Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2218/33963 Дата решения 23.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение YIRIK SOLIQ TOLOVCHILAR BOYICHA HUDUDLARARO DAVLAT SOLIQ INSPEKSIYASI Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "GRAND PHARM TRADE" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1052372 Claim ID 3111198 PDF Hash 634073bd1efafda3... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 15-моддаси кодекси 15 code_article
кодекси 14-моддасининг 8-қисми кодекси 14 8 code_article
нинг 14-моддаси нинг 14 law
нинг 176-моддаси нинг 176 law
ИПКнинг 276-моддаси ИПКнинг 276 law
кодекси 266-моддасининг 14-қисми кодекси 266 14 code_article
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2218/33963-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – О.Мирзаев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ж.Хусаинов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 23 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудов раислигида, судьялар Ш.Мирзахакимов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари Х.Махбубов (2022 йил 28 декабрдаг 33/10-44596-сонли ишончнома асосида), О.Неъматов (2023 йил 7 явардаги 33/20-01103-сон ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Э.Ахунджанов (2022 йил 8 августдаги 507-сонли ишончнома асосида), А.Мадаминов (2022 йил 8 августдаги 508-сонли ишончнома)лар иштирокида, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг жавобгар “Grand pharm trade” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 88 923 116,6 сўм солиқ суммасини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 ноябрдаги қарори устидан жавобгар “Grand pharm trade” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси (матнда даъвогар ёки инспекция деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Grand pharm trade” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 88 923 116,6 сўм солиқ суммасини ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 29 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво қаноатлантирилган. Иш юзасидан чиқарилган апелляция инстанция судининг қарори устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятини қувватлаб, солиқ инспекцияси жамият ва контрагентлар ўртасида маҳсулотларни етказиб бериш бўйича тузилган шартномаларни қалбаки тузилган битим деб ҳисоблаб, ўтказилган камерал текширув натижаси бўйича 88 923 116 сўм ҚҚСни қўшимча ҳисоблаган бўлса-да, солиқ органи текширув давомида аниқ фактлар асосида эмас, балки мавжуд эҳтимоллар асосида қарор қабул қилганлиги, маҳсулотларини етказиб бериш шартномалари бўйича тарафлар шартнома шартларини тўлиқ бажарганлиги ва олинган товарлар кейинчалик реализация қилинганлиги ҳамда барча молиявий операциялар бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилиб солиқлар ўз вақтида тўланганлиги, солиқ органининг реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўланмасдан нақдлаштирилганлиги каби важларини тасдиқловчи ҳужжатлар биринчи инстанция судига тақдим этилмаганлиги, етказиб берилган маҳсулотлар учун белгиланган тартибда ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, ундаги важлар асоссиз эканлигини, солиқ ходимлари томонидан жавобгарни контрагентларининг бухгалтерия ҳужжатлари камерал текширув натижасида ўрганилганда, электрон ҳисобварақ-фактуралар орқали етказиб берилган товар моддий захиралари бухгалтерия балансига кирим қилинмаганлиги, ўз ўрнида реализация қилингандан сўнг ҳисобдан чиқарилмаганлиги, ушбу товар моддий захиралари умуман контрагентларнинг балансида мавжуд бўлмаганлиги ҳолатлари яъни учинчи шахсларда юклар ҳақиқатда мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, улар ташилганлигини тасдиқловчи йўл варақалари ва товар транспорт юк хатлари, юкларни сақлаш бўйича омборхоналари мавжуд эмаслиги аниқланганлиги, контрагентларнинг ҳозирда солиқ қарзи, шу жумладан, ҚҚС бўйича қарздорлиги мавжудлиги, бундан ташқари даъвогар, жавобгар ва контрагентлар ўртасида тузилган битимни қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) деб ҳисоблашини, реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўланмасдан, нақдлаштирилганлиги аниқланганлиги, 88 923 116 сўм ҚҚС суммаси ҳеч бир ҳуқуқий асосларсиз жавобгар томонидан ҳисоботларида ҳисобга олинганлиги товар моддий захиралари импорт (кирим) қилиш чоғида тушириш, ташиш ҳамда экспорт (реализация) қилиш жараёнида ортиб жўнатиш учун ишчи кучи талаб этилишини, бироқ, солиқ тўловчи контрагентларининг солиқ ҳисоботларида расмий равишда ишловчи ходимлар сони 1 нафарни ташкил этиши, ушбу ҳолатда битим кўз бўямачилик учун тузилганлиги, Солиқ кодексининг 15-моддасига кўра, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шартлиги, солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмаслиги белгиланганлиги баён қилиниб, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан, апелляция инстанцияси