← Назад
Решение #626455 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 177 | — | law | |
| ИПКнинг | 179 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| нинг | 13 | — | law | |
| арори ИПК | 280 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2210/49311-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – П.Закирова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Мамараимов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Б.Н.Сайфуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О РИ
2023 йил 23 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг
котиблигида, масъулияти чекланган жамияти шаклдаги “ALTAIR BUILDING
PARTNERS” қўшма корхонаси вакиллари адвокат А.Ҳасанов (2022 йил
27 декабрдаги 000109-сонли ишончнома асосида), Ф.Ғайбуллаев (2023 йил
5 февралдаги 05-сонли ишончнома асосида), Тошкент шаҳар экология ва
атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакили Ў.Маматқулов (2023 йил
9 февралдаги 01-01/01-461-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида,
Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг
жавобгар МЧЖ шаклидаги “ALTAIR BUILDING PARTNERS” қўшма
корхонасидан 414 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 декабрдаги қарори
устидан масъулияти чекланган жамияти шаклдаги “ALTAIR BUILDING
PARTNERS” қўшма корхонаси томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Олий суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент шаҳар экология ва атроф мухитни муҳофаза қилиш
бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) томонидан
2022 йил 23 августда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Тараққиёт
МФЙ, Фидоийлар кўчасида жойлашган “ALTAIR BUILDING PARTNERS”
МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га тегишли ҳудудда
олиб борилаётган қурилиш майдонидаги дарахтларнинг ҳолати юзасидан
тарафлар вакиллари иштирокида текшириш ўтказилганда, ҳудуддаги жами
12 туп қимматбаҳо (10 туп арча (можжевельник), 2 туп ёнғоқ) дарахтлар
парвариш қилинмаганлиги оқибатида қуриб қолганлиги аниқланган ва бу
ҳақда далолатнома тузилган.
Дарахтларнинг парвариш қилинмаганлиги натижасида жавобгарга
далолатнома тузилган пайтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 43-сонли қарори билан
тасдиқланган “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар
ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан
ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида 207 000 000 сўм тўлов
(табиатга етказилган зарар) ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
“Республикада
кўкаламзорлаштириш
ишларини
жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш
чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармонига
асосан ушбу сумма икки бараварга кўпайтирилиб, 414 000 000 сўм тўлов
(зарар) ҳисобланган.
Ушбу сумма жавобгар томонидан тўлаб берилмаганлиги сабабли
даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
414 000 000 сўм ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув қарори
билан даъво қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
414 000 000 сўм ундирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 27 декабрдаги қарори
билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан кассация шикояти
берилган.
Шикоятда
суд
қарорларини
бекор
қилиб,
даъвони
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Бунга асос қилиб, шикоятда апелляция инстанцияси суди ишни тўлиқ ҳажмда
текширмаганлиги, жумладан, жавобгарнинг мазкур иш иқтисодий суд
судловига тааллуқли эмаслиги тўғрисидаги важини муҳокама қилмаганлиги,
зарарнинг келиб чиқиши ва ҳисобланишига асос бўлган ҳолатларни
ўрганмаганлиги, табиатга зарар ким томонидан етказилганлиги,
ҳуқуқбузарлик ким томонидан содир этилганлиги, даъвогарнинг важи бўйича
ноқонуний қуритиш деб аталган қилмиш учун қандай таъсир чораси
қўлланишини аниқлаш керак бўлса-да, мазкур ҳолатлар, шунингдек,
маъмурий жавобгарлик тўғрисида қарор мавжуд ёки йўқлигини
аниқламаганлиги, биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 43-сонли қарорини
ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги
ПФ-46-сонли Фармонини қўллаб зарарни тўғри ундирган деб ҳисоблаб, ишни
юзаки кўриб чиққанлиги, ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги
қарори билан тасдиқланган Низомда давлат ўрмон фондига кирмайдиган
ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш ҳамда
дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби белгиланганлиги, жавобгар Тошкент
давлат аграр университетига 12 туп дарахтнинг қуриб қолиш сабабларини
