Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/372 Дата решения 23.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзагролизинг АЖ Ответчик / Подсудимый ФАХРИДДИН АРНАСОЙЛИК фермер хўжалиги
Source ID 1075939 Claim ID 3185344 PDF Hash faa3bfcd3848ab6a... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
онуннинг 23-моддаси онуннинг 23 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
лозим даражада бажарилиши керак деб ва ушбу Кодекснинг 597-моддаси лозим даражада бажарилиши керак деб ва ушбу Кодекс 597 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 4-1304-2302/372-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “ФАХРИДДИН АРНАСОЙЛИК” фермер хўжалигига нисбатан лизинг тўловларидан бўлган қарздорликни ундириш юзасидан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти вакили М.Маматқулов (ишончнома асосида)нинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Арнасой пахта ғалла кластери” масъулияти чекланган жамияти “Ўтказувчи-лизинг олувчи”, “ФАХРИДДИН АРНАСОЙЛИК” фермер хўжалиги “Қабул қилувчи-лизинг олувчи” (кейинги ўринларда жавобгар) ва “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Жиззах вилоят филиали “Лизинг берувчи” (кейинги ўринларда даъвогар) ўртасида 2022 йил 29 август куни лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, унга кўра “Ўтказувчи-лизинг олувчи” 2019 йил 21 октябрда тузилган 19/04-04-310 УФ-сонли лизинг шартномасидаги ўзининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини “Қабул қилувчи-лизинг олувчи” фойдасига воз кечган, “Лизинг берувчи” лизинг шартномасидаги “Ўтказувчи- лизинг олувчи” тарафи барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини “Қабул қилувчи- лизинг олувчи” фойдасига воз кечишига розилик берган, “Қабул қилувчи- лизинг олувчи” лизинг шартномаси бўйича “Лизинг олувчи”нинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўз зиммасига қабул қилиб, унинг ўрнига шартноманинг тарафи бўлишни ўз зиммасига олган. 2022 йил 29 августда техникани қабул қилиш-топшириш далолатномасига кўра, жавобгар томонидан бир дона “TTZ-811” русумли трактор “MX-1,8” бир дона пахта териш машинаси техник соз ҳолатда қабул қилиб олинган. Даъвогар томонидан лизинг шартномаси шартлари лозим даражада бажарилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан, лизинг тўловларини тўлаб бориш кечиктирилганлиги оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида асосий лизинг тўловлари ҳисобидан 258.015.249 сўм қарздорлиги юзага келган. Натижада даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ФАХРИДДИН АРНАСОЙЛИК” фермер хўжалигидан 258.015.249 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили М.Маматқулов тушунтириш бериб, жавобгар томонидан лизинг шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлигини, шу сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан қарздорликни бартараф қилмаганлигини билдириб 258.015.249 сўм асосий қарзни ундириб беришни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз, даъвогар вакили иштирокида кўриб чиқишни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилинши мумкинлиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. “Лизинг тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 23-моддасида, лизинг берувчи лизинг олувчидан лизинг тўловларини талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга деб, Фуқаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб ва ушбу Кодекснинг 597-моддасида лизинг олувчи томонидан лизинг тўловлари ўз вақтида тўланишини талаб қилишга ҳақли деб белгиланган. Лизинг шартномасининг ажралмас қисми бўлган иловаларда лизинг даврида тўланадиган асосий қарз ва ҳисобланган лизинг фоизи миқдори тўғрисида икки тараф ўзаро келишган бўлиб, “Лизинг олувчи” томонидан шартнома мажбуриятларининг ушбу тартиби тўлиқ бажарилмасдан лизинг тўловларини тўлаб бориш кечиктирилган. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан шартнома мажбурияти тўлиқ бажарилганлиги, лизинг шартномасига асосан лизинг объекти жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлиги сабабли, лизинг берувчи – лизинг олувчидан шартнома мажбуриятини бажаришни, лизинг тўловларини тўлашни талаб этишга ҳақлидир. Бундай ҳолатда, суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “ФАХРИДДИН АРНАСОЙЛИК” фермер хўжалигидан 258.015.249 сўм асосий қарзни ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 30.000 сўм почта харажати ҳамда 5.160.305 сўм давлат божини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ жавобгар “ФАХРИДДИН АРНАСОЙЛИК” фермер хўжалиги зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд Жавобгар “ФАХРИДДИН АРНАСОЙЛИК” фермер хўжалигидан даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига 258.015.249 сўм асосий қарз ва олдиндан ихтиёрий тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ФАХРИДДИН АРНАСОЙЛИК” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 5.160.305 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.Эргашев