суднинг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг 2022 йил 31 майдаги 00272-кт-сонли буйруғига асосан жавобгарни 2020-2021 йиллар январь-декабрь ойлари давомидаги фаолиятида ҚҚС тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган. Текширув натижалари кўра, “Business-Insurance” МЧЖ ва жавобгар ўртасида тузилган шартномага асосан 2020 йилда 274 694 485,8 сўмлик товар моддий захиралари (бундан буён матнда ТМЗ деб юритилади)га нисбатан электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилиб, ТМЗлар кирим қилинган ва ўз ўрнида сотиб олинган ТМЗлар қийматидан келиб чиқиб 35 829 715,6 сўм ҚҚС ҳисобга олинган. Мазкур ҳисобга олинган 35 829 715,6 сўм ҚҚС суммасига оид ҳужжатлар таҳлил қилинганда, “Business-Insurance” МЧЖнинг бухгалтерия ҳисоботларида юқорида қайд этилган хўжалик шартнома ва электрон ҳисобварақ-фактуралар реализация қилинган 274 694 485,8 сўм ТМЗлар бухгалтерия ҳужжатларидаакс эттирилмагани (кирим қилинмагани), шунингдек реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўланмаганлиги аниқланган. “Alibek Olimjon Maqsadlar Sari” МЧЖ ва жавобгар ўртасида тузилган шартномага асосан 2021 йил сентябрь ойида 74 000 000 сўмлик ТМЗга нисбатан электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилиб, ТМЗлар кирим қилинган ва ўз ўрнида сотиб олинган ТМЗлар қийматидан келиб чиқиб 9 652 174 сўм ҚҚС ҳисобга олинган. Ҳисобга олинган 9 652 174 сўм ҚҚС суммасига оид ҳужжатлр таҳлил қилинганда, “Alibek Olimjon Maqsadlar Sari” МЧЖнинг бухгалтерия ҳисоботларида юқорида қайд этилган хўжалик шартнома ва электрон ҳисобварақ-фактуралар реализация қилинган 74 000 000 сўм ТМЗлар бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмагани (кирим қилинмагани), шунингдек “Alibek Olimjon Maqsadlar Sari” МЧЖнинг 2022 йил 4 июль ҳолатига кўра ҚҚСдан умумий қарздорлиги 2 998 079 127,17 сўмни ташкил этиши ва реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўланмаганлиги аниқланган. “Activ Golden” МЧЖ ва жавобгар ўртасида тузилган шартномага асосан 2020 йил 26 июлда 28 979 011 сўмлик ТМЗга нисбатан электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилиб, ТМЗлар кирим қилинган ва ўз ўрнида сотиб олинган ТМЗлар қийматидан келиб чиқиб 3 779 871 сўм ҚҚС ҳисобга олинган. Ҳисобга олинган 3 779 871 сўм ҚҚС суммасига оид ҳужжатлр таҳлил қилинганда, “Activ Golden” МЧЖнинг бухгалтерия ҳисоботларида юқорида қайд этилган хўжалик шартнома ва электрон ҳисобварақ-фактуралар реализация қилинган 28 979 011 сўм ТМЗлар бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмагани (кирим қилинмагани), шунингдек “Activ Golden” МЧЖ солиқ хизмати органларининг маълумотлар базасидаги ҳолати банкрот корхона ҳолатида эканлиги ва реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўланмаганлиги аниқланган. “Trust Whole” МЧЖ ва жавобгар ўртасида тузилган шартномага асосан 2021 йил 20 сентябрда 272 895 000 сўмлик ТМЗга нисбатан электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилиб, ТМЗлар кирим қилинган ва ўз ўрнида сотиб олинган ТМЗлар қийматидан келиб чиқиб 35 595 000 сўм ҚҚС ҳисобга олинган. Ҳисобга олинган 35 595 000 сўм ҚҚС суммасига оид ҳужжатлр таҳлил қилинганда, “Trust Whole” МЧЖнинг бухгалтерия ҳисоботларида юқорида қайд этилган хўжалик шартнома ва электрон ҳисобварақ-фактуралар реализация қилинган 272 895 000 сўм ТМЗлар бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмагани (кирим қилинмагани), шунингдек “Trust Whole” МЧЖнинг 2022 йил 4 июль ҳолатига кўра ҚҚСдан умумий қарздорлиги 4 774 823 293,9 сўмни ташкил этиши ва реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўланмаганлиги аниқланган. “Story Mapro” МЧЖ ва жавобгар ўртасида тузилган шартномага асосан 2021 йил 8 июлда 31 175 395 сўмлик ТМЗга нисбатан электрон ҳисоб фактуралар расмийлаштирилиб, ТМЗлар кирим қилинган ва ўз ўрнида сотиб олинган ТМЗлар қийматидан келиб чиқиб 4 066 356 сўм ҚҚС ҳисобга олинган. Ҳисобга олинган 4 066 356 сўм ҚҚС суммасига оид ҳужжатлр таҳлил қилинганда, “Story Mapro” МЧЖнинг бухгалтерия ҳисоботларида юқорида қайд этилган хўжалик шартнома ва электрон ҳисобварақ-фактуралар реализация қилинган 31 175 395 сўм ТМЗлар бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмагани (кирим қилинмагани), шунингдек “Story Mapro” МЧЖнинг 2022 йил 4 июль ҳолатига кўра ҚҚСдан умумий қарздорлиги 1 358 896 577,2 сўмни ташкил этиши ҳамда реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўланмаганлиги аниқланган. Текширув натижалари кўра, 2022 йил 10 июнда далолатнома ва хулоса расмийлаштирилиб, солиқ тўловчига 2022 йил 13 июнда солиқ тўловчига 88 923 116 сўм ҚҚС фарқ суммасига солиқ ҳисоботларига тузатиш киритиш ҳақида 33/20-19080-сонли талабнома юборилган. Жавобгар томонидан амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда солиқ ҳисоботларига тузатиш киритилмаган ёхуд ушбу фарқ суммасини инкор қилувчи ҳужжатлар тақдим этилмаган ва текширув натижаларига кўра аниқланган