Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2301/525 Дата решения 23.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мажидов Фаррух Комилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ургут тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "EGAMBERDI BARAKA BIZNES" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1053751 Claim ID 3208444 PDF Hash f5bb9c6dec3343b7... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
тисодий процессуал кодекснинг 107-моддаси тисодий процессуал кодекс 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Тойлоқ тумани 2023 йил 23 март 4-1405-2301/525-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи Ургут туман давлат солиқ инспекциясининг жавобгар «EGAMBERDI BARAKA BIZNES» МЧЖга нисбатан берган аризаси бўйича қўзғатилган ишни, аризачи вакили Т.Нарзиқулов (2022 йил 13 майдаги 23-05876сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи Ургут туман давлат солиқ инспекцияси ариза билан мурожаат қилиб, унда «EGAMBERDI BARAKA BIZNES» МЧЖ томонидан 2023 йил учун Юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддатларда солиқ органига тақдим этилмаганлигини, белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома ҳамда огоҳлантириш хати юборилганлигини, бироқ жавобгар томонидан Юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича 2023 йил учун солиқ ҳисоботи 2023 йил 6 мартга қадар тақдим этилмаганлиги баён қилиниб, «EGAMBERDI BARAKA BIZNES» МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар «EGAMBERDI BARAKA BIZNES» МЧЖ вакили иштирок этмади. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Т.Нарзиқулов ўз тушунтиришида, жавобгарга нисбатан бир хил мазмундаги аризани икки марта тақдим этилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Суд, аризачи вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, аризани кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида 41405-2301/521-сонли иш мавжуд бўлиб, суднинг мазкур иш бўйича қабул қилинган 2023 йил 23 мартдаги ҳал қилув қарори билан аризачи Ургут туман давлат солиқ инспекциясининг жавобгар «EGAMBERDI BARAKA BIZNES» МЧЖ томонидан 2023 йил учун Юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддатларда солиқ органига тақдим этилмаганлиги сабабли унинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 1-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди, арбитраж суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Бундай ҳолатда, суд аризачи вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, аризани кўрмасдан қолдиришни, суд харажатлари масласини муҳокама қилиб, давлат божи ва почта харажатларини ундирмасликни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 107-моддаси 1-банди ва 195-моддаларига асосланиб, суд, А Ж Р И М Қ И Л Д И: Аризачи Ургут туман давлат солиқ инспекциясининг жавобгар «EGAMBERDI BARAKA BIZNES» МЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Ф.К.Мажидов