← Назад
Решение #626162 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 217 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 23 март
4-1103-2301/617-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судъя ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, аризачи Оққўрғон
туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар "KAMOLA NUR FAYZ SAVDO"
масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризани
тарафлардан аризачи Оққўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси ишончли
вакили Ш.Абдурахманов (ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари
билан бирга Оққўрғон туман давлат солиқ инспекцияси маъмурий биносида
очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Оққўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда "аризачи"
деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб "KAMOLA NUR FAYZ
SAVDO" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "жавобгар" деб
юритила-ди)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан
кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд
муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган.
Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига
тайёрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали
жавобгарнинг шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра,
ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи Оққўрғон туман Давлат солиқ
инспекцияси ишончли вакили Ш.Абдурахманов аризадаги важларни такрорлаб,
жавобгар "KAMOLA NUR FAYZ SAVDO" масъулияти чекланган жамиятининг
бир неча бор шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огохлантириш
хатлари юборилган бўлса-да, белгиланган муддатларда жавобгар томонидан
2023 йил учун Тошкент вилояти Оққўрғон туманида жойлашган объекти бўйича
юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича ҳисобот тақдим этилмаганлигини,
10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор
қабул қилинганлигини билдирди.
Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уни муҳокама қилиб, қуйидагиларга
кўра аризачининг аризани қаноатлантиришдан рад қилишни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Оққўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси
томонидан 2023 йил 11 февралда "KAMOLA NUR FAYZ SAVDO" масъулияти
чекланган жамиятига 2023 йил учун Тошкент вилояти Оққўрғон туманида
жойлашган объекти бўйича юридик шахслар мол-мулк солиғи ҳисоботини
тақдим этиш юзасидан 1588188-сонли огохлантириш (хабарнома) хати
юборилган бўлса-да, ушбу огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилиб, ҳисоботлар тақдим этилмаган.
Шунингдек, Оққўрғон туман Давлат солиқ инспекциясининг 2023 йил
27 февралдаги "Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида"ги 01155209-сонли қарорига асосан "KAMOLA NUR FAYZ SAVDO" масъулияти
чекланган жамияти солиқ органига ҳисоботни белгиланган муддати тугаганидан
кейин ўн кун ичида тақдим этмаганлиги сабабли банклардаги барча
ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва
мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга
тўхтатилган.
Оққўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан 2023 йил 27
февралда "KAMOLA NUR FAYZ SAVDO" масъулияти чекланган жамиятига
аниқланган ҳуқуқбзуарлик ҳолатига асосан банклардаги барча ҳисобварақлари
бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли
жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилганлиги
юзасидан 574408-сонли хабарнома берилган.
Бироқ, аризачи томонидан бир неча бор ёзма хабарнома (огохлантириш)
хатлари жавобгарга юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан солиқ
ҳисоботлари топширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси 111-моддасининг 1-қисмига
кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
қилингунга қадар тўхтатиб турилиши, ушбу модда 3-қисмининг 4-бандида эса
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан
мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун ушбу модда 3-қисмининг 1-бандида солиқ
тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ
ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан
кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда қўлланилиши мумкинлиги белгилаб
қўйилган.
Мазкур қонун талабига амал қилган ҳолда, аризачи судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, суд
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан
боғлиқ ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ваколатига эга эканлиги назарда
тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил
7 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва
ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғриси-да"ги ПФ-4609-сонли Фармонининг 8-бандида 2014 йил
1 июндан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ, молиявий
ҳисоботларни тақдим этмаслик ва уларни кўрсатилган манзилда йўқлиги
ҳолатларида уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш давлат солиқ хизмати органлари томонидан
фақат суднинг тегишли қарори асосида амалга оширилиши назарда тутилган.
Суд жараёнида Оққўрғон туман давлат солиқ инспекцияси судга жавобгар
"KAMOLA NUR FAYZ SAVDO" масъулияти чекланган жамияти томонидан
белгиланган солиқ ҳисоботини тақдим этмаганлигини тасдиқловчи
хужжатларни тақдим этмади ва хужжатлар асосида исботлаб бермади.
Шу сабабли суд, аризачининг аризадаги важлари ўз тасдиғини
топмаганлиги сабабли аризани асоссиз деб ҳисоблаб, қаноатлантиришдан рад
қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризачининг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризасини қаноатлантиришдан рад қилишни, суд ҳаражатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодекснинг 118-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи
тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси 1-қисмининг 19-бандида аризачи ва
жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича
давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини
ундирувсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
иқтисодий
процессуал
кодексининг
118, 176-179, 217, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Аризачи Оққўрғон туман давлат солиқ инспекциясининг жавобгар
"KAMOLA NUR FAYZ SAVDO" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризаси қаноатлантиришдан рад қилинсин.
Суд харажатлари ундирувсиз қолдирилсин.
Мазкур ҳал иқлув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар 10 кун ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор
протест келтириши) мумкин.
Судья:
М.М.Якубов