ўрганиш тўғрисида хат билан мурожаат қилганлиги, мазкур университетнинг
хулосасида ҳудудда “Virginn” арчаси ва “Grek” ёнғоғи қуриб қолганлиги,
дарахтларнинг қуриб қолишида 2022 йил ёз мавсумида кузатилган аномал
иссиқ ҳарорат сабаб бўлганлиги қайд этилганлиги, ушбу хулоса апелляция
инстанцияси судига тақдим этилганлиги, бироқ суд ушбу хулосани инобатга
олмаганлиги, суд ушбу дарахтларнинг қуриб қолишига сабаб бўлган ва улар
қимматбаҳо дарахт эканлиги ҳолатларини аниқламаганлиги, Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 93-сонли қарори билан тасдиқланган
дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг рўйхатида виржин арчаси
мавжуд эмаслиги инобатга олинмаганлиги, зарарни ҳисоблашда даъвогар
асоссиз равишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
30 декабрдаги ПФ-46-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 17 январдаги 43-сонли қарорини қўллаганлиги судлар томонидан
инобатга олинмаганлиги, судлар зарарни ундириш ҳақида барвақт хулосага
келганлиги, жавобгар биринчи инстанция судига тақдим этган
эътирозномасида даъвогар томонидан тузилган 2022 йил 23 августдаги
далолатнома қонун талаблари бузилган ҳолда тузилганлигини баён
қилганлиги, даъвогар томонидан текширишга асос бўлган ҳужжат сифатида
Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
бошлиғининг 2022 йил 17 майдаги 176-сонли буйруғидан нусха тақдим
этилган бўлиб, мазкур буйруқ Низомнинг 17-банди талабларига риоя
қилинмаган шаклда тузилганлиги, буйруқ бўйича рейд тадбирларида
иштирок этувчи инспекторларнинг асосий вазифаларидан бири бўлиб,
ноқонуний равишда ҳайвонларни овлаш ва дарахтларни кесиш
белгиланганлиги, даъвогар вакиллари ваколатидан четга чиққан ҳолда
далолатнома тузганлиги, биринчи инстанция суди томонидан 2022 йил
23 августдаги далолатнома Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг
2018 йил 6 сентябрдаги Б-55-сонли буйруғи билан тасдиқланган Назорат
қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида
ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги
вақтинчалик Низом талаблари бузилган ҳолда тузилганлигини инобатга
олмасдан, ишни тўлиқ ўрганмасдан, ҳал қилув қарори қабул қилганлиги,
ИПКнинг 177-моддасида биринчи инстанция суди ишда иштирок этувчи
шахсларнинг ўз талаб ва эътирозларини асослантириш учун келтирган
далиллари ва важларига баҳо бериши ҳамда ишда иштирок этувчи шахслар
асос қилиб келтирган қонунчилик ҳужжатларини ушбу иш бўйича қўллаш
мумкин эмаслиги белгиланганлиги, бироқ судлар томонидан ИПКнинг
мазкур талаблари қўпол равишда бузилганлиги, ИПКнинг 179-моддасида суд
ҳал қилув қарорида ишнинг суд томонидан аниқланган ҳақиқий ҳолатлари ва
суднинг у ёки бу далилларни рад қилганлигининг, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг важларининг қабул қилганлигининг ёки рад этганлигининг
асослари келтириб ўтилиши назарда тутилганлиги, қуйи судлар томонидан
суд ҳужжати тахминий моддалар асос қилиб келтирилган ҳолда қабул
қилинганлиги, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорида жавобгар
“Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги
Қонуннинг 37-моддаси талабларини бузганлигини кўрсатган бўлса-да, айнан
қандай ҳаракат-ҳаракатсизлик орқали ушбу Қонуннинг 37-моддаси талаби
бузилганлигини асослантириб берилмаганлиги, ушбу модда эса дарахт ва
буталарни қуритиш, парвариш қилмаслик ҳақида эмас, аксинча, “дарахтлар
ва буталарни кесиш” деб номланганлиги, суд моддий ҳуқуқ нормасини
нотўғри қўллаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 13-моддасида
тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар
ўртасидаги низолар бўйича ишларни кўриб чиқишда қонунчиликда
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага
келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар
тадбикорлик субъектининг фойдасига талқин этилиши белгиланганлиги,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан
иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”
2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарорининг 30-бандида апелляция
инстанцияси судининг қарори ИПКнинг 280-моддаси талабларига мувофиқ
бўлиши лозимлиги ҳамда апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция
суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини тўлиқ ҳажмда
текшириш ва апелляция инстанция судининг қарорида шикоятда (протестда)
баён қилинган ҳар бир важга баҳо бериши кераклиги тушунтирилганлиги,
лекин апелляция инстанцияси суди ушбу тушунтиришга риоя қилмаганлиги
ҳақида важлар келтирилган.
