← Назад
Решение #625847 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 22 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 8 | — | law | |
| онуннинг | 22 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| Мазкур кодекс | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 23 март
4-1304-2302/210-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “SHARQ LIBOSLARI
DIZAYN MARKAZI ” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар
“MIRZACHO’L TIKUVCHILIK MAJMUASI” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан жамият устав фондига қўшилган мулкий улушларни баҳолаш ва
уларнинг бозор нархи бўйича таъсисчиларнинг биргаликдаги қарорини қабул
қилиш ҳамда “SHARQ LIBOSLARI DIZAYN MARKAZI ” масъулияти
чекланган жамияти томонидан киритилган улуш, 24 комплектдан иборат янги,
замонавий технологик ускуналарнинг бозор баҳосини Ўзбекистон
Республикаси “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида”ги Қонунининг 22-моддасида белгиланган тартиб ва муддатда тўлаб
бериш мажбуриятларини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни тарафлардан: даьвогар “SHARQ LIBOSLARI DIZAYN
MARKAZI ” масъулияти чекланган жамияти раҳбари З.Юнусова, М.Ниязметов
(14.10.2022 йилдаги 1-сонли ишончномага асосан), учинчи шахс “Уч тепа пахта
тозалаш” акциядорлик жамияти вакили Х.Карабеков (ишончномага
асосан)ларнинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида,
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“SHARQ LIBOSLARI DIZAYN MARKAZI ” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда матнда даъвогар деб юритилади) Дўстлик
туманлараро иқтисодий судига “MIRZACHO’L TIKUVCHILIK MAJMUASI”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг
устав фондига қўшилган мулкий улушларни баҳолаш ва уларнинг бозор нархи
бўйича таъсисчиларнинг биргаликдаги қарорини қабул қилиш ҳамда даъвогар
томонидан киритилган улуш, 24 комплектдан иборат янги, замонавий
технологик ускуналарнинг бозор баҳосини Ўзбекистон Республикаси
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги
Қонунининг 22-моддасида белгиланган тартиб ва муддатда тўлаб бериш
мажбуриятларини юклашни сўраган.
Суднинг 2023 йил 13 мартдаги ажрими билан иш юзасидан “Дўстлик
пахта тозалаш” акциядорлик жамияти, “Уч тепа пахта тозалаш” акциядорлик
жамияти, “Зафаробод пахта тозалаш” акциядорлик жамияти, “Пахтакор пахта
тозалаш” акциядорлик жамияти ва Назаров Сирож Кушкарович низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида видеоконференцалоқа орқали иштирок этган даъвогар
вакили тушунтириш бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни қўллабқувватлаб, даъвогар фойда олишга қаратилган ташаббускорлик фаолияти билан
шуғулланиш мақсадида жавобгарни таъсис этилишида иштирок этиб, унинг
устав фондига улуш киритганлигини, бироқ жавобгар томонидан даъвогарга
бирон-бир тарзда улушига мос равишда дивидент тўланмаганлигини, бундан
фойда олмаганлигини, бугунги кунда жавобгар томонидан тикувчилик
мажмуаси фаолияти юритилмаётганлигини, даъвогар раҳбарлари жавобгарнинг
келажакдаги фаолиятига шубха билан қараётганлигини, шу боис судга даъво
аризаси киритилганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили тушунтириш бериб,
ҳақиқатдан ҳам жавобгар “MIRZACHO’L TIKUVCHILIK MAJMUASI”
масъулияти чекланган жамияти фаолияти бугунги кунда тўхтаб қолганлигини,
шу сабабли “Уч тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти ҳам ўзига тегишли
улушни қайтариб олиб, аукцион савдолари орқали сотиш юзасидан ҳаракат
олиб бораётганлигини маълум қилиб, иш юзасидан қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар ва учинчи шахслар “Дўстлик пахта тозалаш” акциядорлик
жамияти, “Зафаробод пахта тозалаш” акциядорлик жамияти, “Пахтакор пахта
тозалаш” акциядорлик жамияти ва Назаров Сирож Кушкарович суд мажлисида
вакил иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида
учинчи шахслар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги ҳужжатларни кўздан кечириб, қуйидагиларга кўра даъвони
қаноатлантиришни рад этиш лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарнинг янги таҳрирдаги устави
Мирзачўл туман давлат хизматлари марказидан 29.06.2018 йилда 600860-сон
реестр рақами билан рўйхатга олинган. Таъсис шартномасига кўра жавобгар
устав фонди, унинг иштирокчилари томонидан киритилган пул маблағлари,
жамият фаолияти учун зарур ашёлар билан киритилган улушлар (асосий
воситалар, моддий ва номоддий активлар ва ҳ.к.) ҳисобига 1.818.397.000 сўм
этиб белгиланган ва иштирокчилар ўртасида қуйидагича тақсимланган:
- “Дўстлик пахта тозалаш” акциядорлик жамияти (27,2 % улушга эга),
яъни 494.683.000 сўм;
- “SHARQ LIBOSLARI DIZAYN MARKAZI ” масъулияти чекланган
жамияти (8 % улушга эга), яъни 143.794.000 сўм;
- Назаров Сирож Кушкарович (23,7 % улушга эга), яъни 429.920.000 сўм.
