Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2220/43805 Дата решения 23.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Убайдуллаев Бахберген Сагидуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение BO`SH TURGAN OBYEKTLAR MARKAZINING TOSHKENT SHAHAR HUDUDIY BOSHQARMASI унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый O`ZB.YONG`IN.QAR.KUR.JAM.T.SH.
Source ID 1051299 Claim ID 3097563 PDF Hash 59c556e2743388c7... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
Ушбу Кодекснинг 544-моддаси Ушбу Кодекс 544 code_article
ФКнинг 577-моддаси ФКнинг 577 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2220/43805-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья Н.Байзақова Апелляция инстанциясида маърузачи судья Ф.Ёдгоров Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Убайдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 23 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар О.Халмирзаев ва С.Рахмоновдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, Ўзбекистон Ёнғинга қарши кураш жамияти Тошкент шаҳар бўлинмаси вакили Ш.Арипбаев (2023 йил 6 январдаги ишночномага асосан), Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси вакили Ю.Азизходжаева (2023 йил 18 январдаги 09/15-сонли ишончномага асосан), Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти вакили Қ.Худайқулов (2022 йил 5 апрелдаги 85-сонли ишончномага асосан) иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 октябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги қарори устидан Ўзбекистон Ёнғинга қарши кураш жамияти Тошкент шаҳар бўлинмаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади), Ўзбекистон Ёнғинга қарши кураш жамияти Тошкент шаҳар бўлинмаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти (бундан буён матнда балансда сақловчи деб юритилади) ўртасида тузилган 2020 йил 23 ноябрдаги 000603/04-20-сонли уч томонлама ижара шартномасига асосан даъвогар томонидан балансга сақловчи балансидаги Мирзо-Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳ кўчаси 42Б уйнинг 55,77 кв.м жойи жавобгарга ижарага берилган. Даъвогар жавобгар томонидан 2021 йил учун шартнома иловаси имзоланмасдан 2022 йил 1 апрелга қадар ижара объектидан фойдаланганлиги натижасида 2021 йил ва 2022 йил 1 апрелига қадар 42 700 753,46 сўм қарздорлик вужудга келганлиги важи билан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан жами 42 700 753,46 сўм зарар ундиришни сўраган. Ўз навбатида, жавобгар қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 17 769 748 сўм маблағни даъвогардан ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суднинг 2022 йил 14 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 12 551 688,37 сўм, шунингдек қарши даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогар ҳисобидан жавобгар ҳисобидан ортиқча тўланган 5 218 059,63 сўм ундирилган. Даъво аризаси ва қарши даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг жавобгардан даъвогар фойдасига 12 551 688,37 сўм ундириш қисми 22 685 785 сўмга, 251 033,76 сўм давлат божи ундириш қисми 453 715,7 сўмга ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг қарши даъво аризасини қисман қаноатлантириш, даъвогардан жавобгар фойдасига 5 218 059,63 сўм, 355 395 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундириш қисми бекор қилинган. Қарши даъво аризани рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятда суд қарорларини бекор қилишни, дастлабки даъвони қаноатлантиришни рад қилиш, қарши даъвонинг 15 541 124 сўм қисмини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили суд қарорларини бекор қилишни, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган балансда сақловчи вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилининг важларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарорига кўра, даъвогар, жавобгар ва балансда сақловчи ўртасида тузилган 2020 йил 23 ноябрдаги 000603/04-20-сонли уч томонлама 28 094 076 сўмлик ижара шартномасига асосан даъвогар томонидан балансга сақловчи балансидаги Мирзо-Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳ кўчаси 42Б уйнинг 55,77 кв.м жойи жавобгарга ижарага берилган. Даъвогар жавобгар томонидан 2021 йил учун шартнома иловаси имзоланмасдан 2022 йил 1 апрелга қадар ижара объектидан фойдаланганлиги натижасида 2021 йил ва 2022 йил 1 апрелига қадар 42.700.753,46 сўм қарздорлик вужудга келганлиги, қарздорликни тўлаш тўғрисидаги даъвогарнинг жавобгарга қилган мурожаатлари оқибатсиз қолдирилганлиги важлари билан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан жами 42 700 753,46 сўм зарар ундиришни сўраган. Ўз навбатида, жавобгар ташкилотнинг ташкилий ҳуқуқий шакли жамоат бирлашмаси бўлиб, ижара миқдори тижорат корхоналари учун белгиланган миқдордан камроқ эканлиги аниқланганлиги сабабли, марказга 2021 йил 11 мартда 21-сонли хат билан мурожаат қилиниб, Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳри ҳудудидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2021 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида” 2021 йил 11 февралдаги 146-сонли қарори билан тасдиқланган иловалар асосида қўшимча шартнома имзолаш сўралганлиги, даъвогарнинг 2021 йил 17 мартдаги 1104-сонли жавоб хатида балансда сақловчи томонидан