Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2301/514 Дата решения 23.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мажидов Фаррух Комилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ургут тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "BOBOMUROD MAXMADMUROD BAXTIYOR BOG`I фермер хўжалиги
Source ID 1053405 Claim ID 3208538 PDF Hash 58813bcd40a2f0c6... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
кодексининг 82-моддаси кодекси 82 code_article
кодексининг 431-моддаси кодекси 431 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 23 март 4-1405-2301/514-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи Ургут тумани Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар "BOBOMUROD MAXMADMUROD BAXTIYOR BOG`I" фермер хўжалигига нисбатан берган аризаси бўйича қўзғатилган ишни, аризачи вакили Т.Нарзиқулов (2022 йил 13 майдаги 23-05876-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, А Н И Қ Л А Д И: Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи Ургут тумани Давлат солиқ инспекцияси ариза билан мурожаат қилиб, унда "BOBOMUROD MAXMADMUROD BAXTIYOR BOG`I" фермер хўжалиги томонидан 2023 йил учун Юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддатларда солиқ органига тақдим этилмаганлигини, белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома ҳамда огоҳлантириш хати юборилганлигини, бироқ жавобгар томонидан Юридик шахслар ер солиғи бўйича 2023 йил учун солиқ ҳисоботи 2023 йил 6 март қадар тақдим этилмаганлиги баён қилиниб, "BOBOMUROD MAXMADMUROD BAXTIYOR BOG`I" фермер хўжалигининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар "BOBOMUROD MAXMADMUROD BAXTIYOR BOG`I" фермер хўжалиги вакили иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқиб, мазмунан ҳал этишни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Т.Нарзиқулов судга маълумотнома тақдим қилиб, ўз тушунтиришида, жавобгар томонидан белгиланган солиқ ҳисоботлари тақдим этилганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, иш бўйича аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан тақдим этилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 431-моддасига кўра, солиқ ҳар бир солиқ даврининг 1 январига бўлган ҳолатга кўра ҳисоблаб чиқарилади ва солиқ ҳисоботи ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органига қуйидаги муддатларга тақдим этилади: қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича — жорий солиқ даврининг 20 январидан кечиктирмай; қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича — жорий солиқ даврининг 1 майидан кечиктирмай. Иш ҳужжатларидан кўринишича, "BOBOMUROD MAXMADMUROD BAXTIYOR BOG`I" фермер хўжалиги томонидан 2023 йил учун Юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддатларда солиқ органига тақдим этилмаган. Шундан сўнг, Ургут тумани давлат солиқ инспекциясининг қарорига асосан солиқ тўловчининг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огоҳлантириш хати юборилган, лекин жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи топширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида ва бошқа ҳолларда қўлланилиши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Шунинг учун, аризачи Ургут тумани давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "BOBOMUROD MAXMADMUROD BAXTIYOR BOG`I" фермер хўжалигининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи Ургут тумани давлат солиқ инспекцияси вакилининг судга тақдим қилган 2023 йил 23 мартдаги 23-06477-сонли маълумотномасида жавобгар "BOBOMUROD MAXMADMUROD BAXTIYOR BOG`I" фермер хўжалиги томонидан 2023 йил учун Юридик шахслар ер солиғи бўйича ҳисоботлар тақдим этилганлиги маълум қилинган. Суд, тақдим қилинган ҳужжатларга кўра, аризада қайд этилган солиқ ҳисоботи жавобгар "BOBOMUROD MAXMADMUROD BAXTIYOR BOG`I" фермер хўжалиги томонидан тақдим этилганлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Суд, аризани қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, давлат божи ва почта харажатлари ундирмасликни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179, 186, 216-217, 220, 221 ва 222-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Аризачи Ургут тумани давлат солиқ инспекциясининг жавобгар "BOBOMUROD MAXMADMUROD BAXTIYOR BOG`I" фермер хўжалигига нисбатан тақдим этилган аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Ф.К.Мажидов