- “Уч-тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти (8,2 % улушга эга), яъни
150.000.000 сўм;
- “Зафаробод пахта тозалаш” акциядорлик жамияти (19,2 % улушга эга),
яъни 350.000.000 сўм
- “Пахтакор пахта тозалаш” акциядорлик жамияти (23,7 % улушга эга),
яъни 250.000.000 сўм.
Аниқланишича, даъвогар умумий қиймати 143.794.000 сўм бўлган тикув
дастгоҳлари ва ускуналарини жавобгарга улуш сифатида киритган ҳамда
жавогар иштирокчиларининг 12.10.2018 йилда навбатдан ташқари умумий
йиғилиш қарори билан даъвогар жамият иштирокчиси сифатида қабул
қилинган.
Жавобгар уставининг 8.1-бандида жамиятнинг ҳар қандай таъсисчиси
жамият таъсисчилари сафидан чиқиш ҳуқуқига эга эканлиги, бундай ҳолатда
таъсисчи устав фондидаги ўз улушини қолган таъсисчиларга ёхуд уларнинг
розилиги бўйича учинчи сотиш ёки уларнинг фойдасига воз кечиш ҳуқуқига эга
бўлиши, 8.2-бандида таъсисчи таъсисчилар сафидан чиқишида унга ўзи
томонидан устав фондига киритилган улушнинг ҳақиқий қийматт натура ёки
ҳақиқий қийматига тенг бўлган пул кўринишида қайтарилиши белгиланган.
Даъвогар вакили 18.10.2022 йилда жавобгарга 351-сонли талабнома
юбориб, 01.11.2022 йилдан даъвогар ўз хоҳиши билан жавобгар иштирокчилари
сафидан чиқишини маълум қилиб, улуш сифатида киритилган 24 комплектдан
иборат янги, замонавий технологик ускуналарнинг бозор баҳосини белгилаб,
қисқа муддатларда даъвогарнинг ҳисоб рақамига ўтказишни сўраган.
Бироқ, даъвогарнинг талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Натижада, даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб
юритилади)нинг 8-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисига кўра,
жамият бошқа иштирокчиларининг розилигидан қатъи назар ушбу Қонунда ва
жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда исталган вақтда
жамиятдан чиқиш ҳуқуқига эга.
Қонуннинг 22-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ, жамиятдан
чиқарилган ёки ундан чиқиб кетган жамият иштирокчисининг улуши жамиятга
ўтади. Бунда жамият жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчига
улушининг чиқарилиш ёки чиқиб кетиш санасидан олдинги охирги ҳисобот
даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари бўйича
аниқланадиган ҳақиқий қийматини тўлаши ёки жамиятдан чиқарилган ёки
чиқиб кетган иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай қийматдаги
мол-мулкни асли ҳолида бериши шарт.
