← Назад
Решение #626210 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| бандида агар ИПК | 154 | — | law | |
| иш юритиш ИПК | 110 | — | law | |
| агар ИПК | 154 | — | law | |
| даъво аризаси ИПК | 107 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
АЖРИМ
(Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 23 март
4-1103-2301/603-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судъя ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, аризачи Оққўрғон
туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар "OMAD NUR-205" масъулияти
чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи
Оққўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси ишончли вакили Ш.Абдурахманов
(ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан бирга Қуйичирчиқ
туман Давлат солиқ инспекцияси маъмурий биносида очиқ, сайёр суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Оққўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда
"аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб "OMAD NUR205" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "жавобгар" деб
юритила-ди)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан
кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд
муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган.
Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига
тайёрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали
жавобгарнинг шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220моддаларига кўра, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили)
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи Оққўрғон туман Давлат солиқ
инспекцияси ишончли вакили Ш.Абдурахманов аризадаги важларни такрорлаб,
жавобгар "OMAD NUR-205" масъулияти чекланган жамиятининг бир неча бор
шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огохлантириш хатлари
юборилган бўлса-да, белгиланган муддатларда жавобгар томонидан 2023 йил
учун Тошкент вилояти Оққўрғон туманида жойлашган объекти бўйича қишлоқ
хўжалиги учун мўлжалланмаган юридик шахслар ер солиғи бўйича ҳисобот
тақдим этилмаганлигини, 10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини, аммо
жавобгар томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бартараф этилмаганлигини баён
қилиб, электрон маълумотлар базасида вужудга келган камчиликлар
натижасида ушбу ариза такроран киритилганлигини билдирди.
Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уни муҳокама қилиб, қуйидагиларга
кўра аризачининг аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Оққўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси
томонидан 2023 йил 10 февралда "OMAD NUR-205" масъулияти чекланган
жамиятига 2023 йил учун Тошкент вилояти Оққўрғон туманида жойлашган
объекти бўйича қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган юридик шахслар ер
солиғи ҳисоботини тақдим этиш юзасидан 1580713-сонли огохлантириш
(хабарнома) хати юборилган бўлса-да, ушбу огохлантириш хати жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилиб, ҳисоботлар тақдим этилмаган.
Шунингдек, Оққўрғон туман Давлат солиқ инспекциясининг 2023 йил
24 февралдаги "Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида"ги 01139673-сонли қарорига асосан "OMAD NUR-205" масъулияти чекланган
жамияти солиқ органига ҳисоботни белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн
кун ичида тақдим этмаганлиги сабабли банклардаги барча ҳисобварақлари
бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли
жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилган.
Оққўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан 2023 йил 24
февралда "OMAD NUR-205" масъулияти чекланган жамиятига аниқланган
ҳуқуқбзуарлик ҳолатига асосан банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича
операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар
тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилганлиги юзасидан
558723-сонли хабарнома берилган.
Бироқ, аризачи томонидан бир неча бор ёзма хабарнома (огохлантириш)
хатлари жавобгарга юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан солиқ
ҳисоботлари топширилмаган.
Оққўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан "OMAD NUR-205"
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Тошкент вилояти Оққўрғон
туманида жойлашган объекти бўйича қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган
юридик шахслар ер солиғи ҳисоботини тақдим этмаганлигини асос қилиб,
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга
тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган.
Бироқ, суд иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир
предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан 4-11032301/597-сонли иқтисодий иш мавжудлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси
биринчи қисмининг 1-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий
суд, ҳакамлик суди, арбитраж суди иш юритувида айни бир шахслар
ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо
юзасидан иш мавжуд бўлса даъво кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил
24 майдаги "Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 13-сонли қарорининг
27-бандида агар ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларида
назарда тутилган асослар даъво аризасини иш юритишга қабул қилинганидан
кейин аниқланса, иш юритиш ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг тегишлича
1 ва 3-бандларига асосан тугатилиши, агар ИПК 154-моддаси биринчи
қисмининг 3-бандида назарда тутилган даъво аризасини иш юритишга қабул
қилишни рад этиш учун асос даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан
кейин аниқланса, даъво аризаси ИПК 107-моддасининг 1-бандига асосан
кўрмасдан қолдирилши назарда тутилган.
Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, суд иш юритувида айни бир
шахслар ўртасида, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича
низо юзасидан иш мавжудлигини инобатга олиб, суд аризани Ўзбекистон
Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси 1-қисмининг
1-бандига асосан кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддаси 1-қисми 1-банди, 108, 118, 195-моддасини қўллаб, суд
Қ И Л Д И:
Аризачи Оққўрғон туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар
"OMAD
NUR-205"
масъулияти
чекланган
жамиятининг
банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
М.М.Якубов