўловни харидорнинг товарни сотиб олишга аванс тўлови учун валюта тайёр эканлиги тўғрисидаги хабаридан кейин сотувчи томонидан инвойс тақдим этилгандан сўнг 3 банк куни ичида ўтказиши, сотувчи томонидан аванс олинганидан кейин 60 кун мобайнида товар етказиб берилиши лозим бўлган. Контрактнинг 3.5.1-бандига асосан товарнинг қолган қиймати аккредитив орқали тўланиши, тўловларнинг 90 фоизи (130 500 АҚШ доллари) товар етказиб берилганидан кейин 21 кун ичида инвойс, сертификат, юк ҳужжатлари харидор банкига тақдим этилганидан сўнг, қолган 10 фоиз суммасини (14 500 АҚШ доллари) тарафлар ўртасида тузилган товарни қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилганидан кейин 5 кун ичида тўлашга келишилган. Мазкур контракт бўйича даъвогар томонидан жавобгарга 290 000 АҚШ доллари миқдорида товар етказиб берилиб, жавобгар томонидан 260 993,50 АҚШ доллари миқдорида тўлов амалга оширилган. Қарздорлик 29 006,50 АҚШ долларини ташкил қилган. OSC-BS-426-20-сонли контрактнинг 2.1-бандига мувофиқ унинг қиймати 662 917,85 АҚШ доллари деб белгиланган. Мазкур контрактнинг 3.3.1-бандига кўра харидор контракт суммасининг 50 фоизи – 3 331 458,92 АҚШ доллари миқдоридаги тўловни сотувчи олдиндан тўлов учун инвойсни тақдим этганидан кейин 10 кун ичида амалга ошириши, 3.3.2-бандига мувофиқ контракт суммасининг қолган 50 фоиз суммасини (331 458,93 АҚШ доллари) аккредитив орқали товар етказиб берилганидан кейин 21 кун ичида инвойс, сертификат, юк ҳужжатлари харидор банкига тақдим этилганидан сўнг 5 кун ичида тўлашга келишилган. Мазкур контракт бўйича даъвогар томонидан жавобгарга 662 917,85 АҚШ доллари миқдорида товар етказиб берилиб, жавобгар томонидан 596 619,56 АҚШ доллари миқдорида тўлов амалга оширилган. Қарздорлик 66 298,29 АҚШ долларини ташкил қилган. Натижада юқорида кўрсатилган контрактлар бўйича жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи 95 304,79 АҚШ долларини (29 006,50 АҚШ доллари + 66 298,29 АҚШ доллари = 95 304,79 АҚШ доллари) ташкил қилган. Контрактлар асосида товарлар даъвогар томонидан жавобгарга етказиб берилганлиги ҳолати ишда мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланади, шунга кўра 95 304,79 АҚШ доллари асосий қарзини ундириш талаби асосли қаноатлантирилган. Контрактларнинг 7.2-бандига асосан жавобгардан тўланмаган сумманинг ҳар бир кечиктирилган хафтаси учун 0,4 фоиздан, бироқ 16 фоиздан ошмаган миқдорда 15 248,77 АҚШ доллари (95 304,79 АҚШ доллари х 16 % = 15 248,77 АҚШ доллари) пеня ундириб бериш сўралган. Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши кўрсатилган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, тўлиқ ундириб хатоликка йўл қўймаган, чунки жавобгар томонидан келтирилган важлари неустойка ундиришни рад этишга асос бўлмайди, ваҳоланки Фуқаролик кодексининг 326-моддасига асосан жавобгарнинг молиявий аҳволини инобатга олиб, камайтиришга ҳам асос мавжуд эмас, чунки пеня миқдори қонунда белгиланган миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас. ИПК 279-моддасида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 281-моддаси учинчи қисми биринчи бандига кўра апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. 4 Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилганлиги сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Қайд қилинганларга кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биринчи инстанцияси бўйича 2023 йил 20 январдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ва апелляция инстанцияси учун ИПКнинг 118-моддасига асосан жавобгар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган суд харажатларини ўз зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, шунингдек ЎзР ИПКнинг 118, 276, 278, 280-моддаларини қўллаб, апелляция инстанцияси суди Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биринчи инстанцияси бўйича 2023 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Siyavush agro” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Б. Убайдуллаев ҳайъат аъзолари С. Рахмонов Т. Аннаева 5