Суд мажлисида иштирок эган жавобгар вакиллари кассация шикоятида
келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятига қўшимча ёзма фикр
тақдим этди. Унда даъвогар томонидан ўтказилган текшириш Вазирлар
Маҳкамасининг 2014 йил 5 августдаги 216-сонли қарори билан тасдиқланган
“Давлат экологик назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом
талабига зид равишда ўтказилганлиги, даъвогар вакиллари апелляция
инстанцияси судига жавобгар раҳбари Б.Ниёзовга нисбатан маъмурий
ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома расмийлаштирилганлиги
ва 2022 йил 5 сентябрда Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман
судига юборилганлигини баён қилганлиги, бироқ ушбу суд томонидан
Б.Ниёзов ёки фуқаро А.Баратовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси
МЖтКнинг бирор-бир моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидлаги
иш кўрилмаганлиги тўғрисида маълумот берилганлиги, далолатнома
кўрсатилган “Virginn” арчаси қимматбаҳо дарахтлар тоифасига кирмаслиги,
яъни Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 93-сонли қарори
билан тасдиқланган Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва
буталар қимматбаҳо навларининг рўйхатида “Virginn” арчаси мавжуд
эмаслиги ҳақида важлар келтирилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикояти
бўйича эътирознома тақдим этиб, шикоятни қаноатлантирмасдан
қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Даъвогарнинг “Экология ва атроф-муҳитни муҳофахза қилиш
соҳасидаги рейд тадбирларини ўтказиш тўғрисида” 2022 йил 5 июлдаги
176-сонли буйруғига асосан даъвогар ходимлари томонидан жавобгарга
тегишли ҳудудда олиб борилаётган қурилиш майдонидаги дарахтларнинг
ҳолати юзасидан тарафлар вакиллари иштирокида 2022 йил 23 август куни
текшириш ўтказилган. Текширишда жами 12 туп қимматбаҳо (10 туп арча
(можжевельник), 2 туп ёнғоқ) дарахтлар парвариш қилинмаганлиги
оқибатида қуриб қолганлиги аниқланган ва бу ҳақда далолатнома тузилган.
Далолатномада тадбир ўтказилаётган ҳудудда 12 туп, шундан 10 (ўн)
туп “Можевенник” ва икки туп ёнғоқ дарахти қасддан қаросизлик оқибатида
қуриб қолганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 17 январдаги 43-сонли қарорининг 4-иловасига асосан жавобгарга
ҳисобланиши лозим бўлган тўлов 207 000 000 сўмни, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон
Фармонига асосан ушбу сумма икки бараварга кўпайтирилганда етказилган
зарар суммаси 414 000 000 сўмни ташкил қилиши кўрсатилган.
Далолатнома даъвогар ходимлари ҳамда холислар томонидан
имзоланган. Жавобгар вакили А.Баратов далолатномани имзоламаганлиги,
яъни ҳолат бўйича ишда қатнашмаганлиги ҳақида алоҳида далолатнома
тузилган.
Далолатномада А.Баратов томонидан дарахтлар қасддан нобуд
қилинмаганлиги ҳақида ёзув киритилган ҳамда имзоланган.
Ушбу ҳолат тадбирда жавобгар вакили иштирок этганлигидан далолат
беради.
“Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 32-моддасида ўсимлик
дунёси объектларидан фойдаланувчилар ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш
ва ундан фойдаланиш соҳасида белгиланган қоидаларга, ўсимлик дунёси
объектларидан фойдаланиш нормалари ва нормативларига риоя этиши,
фойдаланишга бериб қўйилган ўсимлик дунёси объектларидан оқилона
фойдаланиши, ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона
фойдаланиш бўйича биотехник тадбирларни амалга ошириши, ўсимлик
дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик
талабларини бузган ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ ҳажмда
қоплаши шартлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан ўзига бириктириб берилган ҳудуддаги
дарахтларга тегишли тартибда парвариш қилинмаганлиги натижасида 12 туп
қимматбаҳо дарахтлар қуриб қолган. Шунинг учун даъвогар томонидан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги
93-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган
ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш ҳамда
дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом” (бундан буён
матнда Низом деб юритилади)нинг 4-иловасига асосан жавобгарга
207 000 000 сўм тўлов ҳисобланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Республикада
кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини
янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғриси”да 2021 йил
30 декабрдаги ПФ-46-сонли Фармонининг 2-бандида давлат ўрмон фондига
кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига
мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилиши, мораторий
даврида амалдаги чеклов ва мажбуриятлар билан бирга қўшимча равишда
ҳуқуқбузарларга
дарахтлар
ва
буталарни
ноқонуний
кесиш
ва шикастлантириш билан ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун ундириш
суммалари икки бараварга оширилган ҳолда қўлланилиши белгиланган.
