← Назад
Решение #626072 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 24 | — | code_article | |
| ИПК | 329 | — | law | |
| ИПКнинг | 41 | — | law | |
| ИПК | 331 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2201/287-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – М.Мирмақсудов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья- М.Умаров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- Р.М.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 23 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва
Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, Фарғона вилоят
судининг ходими С.Каримов, Қўқон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Э.Махмудов,
даъвогар вакили - раҳбар М.Махкамова, И.Расулов (таъсисчи), жавобгар вакили –
бош юрисконсульт Ф.Каюмов (2023 йил 9 февралдаги 22/1-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, Қўқон шаҳар адлия бўлими (“Кўкаламзорлаштириш”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида)нинг жавобгар Қўқон шаҳар
ҳокимлигидан 727 766 295 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 11 августдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича
қайта кўриш тўғрисидаги аризаси юзасидан чиқарилган суд ҳужжатлари устидан
жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон
Республикаси Олий суди биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Қўқон шаҳар адлия бўлими (бундан буён матнда адлия бўлими деб
юритилади) “Кўкаламзорлаштириш” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, Қўқон шаҳар ҳокимлиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 727 766 295 сўм зарар ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ажрими билан ишга Фарғона вилояти
ҳокимлигининг молия бош бошқармаси ва Фарғона вилояти бўйича ғазначилик
бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Ишни биринчи инстанция судида кўриш жараёнида Қўқон шаҳар адлия
бўлими судга даъво талаблари миқдорини кўпайтириш тўғрисида ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 1 462 795 103 сўм зарар ундиришни сўраган.
Суд томонидан Қўқон шаҳар адлия бўлимининг даъво талаблари миқдорини
кўпайтириш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган.
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 августдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
1 462 795 103 сўм зарар ва 24 000 сўм почта харажати, суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармасига 29 255 902,06 сўм давлат божи ундирилиши
белгиланган.
Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, унинг ижроси юзасидан
2022 йил 12 сентябрда ижро варақалари берилган.
Жавобгар қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар
бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиб,
аризада ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддатини узрли деб топиб, суд
ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 ноябрдаги ажрими
билан суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар қайта кўриб чиқишни тасдиқловчи
ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ва аризанинг кўчирма нусхалари ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар аризага илова
қилинмаганлиги сабабли жавобгарнинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар
қайтарилган.
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 11 январдаги қарори билан 2022 йил 16 ноябрдаги аризани қайтариш
тўғрисидаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар
кассация (хусусий) шикоят билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини
бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда суднинг ҳал қилув қарори
қонуний кучга кириши муносабати билан ижро қилиш учун жавобгарга
юборилганлиги, суд қарорларида ариза ва унга илова қилинган суд ҳужжатини
янгидан мазмунан кўриш учун асос бўлувчи ҳужжатлар тарафларга тақдим
этилмаганлиги кўрсатилган бўлса-да, лекин бу ҳолат ҳақиқатга мос келмаслиги,
чунки иш юзасидан тарафларга почта бўлимлари орқали тегишли ҳужжатлар ўз
вақтида юборилгани, уларни манзилга етиб бормаганлиги ишни кўришга тўсқинлик
қилмаслиги, Қўқон шаҳар ҳокимининг 2007 йил 23 июлдаги 332-сонли қарорига
кўра, Қўқон шаҳар, Фурқат кўчаси ҳудудидан иссиқхона қурилиши учун 1,0 гектар
ер майдони ижара асосида фойдаланиш учун даъвогарга ажратиб берилганлиги,
ушбу ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасига асосан ер
эгаси жавобгар ва ижарага олувчи даъвогар ўртасида ижара шартномаси
тузилганлиги, ер участкаси ижарага берилиши муддати тугаши билан ижарага
берувчи мулкдор ихтиёрига ўтиши белгиланганлиги, ерни ижарага олувчи
даъвогарнинг 2013 йил 15 мартдаги мурожаати асосида унинг ихтиёрида ижара
ҳуқуқи асосида бўлган 10 000 кв.м. ер майдонидан Қўқон шаҳар ҳокимининг
200-сонли қарори билан ижарага олувчи томонидан амалда фойдаланилмай
келинаётган 1970,0 кв.м. ер майдони жавобгар захира фондига қайтариб олиниб,
“Газ тақсимлаш” корхонасига умумий қатнов йўли сифатида бириктирилганлиги,
шу билан бирга даъвогарнинг ихтиёрида бўлган 8030 кв.м. ер майдонининг
800 кв.м. қисмида қуриб битказилган иссиқхона биноси шаҳар ҳокимининг
2013 йил 27 декабрдаги 623-сонли қарорига асосан фойдаланишга қабул
қилинганлиги, ер майдони даъвогарга қонун талабига кўра ижарага маълум
муддатга берилганлиги ва ер унга доимий ёки умрбод фойдаланишга бириктириб
берилмаганлиги текширилмасдан ва бу борадаги тегишли ҳужжатлар ишга илова
қилинмасдан қолганлиги, биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли ва 2019 йил 16 ноябрдаги
911-сонли қарорларига таянганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарори 2019 йил 2 октябрда ўз
кучини йўқотганлиги, почта харажатлари ва манфаатдор томонга ариза нусхасини
3
юбориш амалга оширилган бўлса-да, лекин ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатлар
аризада ўз аксини топмаганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятини қувватлаб, уни
қаноатлантириб беришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янги очилган
ҳолатлар қайта кўришни сўради.
