← Назад
Решение #625777 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Тойлоқ тумани
2023 йил 23 март
4-1405-2301/511-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи Ургут туман давлат солиқ
инспекциясининг жавобгар «TERAK LALMI BOG`LARI» деҳқон хўжалигига нисбатан берган
аризаси бўйича қўзғатилган ишни, аризачи вакили Т.Нарзиқулов (2022 йил 13 майдаги 2305876-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи Ургут туман давлат солиқ
инспекцияси ариза билан мурожаат қилиб, унда «TERAK LALMI BOG`LARI» деҳқон хўжалиги
томонидан 2023 йил учун Юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган
муддатларда солиқ органига тақдим этилмаганлигини, белгиланган муддатларда солиқ
ҳисоботини тақдим этиши ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон
шаклда сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома ҳамда огоҳлантириш хати
юборилганлигини, бироқ жавобгар томонидан Юридик шахслар ер солиғи бўйича 2023 йил
учун солиқ ҳисоботи 2023 йил 6 мартга қадар тақдим этилмаганлиги баён қилиниб,
«TERAK LALMI BOG`LARI» деҳқон хўжалигининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар «TERAK LALMI BOG`LARI» деҳқон хўжалиги вакили
иштирок этмади.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Т.Нарзиқулов ўз тушунтиришида,
жавобгарга нисбатан бир хил мазмундаги аризани икки марта тақдим этилганлигини
билдириб, қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди.
Суд, аризачи вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра, аризани кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Аниқланишича, Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида
41405-2301/489-сонли иш мавжуд бўлиб, суднинг мазкур иш бўйича қабул қилинган 2023 йил
23 мартдаги ҳал қилув қарори билан аризачи Ургут туман давлат солиқ инспекциясининг
жавобгар
«TERAK
LALMI
BOG`LARI»
деҳқон
хўжалиги
томонидан
2023 йил учун Юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддатларда
солиқ органига тақдим этилмаганлиги сабабли унинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси
қаноатлантирилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси
1-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди, арбитраж
суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни
бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси
19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Бундай ҳолатда, суд аризачи вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, аризани кўрмасдан қолдиришни, суд харажатлари
масласини муҳокама қилиб, давлат божи ва почта харажатларини ундирмасликни лозим
деб топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекснинг 107-моддаси 1-банди ва 195-моддаларига асосланиб, суд,
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Аризачи Ургут туман давлат солиқ инспекциясининг жавобгар «TERAK LALMI
BOG`LARI» деҳқон хўжалигининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
(протести) бериши мумкин.
Ф.К.Мажидов