солиқ суммасига эътироз билдирилган. Шунга кўра, даъвогарнинг 2022 йил 8 июлдаги 33/20-21898-сон қарори қабул қилиниб, унда Солиқ кодекси 14-моддасининг 8-қисмига мувофиқ жавобгарга нисбатан ҚҚС бўйича 88 923 116,6 сўм ҳисобдан чиқарилиши бўйича амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда судга даъво аризаси киритилиши тўғрисида қарор қилинган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади)нинг 14-моддаси 8-қисмига кўра, ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади. Мазкур ҳолатда даъвогар, жавобгар ва контрагентлар ўртасида тузилган шартномалари бўйича етказиб берилган маҳсулотларининг кирим ҳужжатлари йўқлиги сабабли ушбу битимлар қалбаки ва кўзбуямачилик учун тузилган ҳамда ушбу битимларнинг оқибати солиқ органига битим асосида бюджетга келиб тушмаган солиқларни жавобгардан ундириш ҳуқуқини беради деб ҳисоблаб, судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 176-моддаси олтинчи қисмига кўра, суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин. ИПКнинг 276-моддаси биринчи ва иккинчи қисмига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Солиқ кодексининг 15-моддасига кўра, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт. Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди. Солиқ кодекси 266-моддасининг 14-қисмига кўра, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли. Аниқланишича, контрагентларнинг бухгалтерия ҳужжатларида юқорида қайд этилган товарлар акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаганлиги), яъни контрагентларда юклар ҳақиқатда мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, улар ташилганлигини тасдиқловчи йўл варақалари ва товар-транспорт юкхатлари, юкларни сақлаш бўйича омборхоналари мавжуд эмаслиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 2 майда 3232-сон билан рўйхатга олинган “Солиқ тўловчиларини қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (2022 йил 29 апрелда ўз кучини йўқотган)нинг 18-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида солиқ текширувлари ўтказиш жараёнида банк операцияларининг хўжалик юритувчи субъект фаолияти хусусиятига ва турига, шунингдек харид қилинадиган ва реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) номенклатурасига мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, солиқ текшируви жараёнида, солиқ тўловчи томонидан битим тузишдан кўзланган асосий мақсад қўшилган қиймат солиғини тўламаслик ёки уни ҳисобга олиш эканлиги ҳамда битим (операция) бўйича мажбурият шартнома тарафи бўлмаган шахс ёки битимни (операцияни) бажариш мажбурияти шартнома ёки қонун бўйича юклатилмаган шахс томонидан бажарилганлиги аниқланган тақдирда солиқ органлари томонидан солиқ тўловчини рўйхатдан чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилиниши белгиланган. Низомнинг 19-бандида солиқ тўловчи 18-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида келтирилган ҳолатлар бўйича солиқ тўловчини рўйхатдан чиқарилиши ҳақидаги солиқ органининг қароридан норози бўлган тақдирда, ушбу қарор устидан белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган бўлса-да, жавобгарнинг юқорида қайд этилган контрагентлари томонидан судга мурожаат қилинмаган ва солиқ мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаган ҳамда “шубҳали” деб топилишига асос бўлган ҳолатлар бартараф этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низомнинг 25-бандида ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда солиқ суммасини қоплаш рад этилиши назарда тутилган. Мазкур иш бўйича етказиб берувчилар ҳисобланган контрагентлар томонидан товарларни қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган. Шу сабабли апелляция судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг жавобгар ва контрагентлар ўртасида тузилган шартнома ҳақиқий эмас деб топилмаганлиги, шунингдек, битим номигагина (қалбаки), яъни ушбу битим қалбаки ёки кўзбуямачилик учун тузилганлигини ва уларни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлувчи ҳолатлар даъвогар томонидан исботлаб берилмади деган асоси билан келишмасдан, контрагентлари фаолиятида сотилган ва харид қилинган товарлар номутаносиблигига ҳамда солиқдан қочиш ҳолатларига йўл қўйган “Шубҳали” корхоналар рўйхатига киритилганлиги ва қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномаси бекор қилинганлиги, жавобгар томонидан контрагентларга тўлаб берилган ҚҚС суммаси контрагентлар томонидан давлат бюджетига тўлаб берилмаганлиги билан боғлиқ ҳолда даъвогарнинг даъво талабини асосли деб топиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиб тўғри хулосага келган. ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикояти тақдим этишда тўланган суд харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати 8 қ а р о р қ и л д и: “Grand pharm trade” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик этувчи: Ш. Маҳмудов Ҳайъат аъзолари: Ш. Мирзахакимов