Суд мажлисида адлия бўлими ва даъвогар вакиллари кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни
сўрашди.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор
қилинган учинчи шахс вакиллари суд мажлисига келмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд
ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 328-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қонуний
кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш
тўғрисидаги ариза ушбу суд ҳужжатини қабул қилган судга суд ҳужжатини қайта
кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан бир ойдан
кечиктирмай, ишда иштирок этувчи шахслар томонидан берилади.
Мазкур модданинг иккинчи қисмида аризанинг ва унга илова қилинган
ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар аризага илова қилиниши белгиланган.
ИПК 329-моддаси учинчи қисмининг 1 ва 3-бандларида аризага янги очилган
ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари, ариза ва
ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинган бўлиши кераклиги
кўрсатилган.
ИПКнинг 41-моддасига мувофиқ, Қўқон шаҳар адлия бўлими, даъвогар,
учинчи шахслар мазкур иқтисодий иш бўйича ишда иштирок этувчи шахслар
ҳисобланса-да, иш ҳужжатларида жавобгарнинг аризасига янги очилган ҳолатларни
тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари илова қилинганлигини, шунингдек
ариза ва ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари уларга юборилганлигини тасдиқловчи
бирор-бир ҳужжат мавжуд эмас.
Жавобгарнинг аризасида ишда иштирок этувчи шахсларга ариза
юборилганлиги ҳақида почта ҳужжати илова қилинганлиги кўрсатилган бўлса-да,
биринчи инстанция суди ходимлари томонидан 2022 йил 15 ноябрда тузилган
далолатномада аризага илова қилинганлиги кўрсатилган почта ҳужжати аслида
мавжуд эмаслиги қайд этилган. Қолаверса, аризада унга почта квитанцияси илова
қилинганлиги кўрсатилмаган.
Шунингдек, аризада кўрсатилган илова қилинган ҳужжатларнинг рўйхатида
янги очилган ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари аризага
илова қилинаётганлиги кўрсатилмаган.
Қолаверса, жавобгарнинг биринчи инстанция судига тақдим этган аризасига
янги очилган ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари илова
қилинганлигини ҳамда ариза ва ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи бирор-бир далил кассация
шикоятига ҳам илова қилинмаган.
Бундан кўринадики, жавобгарнинг биринчи инстанция судига тақдим этган
аризасига янги очилган ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма
нусхалари ҳамда ариза ва ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи
бошқа шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган.
ИПК 331-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, қонуний кучга
кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги
ариза ушбу Кодекснинг 328 ва 329-моддаларида белгиланган қоидалар бузилган
ҳолда берилган бўлса, суд аризани қайтаради.
Мазкур ҳолатда қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар
бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза ИПКнинг 328 ва 329-моддаларида
белгиланган қоидалар бузилган ҳолда берилганлиги сабабли биринчи инстанция
суди томонидан аризани қайтариш ҳақида асосли тўхтамга келинган.
Апелляция инстанцияси суди эса, биринчи инстанция судининг аризани
қайтариш ҳақидаги ажримини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида тўғри тўхтамга
келган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг
бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори
қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи
инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 1-бандида кассация инстанцияси суди
апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси
судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари
бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақлилиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди процессуал ҳуқуқ нормаларини
тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ажрим
чиқарган, шу сабабли биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг
ҳужжатларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати суд ҳужжатларини ўзгаришсиз,
жавобгарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикоятини тақдим этишда
тўланган 30 000 сўм почта харажати жавобгар зиммасида қолдирилади.
5
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 ва 303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Қўқон шаҳар ҳокимлигининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад
этилсин.
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 ноябрдаги ажрими
ва Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 11 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Қўқон шаҳар ҳокимлигидан Олий суднинг депозит рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари
ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б.Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
Р. Сагатов