Мазкур модданинг тўққизинчи қисмида эса, улуш (улушнинг бир қисми)
жамиятга ўтган пайтдан эътиборан бир йил ичида, агар жамиятнинг уставида
камроқ муддат назарда тутилган бўлмаса, жамият улушнинг (улуш бир
қисмининг) ҳақиқий қийматини тўлаши ёки худди шундай қийматдаги молмулкни асли ҳолида бериши шартлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
20 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 262-сонли қарорининг 22.2-банди учинчи
хатбошисида жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчида ўз улуши
қийматини суд тартибида ундириш ҳуқуқи қонунда ёки жамият уставида
белгиланган муддат ўтганидан сўнг вужудга келади. Агар жамиятдан
чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчи ушбу муддатлар ўтмасдан судга
мурожаат этса, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиши лозимлиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Демак, даъвогар томонидан киритилган улуш жавобгарнинг ҳисобига
ўтганидан кейингина даъвогар жавобгардан улуш ҳақини тўлаб беришини
талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Бироқ, мазкур ҳолатда даъвогарнинг улуши жавобгар ҳисобига ўтмаган,
даъво аризаси судга тақдим этилганда даъвогар таъсисчилар сафида бўлган.
Чунки, даъвогарнинг таъсисчилар сафидан чиқиб кетган ёки чиқарилганлиги
тўғрисидаги далиллар даъвогар томонидан судга тақдим этилмаган ва суд
муҳокамасида ҳам даъвогар вакили томонидан ушбу ҳолат далиллар билан
исботлаб берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал
кодексининг
68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Мазкур кодекснинг 72-моддасига асосан қонунчиликка мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Қолаверса, ишни кўриш жараёнида жавобгарнинг таъсис ҳужжатлари
Мирзачўл туман адлия бўлимидан сўровнома орқали олиб ўрганилганда ҳам
даъвогар жавобгарнинг таъсисчилари сафидан чиқмаганлиги аниқланган.
Шу боис суд жавобгарнинг устав фондига қўшилган мулкий улушларни
баҳолаш ва уларнинг бозор нархи бўйича таъсисчиларнинг биргаликдаги
қарорини қабул қилиш ҳамда даъвогар томонидан киритилган улуш,
24 комплектдан иборат янги, замонавий технологик ускуналарнинг бозор
баҳосини Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча
масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунининг 22-моддасида белгиланган
тартиб ва муддатда тўлаб бериш мажбуриятларини юклаш тўғрисидаги
даъвогарнинг даъвосини асоссиз деб ҳисоблайди ва қаноатлантиришни рад
этишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Суд ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан олдиндан 30.000 сўм почта
харажати ва ишни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ
75.000 сўм суд харажати тўланганлигини инобатга олишни, даъво аризаси
давлат божини кечиктириб иш юритишга қабул қилинганлиги сабабли
тўланиши лозим бўлган 6.000.000 сўм давлат божини даъвогар зиммасига
юклашни лозим деб топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
чекланган жамиятининг, жавобгар “MIRZACHO’L TIKUVCHILIK MAJMUASI”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан жамият устав фондига қўшилган
мулкий улушларни баҳолаш ва уларнинг бозор нархи бўйича таъсисчиларнинг
биргаликдаги қарорини қабул қилиш ҳамда “SHARQ LIBOSLARI DIZAYN
MARKAZI ” масъулияти чекланган жамияти томонидан киритилган улуш,
24 комплектдан иборат янги, замонавий технологик ускуналарнинг бозор
баҳосини Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча
масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунининг 22-моддасида белгиланган
тартиб ва муддатда тўлаб бериш мажбуриятларини юклаш тўғрисидаги
даъвосини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “SHARQ LIBOSLARI DIZAYN MARKAZI ” масъулияти
чекланган жамияти томонидан олдиндан ихтиёрий 30.000 сўм почта харажати
ва ишни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75.000 сўм суд
харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Даъвогар “SHARQ LIBOSLARI DIZAYN MARKAZI ” масъулияти
чекланган жамиятидан Республика бюджетига 6.000.000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддат
ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
О.Эргашев