← Назад
Решение #625931 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
АЖРИМ
(Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Дўстлик шаҳри
4-1304-2301/604-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, аризачи Пахтакор туман Давлат
солиқ инспекциясининг жавобгар “PAXTAKOR MINGCHINOR CHAQMOQ
TOMORQA XIZMATI” масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: аризачи вакили У.Дусиев
(ишончномага асосан)нинг иштирокида суднинг ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи Пахтакор туман Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда
“аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
“PAXTAKOR MINGCHINOR CHAQMOQ TOMORQA XIZMATI” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)нинг
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 2023 йил учун юридик
шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ хисоботини тақдим этгунига қадар
бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили кўрсатма бериб,
жавобгарга нисбатан 2023 йил учун юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича
солиқ хисоботини тақдим этилмаганлиги ҳолати бўйича техник хатолик
сабабли такроран ариза киритилиб кетганлигини билдириб, аризани кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида ўзи (вакили)нинг
иштирокини таъминламади, ариза юзасидан фикр билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг
128-моддаси 5-қисмига кўра, агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа
алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун
ўтган бўлса ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Жавобгарга суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлиги ва
11.03.2023 йилда қабул қилиб олганлигини тасдиқдиқловчи маълумот иш
ҳужжатида мавжуд.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгар вакили суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли равишда хабардор этилганлигини ҳамда низо юзасидан
қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддаси
талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида аризачи
Пахтакор туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар “PAXTAKOR
MINGCHINOR CHAQMOQ TOMORQA XIZMATI” масъулияти чекланган
жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатиган 4-1304-2301/603-сонли иқтисодий иш
мавжуд.
Ваҳоланки,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 107-моддаси биринчи қисми, 1-бандида, фуқаролик ишлари
бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар
ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо
юзасидан иш юритаётган бўлса иқтисодий суди даъвони кўрмасдан қолдириши
белгиланган.
Бундай ҳолатда, суд аризачи Пахтакор туман Давлат солиқ
инспекциясининг жавобгар “PAXTAKOR MINGCHINOR CHAQMOQ
TOMORQA XIZMATI” масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини
кўрмасдан қолдиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи
тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божини
ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 107-моддаси 1-банди, 108-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Аризачи Пахтакор туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар
“PAXTAKOR MINGCHINOR CHAQMOQ TOMORQA XIZMATI” масъулияти
чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
И.Қурбанов