ижарага берилаётган “Объект”да қайси фаолият турини амалга оширилиши юзасидан тўлиқ маълумотлар тақдим этилгандан сўнг, мурожаатдаги масалани қайта кўриб чиқилиш мақсадга мувофиқлигини маълум қилганлиги боис қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ортиқча тўланган 17 769 748 сўм маблағни даъвогардан ундиришни сўраган. “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” Давлат унитар корхонаси томонидан давлат мулки ҳисобланган нотурар жойни ижарага бериш бўйича ўтказилган электрон онлайн-аукционда жавобгар ғолиб бўлиб, №DA 002-037054-сонли баённома расмийлаштирилиб, ушбу баённомада йиллик ижара ҳақининг бошланғич нархи 28 094 076 сўмни ташкил этган. Шунингдек, ушбу баённомага асосан Мирзо-Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳ кўчаси 42Б уйнинг 55,77 кв.м жой бўйича тарафлар ўртасида 2020 йил 23 ноябрда 000603/04-20-сонли уч томонлама 28 094 076 сўмлик ижара шартномаси имзоланган бўлиб, даъвогар томонидан ушбу шартнома бўйича ижара объекти жавобгарга топширилган. Шартноманинг 2.4.-бандида ижара шартномаси муддати 2020 йил 23 ноябрдан 2021 йил 23 ноябргача муддатга белгиланган ҳамда шартноманинг 3-иловасига кўра, 2020 йил ноябрь-декабрь ойлари учун 2 993 631,07 сўм миқдорида ижара тўловлари тўланиши назарда тутилган. Бироқ, жавобгар томонидан 2021 ва 2022 йиллар учун ижара тўловлари миқдорлари бўйича келишувлар имзоланмаган. Тарафлар ўртасида шартнома бўйича тўловларда 2021-2022 йиллар бўйича низо келиб чиқиб, жавобгар томонидан ушбу йиллар учун шартнома тузишдан бош тортилганлиги ва тўловлар амалга оширилмаганлиги оқибатида зарар кўрилганлиги учун 2021 йил учун 32 337 894,30 сўм, 2022 йил 1 апрелгача 10 362 859,16 сўм зарар ундириш талаби қўйилган. Жавобгарнинг қарши даъво аризасида унинг фаолият тури бўйича нодавлат нотижорат ташкилот эканлиги бўйича тўловларни амалга ошириш лозимлиги важи асосида 17 769 748 сўм ортиқча тўловларни ундириш талаби қўйилган. Биринчи инстанция суди даъво ва қарши даъво талабларини қисман тўғрисида асоссиз хулосага келган. Чунки, шартноманинг 6.4.-бандида шартноманинг амал қилиш муддати кейинги йилга ўтган тақдирда ижара ҳақи ўрнатилган тартибда янги ижара тўлови ставкалари миқдорида белгиланиши, ижарага олувчи бундан норози бўлган тақдирда шартнома ижарага берувчи томонидан бир томонлама бекор қилиниши мумкинлиги белгиланган. Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳри ҳудудидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида”ги 2021 йил 21 февралдаги 146-сонли ва 2022 йил 7 февралдаги 10106-14-0Q/22-cонли қарорларига асосан 2021 ва 2022 йиллар учун ижара тўловлари миқдори тасдиқланган. Бундан ташқари, ғолиблик баённомасида ижарага олувчи ижара объектидан хусусий ташкилотлар учун офис сифатида фойдаланиши ҳамда ижарага олувчи йил бошидан янги ставкага асосан ижара шартномасининг 3-сонли иловасини олиш мажбурияти юклатилган. ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Ушбу Кодекснинг 544-моддасига кўра, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб ҳисобланади. ФКнинг 577-моддасига биноан, бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасида белгиланган бино ёки иншоотдан фойдаланганлик ҳақига, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бино ёки иншоот жойлашган ер участкасидан ёхуд ер участкасининг бино ёки иншоот билан бирга топширилаётган тегишли қисмидан фойдаланганлик ҳақи ҳам киради. Шартномада бино ёки иншоотнинг ижара ҳақи бино (иншоот) майдонининг бирлиги ёки унинг бошқа ўлчов кўрсаткичлари бўйича белгиланган бўлса, ижара ҳақи ижарага олувчига топширилган бино ёки иншоотнинг ҳақиқий ўлчовига қараб аниқланади. Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгартириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 22 685 785 сўм ундириш, қарши даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида асосли хулосага келган. Чунки, даъвогар томонидан 2021 йил ва 2022 йил 3 ойи учун асосли равишда жавобгарга жами 42 700 753,46 сўм ижара ҳақи ҳисобланган. Бироқ, жавобгар томонидан ушбу йиллар учун жами 20 014 968 сўм тўловлар амалга оширилганлиги сабабли жавобгардан даъвогар фойдасига 22 685 785 сўм қарзи қолган. Шунингдек, жавобгарнинг фаолият тури бўйича нодавлат нотижорат ташкилот эканлиги бўйича тўловларни амалга ошириш лозимлиги, шу сабабли ортиқча тўловларни қайтариш ҳақидаги важлари асоссиз ҳисобланади. Чунки, тарафлар ўртасидаги 2020 йилда расмийлаштирилган шартнома бўйича расмийлаштирилган баённомада жавобгарнинг фаолият турини амалга ошириш мақсадида хусусий ташкилотлар учун офис сифатида белгиланган. Бундан ташқари, тарафлар ўртасидаги шартноманинг 6.4.-бандида шартноманинг амал қилиш муддати кейинги йилга ўтган тақдирда ижара ҳақи ўрнатилган тартибда янги ижара тўлови ставкалари миқдорида белгиланиши назарда тутилган. Қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгартириш ҳақида асосли хулосага келган. Кассация шикоятида кўрсатилган важлар асоссиз бўлиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш учун асос бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, кассация шикояти учун тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 октябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б.Убайдуллаев ҳайъат аъзолари: О.Халмирзаев С.Рахмонов