Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/1062 Дата решения 23.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қибрай тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "BOX THERMO POINT" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1051782 Claim ID 3205226 PDF Hash e0b72573d63e407a... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 82-моддаси нинг 82 law
СКнинг 273-моддаси СКнинг 273 law
СКнинг 111-моддаси СКнинг 111 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 23 март Чирчиқ шаҳри 4-1102-2301/1062-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, аризачи - Қибрай тумани Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар - «BOX THERMO POINT» МЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида суд биносида жавобгар жамият раҳбари Х.Юлдашев иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Қибрай тумани Давлат солиқ инспекцияси иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, жавобгар - «BOX THERMO POINT» МЧЖ томонидан 2023 йил учун юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини 2023 йил 2 март кунига қадар тақдим этмаганлиги учун унинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган аризачи суд мажлисига келмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддаларига асосан ишни аризачи иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар жамият раҳбари судга Давлат кадастрлари палатасининг маълумотномаси тақдим этиб, жамиятнинг солиқ олдида ер солиғи бўйича мажбурияти йўқлигини, сабаби жамият балансида ер майдони мавжуд эмаслигини баён этиб, аризани рад этишни сўради. Суд жавобгар вакилининг важларини ва тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда “СК”)нинг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. СКнинг 273-моддасида солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт эканлиги қайд этилган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар «BOX THERMO POINT» МЧЖ томонидан 2023 йил учун юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини 2023 йил 2 март кунига қадар тақдим этмаган. Шу боис, солиқ инспекцияси жавобгар «BOX THERMO POINT» МЧЖнинг шахсий кабинетига электрон шаклда сабабларини кўрсатган ҳолда, белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва банклардаги ҳисоб-рақамлари бўйича операциялари тўхтатиб турилиши ҳақида 2023 йилнинг 9 февраль куни хабарнома ва огоҳлантириш хати юборган. Бироқ, жавобгар «BOX THERMO POINT» МЧЖ огоҳлантирилганлигига қарамасдан 2023 йил учун юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботларни солиқ органига тақдим этмаган. Шу муносабат билан солиқ инпсекцияси томонидан 2023 йил 2 март куни қарор қабул қилиниб, унга кўра, жавобгарнинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган. СКнинг 111-моддасига мувофиқ, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида ва бошқа ҳолларда қўлланилиши мумкин. Мазкур модданинг 1-қисмида солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилиши белгиланган. Бироқ, мазкур ҳолатда аризачи томонидан асоссиз равишда судга ариза киритилган. Жавобгар «BOX THERMO POINT» МЧЖнинг балансида ер майдони йўқлиги сабабли солиқ инспекцияси олдида солиқ мажбурияти мавжуд эмаслиги жавобгар вакили томонидан берилган маълумотнома ҳамда жавобгар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаси билан тасдиқланганлиги боис, ариза талабини қаноатлантириш рад этилиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи тўғрисида”ги ЎРҚ-600-сонли Қонуннинг 9-моддаси, 12-бандига асосан давлат солиқ хизмати органлари давлат божи тўловидан озод этилганлиги маълум қилинган. Қайд этилганларга кўра, суд ариза талабини рад этишни, шу билан бирга ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат божи тўловидан озод қилинганлигидан келиб чиқиб, давлат божини ҳеч бир тарафдан ундирмасликни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170, 176-179, 222моддаларини қўллаб ҚАРОР ҚИЛДИ: Аризачи Қибрай тумани Давлат солиқ инспекциясининг аризаси рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кунлик муддат ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ва (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья А.О.Хаитбоев