Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2203/3899 Дата решения 23.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Наманган йўл қурилиш таъмирлаш масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Наманган вилоят ҳокимлигининг ягона буюртмачи инжиринг компанияси
Source ID 1054366 Claim ID 3178488 PDF Hash 581c55fc9044784a... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
ариши ва у ИПКнинг 108-моддаси ариши ва у ИПК 108 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2203/3899-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья –Ж.Мусабоев Апелляция инстанциясида маърузачи судья- А.Иномов Кассация инстанциясида маърузачи судья- Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 23 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Махмудов раислигида, судьялар Ш.Мирзахакимов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, Бош прокуратура бошқарма катта прокурори М.Қурбонова, даъвогар вакиллари Ш.Хайдаров, С.Имомов (2022 йил 6 декабрдаги 01/123-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили К.Тулашев (2022 йил 20 январдаги 01-05/34-сонли ишончнома асосида) иштирокида даъвогар “Наманган йўл қурилиш таъмирлаш” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Наманган вилоят ҳокимлиги ягона буюртмачи инжиниринг компаниясидан 240 955 518 сўм асосий қарз, 120 477 759 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 17 январдаги қарори устидан Наманган вилоят прокуратураси томонидан берилган кассация протестини иш ҳужжатлари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Наманган йўл қурилиш таъмирлаш” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) - “пудратчи” ва Наманган вилоят ҳокимлиги ягона буюртмачи инжиниринг компанияси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) - “бош буюртмачи” ҳамда “Наманган минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК - “буюртмачи” ўртасида 2019 йил 6 майда 219/1-сонли пудрат-қурилиш-монтаж шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра даъвогар Наманган шаҳридаги “МаданийМаориф” ва “Баркамол авлод” МФЙ ички кўчаларини жорий таъмирлаш ишларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартномага асосан жами 4 819 110 360 сўмлик ишлар бажарилган. Бажарилган ишларнинг 240 955 518 сўм қийматияъни - 5 фоизлик суммаси тўлаб берилмаган. Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 240 955 518 сўм асосий қарз, 120 477 759 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган суд харажатларини ундириб беришни сўраган. Даъво аризасида Наманган шаҳар ҳокимлиги томонидан йўл қурилиш ишлари якунланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги давлат қабул қилиш комиссиясининг далолатномаларини тасдиқлаш тўғрисидаги “Наманган минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУКнинг 2020 йил 10 июндаги 01/01-136-сонли хати, шу хақда давлат қабул комиссиясининг далолатномаларини ва тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Наманган шаҳар ҳокимининг 2020 йил 27 ноябрдаги 2018-2019 йиллар учун тасдиқланган “Обод маҳалла” дастурига асосан маҳаллалардаги 36 та кўчаларда асфальтлаш ва таъмирлаш объектларини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги давлат қабул комиссиясининг далолатномаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 745-сонли қарори қабул қилинганлиги, мутахасислар томонидан 5 фоизлик кафолат суммасини олиш мумкинлиги тўғрисида хулосаларни, шартнома шартларида кафолат муддати тугагандан сўнг 5 фоизлик тўлов тўлаб берилиши ҳақида бандлар мавжудлигини келтирган. Суднинг ажримига кўра низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Наманган шаҳар молия бўлими, “Наманган минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК ва Наманган вилоят Ободонлаштириш бошқармаси жалб қилинган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгардан 240 955 518 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня ва суд харажатлари ундирилган белгиланган. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 17 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан чиқарилган суд қарорлари устидан Наманган вилоят прокуратураси кассация протести билан мурожаат қилган ва унда суд қарорларини бекор қилиб, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида янга қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган прокурор кассация протестини қувватлаб, даъво аризаси ваколатсиз шахс томонидан имзоланганлигини, шу сабабли суд қарорларини бекор қилиб, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация протестини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация протестига нисбатан эътироз билдириб, ундаги важлар асоссиз эканлигини, суд қарорлари тўғри чиқарилганлигини, суд қарорларини пеня ундириш қисмини 18 071 636,9 сўмга ўзгартириб, қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришини ва кассация протестини қаноатлантиришни рад этишни сўради.. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан, суд қарорларини бекор қилиб, даъвони кўрмасдан қолдриш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, мазкур иш юзасидан берилган даъво аризаси даъвогар раҳбари Д.Хўжахонов томонидан эмас, балки унинг номидан мансаб мавқеи ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлган фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган. Даъвогар раҳбари Ш.Хайдаровнинг Наманган вилоят прокуратурасига берган тушунтириш хатида, мазкур низо юзасидан берилган талабнома ва даъво аризасини жамият раҳбари Д.Хўжаханов вақтинча иш жойида бўлмаганлиги сабабли уни номидан раҳбар ўринбосари сифатида имзолаб берганлигини тўғрисида кўрсатма берган. Бироқ, биринчи инстанция суди ишни кўриш жараёнида мазкур ҳолатга эътибор бермаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 107-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланиши, ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқариши ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги тўғрисида тушунтириш берилган. Аммо, апелляция инстанцияси суди ҳам мазкур ҳолатларга эътибор бермай, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб процессуал хатоликка йўл қўйган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 5-бандига асосан кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш ритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга ҳақли. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати кассация протестини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ҳамда даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига юкланиб, ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 7 228 665,54 сўм давлат божи, ишни кассация инсанцияси судида кўриш билан боғлиқ 3 614 333 сўм давлат божи жами 10 842 998 сўм давлат божини 4 даъвогардан Республика бюджетига ундириш, ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 3 638 333 сўм (3 614 333 +24 000) сўм суд харажатлари даъвогардан жавобгарга ундириш лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати вилоят прокуратурасининг кассация протести қаноатлантирилсин. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 17 январдаги қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. “Наманган йўл қурилиш таъмирлаш” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. “Наманган йўл қурилиш таъмирлаш” масъулияти чекланган жамиятидан: - Республика бюджетига 10 842 998 сўм давлат божи; Наманган вилоят ҳокимлиги ягона буюртмачи инжиниринг компанияси ҳисобига 3 638 333 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик этувчи: Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари: Ш.Мирзахакимов Р.Хайдаров