Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2301/532 Дата решения 23.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Денауский межрайонный экономический суд Судья Тожиев Зокиржон Холбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги Ответчик / Подсудимый “Denov ulgurji sharob savdo” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1074993 Claim ID 3182934 PDF Hash 7e562fcc87dd525e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ФКнинг 327-моддаси ФКнинг 327 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy Tел/факс: (0-376) 413-71-16, DENAU INTERDISTRICT ECONOMIC COURT Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h е-mail: i.denоv@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 23-март 4-1905-2301/532-сонли иш Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Х.Тожиев раислигида, Қ.Латифов котиблигида, даъвогар вакили ХХХ (2021 йил 31 декабрдаги 01-13/11-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили ХХХ (2023 йил 06 февралдаги 206-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар – ХХХнинг жавобгар – ХХХ ҳисобидан жами 999.138.308,16 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Денов туманлараро иқтисодий судининг биносида видеоконференалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъво аризасида баён этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги “ХХХ фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4787-сон Қарорига мувофиқ ХХХ (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллабқувватлаш жамғармарасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Агентликнинг Виночиликни ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаларидан бири сифатида алкоголь маҳсулотларининг (пиво ва табиий вино бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумининг беш фоизи миқдоридаги ажратмалар белгиланган. Ушбу ажратмалар 01.01.2022 йилга қадар амал қилиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон Қарори билан тасдиқланган “ХХХнинг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида”ги Низомнинг 32-бандига кўра жамғармага мажбурий ажратмаларни ўз вақтида ўтказиб бериш учун шахсий масъулият Жамғармага ажратмаларни амалга оширувчи ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юкланган. Алкоголли маҳсулотларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланувчилар ажратмаларни ҳар ойда, кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай амалга ошириши лозим. Ажратмалар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, алкоголь маҳсулотлар улгуржи савдоси билан шуғулланувчилар ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган ажратмалар суммасининг 0,01 фоизи миқдорида пеня тўлаши, пеня суммаси кечиктирилган мажбуриятлар умумий суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги, мазкур банддаги мажбуриятлар белгиланган муддатда ва лозим даражада бажарилмаган тақдирда, ХХХ қарздорликни мажбурий тартибда ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Жавобгарнинг 2021 йил 31 декабрь ҳолатига 999.138.308,16 сўм асосий қарздорлиги вужудга келган. Қарздорликни бартараф этиш бўйича юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Даъвогар шу сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар- ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 951.791.111,94 сўм асосий қарз ҳамда тўлов муддати кечиктирилган кунлар учун 47.347.196,22 сўм пеня, шунингдек ишни кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 октябрь кунидаги ажрими билан, тарафлар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги сабабли, 4-1905-2204/1930-сонли иқтисодий иш кўрмасдан қолдирилганлигини, жавобгар медиатив келишув шартларини бажармаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили даъвони тан олиб, тарафлар ўртасида медиатив келишув қилинганлиги ва жавобгарнинг молиявий молиявий ҳолати яхши эмаслигини билдириб, даъвонинг пеня ундириш қисмига қонуний енгиллик беришни сўради. Суд, ишдаги ҳужжатлар билан танишиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги “ХХХ фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ги ПҚ-4787-сон Қарорига ХХХнинг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиб, ХХХ манбаларидан бири сифатида алкоголь маҳсулотларининг (пиво ва табиий вино бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумининг беш фоизи миқдоридаги ажратмалар белгиланган ҳолда ушбу ажратмалар 2022 йил 1 январга қадар амал қилиши кўрсатилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон Қарори билан тасдиқланган “ХХХнинг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида”ги Низомнинг 32бандига кўра, жамғармага мажбурий ажратмаларни ўз вақтида ўтказиб бериш учун Жамғармага ажратмаларни амалга оширувчи ташкилотлар раҳбарлари шахсан масъул ҳисобланиши, алкоголь маҳсулотларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланувчилар ажратмаларни ҳар ойда, кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай амалга ошириши, ажратмалар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, алкоголь маҳсулотлар улгуржи савдоси билан 2 шуғулланувчилар ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган ажратмалар суммасининг 0,01 фоизи миқдорида пеня тўлаши, пеня суммаси кечиктирилган мажбуриятлар умумий суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги, мазкур банддаги мажбуриятлар белгиланган муддатда ва лозим даражада бажарилмаган тақдирда, ХХХ қарздорликни мажбурий тартибда ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Жавобгарнинг 2021 йил 31 декабрь ҳолатига 951.791.111,94 сўм асосий қарздорлиги мавжуд бўлиб, ушбу қарздорликни тўлаш юзасидан тарафлар ўртасида 2022 йил 12 октябрь куни 09-сонли медиатив келишув тузилган, бироқ жавобгар томонидан медиатив келишув шартлари бажарилмаган, қарздорликни бартараф этиш бўйича талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги учун асосий қарздорлик ва унга нисбатан ҳисобланган пеняни ундириш мақсадида даъвогар томонидан судга даъво аризаси киритилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Юқоридагиларга кўра, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби қонунчиликка мувофиқ асосли қўйилган ва у тўлиқ қаноатлантирилиши лозим. Шунингдек, даъвогар амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ асосий қарздорликка нисбатан 47.347.196,22 сўм миқдорида миқдорида пеня ҳисоблаб, жавобгардан ундиришни сўраган. ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 326-моддасига асосан, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бундан қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 15.06.2007 йилдаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари 3 ҳақида» ги 163-сон Қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги эътиборга олиниши кераклиги, ФКнинг 327-моддасига кўра, фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланиши, қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкинлиги,ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилиши юзасидан тушунтириш берилган. Суд жавобгарнинг мулкий аҳволи ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 23.000.000 сўм пеня ундириш лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 951.791.111,94 сўм асосий қарз, 23.000.000 сўм пеня ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этишни лозим топди. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандида ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши бўйича давлат божи ундирилиши, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу модданинг олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Шу муносабат билан даъвогар томонидан олдиндан тўланган 19.982.766,16 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатлари жавобгардан даъвогар фойдасига, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75.500 сўм видеоконференцалоқа харажатини жавобгардан Олий суд депозит ҳисоб рақамига ундирилиши, 1999,84 сўм 4 ортиқча тўланган давлат божини даъвогарга қайтариш ва бу ҳақида маълумотнома бериш лозим. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180-моддаларини қўллаб ҚАРОР ҚИЛДИ: ХХХнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. ХХХ ҳисобидан ХХХ фойдасига 951.791.111,94 сўм асосий қарз, 23.000.000 сўм пеня жами 974.791.111.94 сўм, шунингдек олдиндан тўланган 19.982.766,16 сўм давлат божи ҳамда 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. ХХХ ҳисобидан Олий суд депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм ВКА харажати ундирилсин. ХХХга ортиқча тўланган 1999,84 сўм давлат божини қайтариш юзасидан маълумотнома берилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик муддат ичида Денов туманлараро иқтисодий суди орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья З.Х.Тожиев 5