Даъвогар Президентнинг ушбу Фармони талабидан келиб чиқиб,
ҳисобланган
тўловни
икки
бараварга
кўпайтириб,
жавобгардан
414 000 000 сўм зарар ундиришни сўраган.
Судлов ҳайъати қуйи инстанция судларининг даъвогарнинг даъво
талабини қаноатлантириш ҳақидаги хулосаси билан келишган ҳолда
жавобгарнинг важлари қуйидагиларга асосан суд ҳужжатларини бекор
қилиш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
18 февралдаги 93-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат ўрмон фондига
кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш
ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом”нинг
47-48-бандларига кўра, дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш, таги билан
қўпориб олиш ёки уларни қуриб қолиш даражасигача шикастлантиришга йўл
қўйилмайди. Уларни ноқонуний кесиш ёки таги билан қўпориб олиш
ҳолатлари содир этилганда, кесилган ёки қўпориб олинган дарахтлар ва
буталар танаси қонунбузарлардан олиб қўйилади. Ушбу Низом талаблари
бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда жавоб берадилар.
Ушбу ҳолатда Низом талаблари нафақат кесилган, балки дарахтларни
қуриб қолиш даражасигача шикастлантиришга йўл қўйилган ҳолатларга
нисбатан ҳам қўлланилади. Яъни, Низомда белгиланган тўловлар битта
дарахтни кесиш учун рухсатнома олинган тақдирда, қандай ҳисобланса,
дарахтлар ва буталарни таги билан қўпориб олиш ёки уларни қуриб қолиш
даражасигача шикастлантиришга йўл қўйилганлиги учун ҳам шунча
миқдорда белгиланади.
Ушбу иловада тўловлар барча турдаги арчалар учун ҳам ҳисобланиши
белгиланган. Шунинг учун даъвогарнинг “Virginn” арчаси қимматбаҳо
дарахт ҳисобланмаслиги ҳақидаги важи билан келишиб бўлмайди.
Бундан ташқари, жавобгарнинг йўл қўйилган ҳуқуқбузарлик учун
жавобгар раҳбари ёки ходими маъмурий жавобгарликка тортилмаганлиги,
яъни улар ҳуқуқбузарликни содир этмаганлиги ҳақидаги важи ҳам суд
ҳужжатларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, дарахтларни
қуриб қолиш даражасигача шикастлантиришга йўл қўйилганлиги учун
зарарни ундириш учун, айбдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган
бўлиши лозимлигини жавобгар моддий ҳуқуқ нормаси билан асослантириб
бермаган.
Жавобгарнинг рейд тадбирида иштирок этувчи инспекторларнинг
асосий вазифаларидан бири бўлиб, ноқонуний равишда ҳайвонларни овлаш
ва дарахтларни кесиш белгиланганлиги, даъвогар вакиллари ваколатидан
четга чиққан ҳолда далолатнома тузганлиги, шунингдек рейд тадбирини
ўтказиш ҳақида текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган
хабардор қилинмаган ҳолда амалга оширилганлиги тўғрисидаги важи ҳам
суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўлмайди. Чунки, рейд тадбири
ўтказиш учун асос бўлган буйруқда тадбирда иштирок этаётганларга
дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш ҳолатларини ўрганишлари
кўрсатилган бўлса-да, тадбир давомида дарахтлар қуриб қолганлиги ҳолати
аниқланган тақдирда, ушбу ҳуқуқбузарлик ҳақида далолатнома тузиш
таъқиқланмаган. Рейд тадбирини ўтказиш ҳақида даъвогар текширувларни
мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни текширишдан кейин хабардор
қилганлиги эса, жавобгарни дарахтларни қуриб қолиш даражасига
етказганлиги учун зарарни тўлашдан озод қилмайди.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати суд ҳужжатларини
ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантиримасдан
қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ
олдиндан тўланган суд харажатларини жавобгарнинг зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 ноябрдаги ҳал
қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 27 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, масъулияти
чекланган жамияти шаклдаги “ALTAIR BUILDING PARTNERS” қўшма
корхонасининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И.Таджиев
Р. Сагатов