← Назад
Решение #625956 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 157 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,
Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Юкоричирчикский район, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 23 март
4-1105-2301/330-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров
раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, даъвогар вакили
М.Ризаев (2023 йил 9 мартдаги ДА43-21/03-186-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакили А.Мусахоний (2023 йил 2 мартдаги 04-04/139-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, Юқоричирчиқ туман прокуратурасининг
даъвогар “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ ҳисобидан
1.208.381.295 сўм асосий қарздорлик, ўз вақтида тўловни амалга
оширмаганлик учун 18.052.132 сўм пеня ва электрга қайта уланиш
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Юқоричирчиқ туман прокуратураси (матнда прокуратура деб
юритилади) даъвогар “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси
корхонаси” АЖ (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогарнинг Юқоричирчиқ тумани электр
таъминоти корхонаси ва “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ (матнда жавобгар
деб юритилади) ўртасида 2021 йил 5 январда 20-0008-сонли электр
энергияси етказиб бериш ва ундан фойдаланиш тўғрисида шартнома
тузилганлиги, ушбу шартнома бўйича жавобгарнинг даъвогар олдида етказиб
берилган электр энергияси бўйича 2023 йил 1 февраль ҳолати ҳисоб-китобига
кўра 1.208.381.295 сўм қарздорлиги вужудга келганлиги, қарздорликни
қоплаб беришни сўраб юборилган талабномага қарамай жавобгар
қарздорликни тўлаб бермаганлигини билдириб, суддан жавобгар ҳисобидан
1.208.381.295 сўм асосий қарздорлик ва 18.052.132 сўм пеня ҳамда электрга
қайта уланиш харажатларини ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили қатнашиб, судга даъво талаблари
миқдорини камайтириш тўғрисида ариза тақдим қилиб, жавобгарнинг
етказиб берилган электр энергиясидан жами 1.208.381.295 сўм қарздорлиги
мавжудлиги, лекин, ушбу сумманинг 824.017.148,25 сўм қисмини тўлаш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги
ПҚ-4536-сонли Қарорига асосан 26.11.2019 йилдан бошлаб 5 йил муддатга
кечиктирилганлиги, шу сабабли тўланиши лозим бўлган қарздорлик суммаси
322.543.841,28 сўмни ташкил қилишини билдириб, суддан даъво талабларини
камайтириш тўғрисидаги аризани иш юритишга қабул қилишни ва жавобгар
ҳисобидан 322.543.841,28 сўм асосий қарз, 18.052.132 сўм пеня ундириб
беришни сўради.
Суд муҳокамасида жавобгар вакили қатнашиб, судга ёзма фикр тақдим
қилиб, иш ҳужжатларидаги мавжуд шартнома даъвогарнинг Юқоричирчиқ
туман электр таъминоти корхонаси ва жавобгарнинг Юқоричирчиқ туман
бўлими ўртасида тузилганлиги сабабли далилий ҳужжат сифатида баҳо бериб
бўлмаслиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
26
ноябрдаги
ПҚ-4536-сонли
Қарорига
асосан
сув
таъминоти
корхоналарининг етказиб берилган электр энергиясидан қарздорлиги
кечиктирилганлиги ҳолати эътиборга олинмасдан қарздорлик устма-уст
шаклда ҳисобланганлиги, мазкур қарор асосида тўлаш кечиктирилган
824.017.148,25 сўм пул суммаси ҳам даъво суммасига киритилганлигини
билдириб, суддан фойдаланилган электр энергияси учун февраль-март
ойларида тўлов амалга оширилганлигини инобатга олишни ва даъво
талабининг пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинганлигига қарамай прокуратура вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128,
170-моддаларига асосан суд ишни прокуратура вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия
таъминоти шартномасидан келиб чиққан.
ФК 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2022 йил 4 январда даъвогарнинг
Юқоричирчиқ тумани электр таъминоти корхонаси ва жавобгарнинг
Юқоричирчиқ туман бўлими ўртасида юридик ва юридик мақомга эга
бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти тўғрисида
20-0008-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартномага мувофиқ, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи”
истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларига асосан олган мажбуриятини бажарган,
жавобгарга белгиланган миқдорда электр энергияси етказиб берган.
Жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси учун ўз вақтида
тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли мазкур низо келиб чиққан.
Жавобгарнинг 2023 йил 1 февраль куни ҳолатига етказиб берилган
электр энергиясидан умумий 1.208.381.295 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Лекин, ушбу қарздорлик суммасининг 824.017.148,25 сўм қисмини тўлаш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги
ПҚ-4536-сонли Қарорига асосан 26.11.2019 йилдан бошлаб 5 йил муддатга
кечиктириш белгиланган.
Шу сабабли даъвогар томонидан даъво талабларини камайтириш
тўғрисида ариза берилиб, жавобгар ҳисобидан 322.543.841,28 сўм асосий қарз
ва 18.052.132 сўм пеня суммасини ундириш сўралган.
ИПК 157-моддасига асосан даъвогар ишни биринчи инстанция судида
кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд
ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини
ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки
камайтиришга ҳақли.
Шунга асосан суд ушбу аризани иш юритишга қабул қилишни лозим
топди.
Судга ариза билан мурожаат қилингандан сўнг жавобгар томонидан
2023 йил 22 февраль куни 316-сонли тўлов топшириқномаси асосида
20.000.000 сўм, 11 март куни 115-сонли тўлов топшириқномаси асосида
4.136.225,14 сўм, 13 март куни 6.684.080,47 сўм, жами 40.820.305,61 сўм пул
маблағлари тўлаб берилган.
ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган. ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун
жавоб беришлиги белгиланган.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ишдаги ҳужжатлар ҳамда даъвогар вакилининг суд мажлисида берган
тушунтириши билан жавобгарнинг даъвогар олдида истеъмол қилинган
электр энергиясидан 322.543.841,28 сўм асосий қарздорлиги вужудга
келганлиги, судга ариза билан мурожаат қилингандан сўнг қарздорлик
қисман тўлаб берилганлиги, натижада қолган қарздорлик суммаси
281.683.070,84 сўмни ташкил қилиши ўз тасдиғини топди.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш
талабини 281.683.070,84 сўм қисмини қаноатлантиришни лозим топди.
Бундан
ташқари,
даъвогар
даъво
аризасида
жавобгардан
18.052.132 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра
неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки
тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка
(қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини
иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий
хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада
бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома
шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома
интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 5-32-моддаларига асосан
жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома
интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган
бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандига кўра, ҳисобкитоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган
деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати
ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда
етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб
ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50
фоизидан ошмаслиги лозим.
Шу сабабли жавобгарга нисбатан тўлов амалга оширилмасдан
322.543.841,28 сўм кечиктирилганлиги учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда, яъни 18.052.132 сўм
миқдорда пеня ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 137-сонли
қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли,
бироқ неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам
бўлмаслиги лозим.
Суд жавобгарнинг молиявий аҳволини эътиборга олиб, ФКнинг
326-моддасида назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб,
ундирилиши лозим бўлган пеня миқдорини 3.000.000 сўмга камайтиришни,
пеня талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Даъвогар томонидан электрга қайта уланиш харажатларини ундириш
талаби билдирилган бўлса-да, суд муҳокамасида даъво суммасининг
миқдорига аниқлик киритилмади ёки ушбу суммага суд томонидан аниқлик
киритишгаимкон берувчи далиллар тақдим қилинмади. Шунга асосан суд
даъвогарнинг ушбу талабини рад қилишни ва даъво суммасига аниқлик
киритилмаганлиги сабабли томонлардан давлат божи ундирмасликни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур моддага асосан даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат
қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса,
суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Юқоричирчиқ туман прокуратурасининг даъвогар “Тошкент ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси” АЖ манфаатидаги даъво талабларини
камайтириш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин.
Юқоричирчиқ туман прокуратурасининг даъвогар “Тошкент ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси” АЖ манфаатидаги даъво аризаси бўйича даъво
талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Тошкент сув таъминоти” МЧЖдан:
- “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга 281.683.070,84
сўм асосий қарз, 3.000.000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 30.000
сўм почта харажати;
- Республика бюджетига (ягона ғазна ҳисобварағига) 6.811.919,46 сўм
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши
мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров