← Назад
Решение #626255 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
2 675 символов
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy
Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16
DENAU INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h
е-mail: i.denоv@sud.uz
А Ж Р И М
(аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
ХХХ-сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Ж.Хусанов, раислигида, судья
ёрдамчиси М.Примқуловнинг котиблигида аризачидан вакил ХХХ (13.05.2022 йилги 2303193-сонли ишончнома асосида) иштирокида, иштирокида, аризачи ХХХ нинг жавобгар
СТИР (ХХХ) ХХХ нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини Денов туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
аризачи - ХХХ Денов туманлараро иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар ХХХ нинг банкдаги ҳисобварақалари бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
аризачи ХХХ томонидан берилган мазкур аризада кўрсатилган айни бир шахслар
ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан
Денов туманлараро иқтисодий судига ариза тақдим қилинган бўлиб, Денов туманлараро
иқтисодий суди томонидан ХХХ -сонли иқтисодий ишда кўриб чиқилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси
биринчи қисмининг 1-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд,
ҳакамлик суди, арбитраж суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир
предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, суд
даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Юқоридагиларга асосланиб суд, Денов туманлараро иқтисодий судида иш
юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир
асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни, тарафлар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини ҳамда мазкур
иқтисодий иш электрон шаклда расмийлаштирилганлиги сабабли почта харажати
ундирмасликни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 195моддасини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л а д и:
аризачи ХХХ нинг жавобгар ХХХ нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Мазкур ажрим қабул қилингандан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ажрим устидан ажрим қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Денов
туманлараро иқтисодий суди орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
2023 йил 23 март
С.Ж.Хусанов