← Назад
Решение #626494 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | 1 | code_article | |
| тисодий процессуал кодекс | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 4 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 23 март
4-1103-2301/571-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судъя ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, аризачи Тошкент
вилояти Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар "AGRO ANATOLIA" масъулияти
чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан
кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи Тошкент
вилояти Давлат солиқ бошқармаси ишончли вакили С.Усманов (ишончнома
асосида), жавобгар "AGRO ANATOLIA" масъулияти чекланган жамияти ишончли
вакили Ш.Хасанов (ишончнома асосида)лар иштирокида, иш ҳужжатлари билан
бирга Қуйичирчиқ туман Давлат солиқ инспекцияси маъмурий биносида очиқ,
сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда "аризачи"
деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб "AGRO ANATOLIA"
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "жавобгар" деб юритилади)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга
тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ
бошқармаси ишончли вакили С.Усманов аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар
"AGRO ANATOLIA" масъулияти чекланган жамиятининг бир неча бор шахсий
кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огохлантириш хатлари юборилган
бўлса-да, белгиланган муддатларда жавобгар томонидан Тошкент вилояти
Қуйичирчиқ туманида жойлашган объекти юридик шахслар мол-мулк солиқ тури
бўйича ҳисобот тақдим этилмаганлигини, 10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини, аммо жавобгар
томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бартараф этилмаганлиги сабабли ариза
киритилганлигини, бугунги кунда жавобгар томонидан солиқ тўловчи сифатида
тоифаси ўзгартирилиб, ҳисоботлар тақдим этилганлигини баён қилди.
Шунингдек, судда сўралган жавобгар "AGRO ANATOLIA" масъулияти
чекланган жамияти ишончли вакили Ш.Хасанов аризага нисбатан ўзанинг
эътирозларини билдириб, Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси
хузуридаги кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят
бошқармаси Қуйичирчиқ туман филиали томонидан маъулмотлар нотўғри
киритилганлиги натижасида солиқ тўловчси сифатида бошқа тоифага ўтиб
қолганлигини, шу сабабли солиқ ҳисоботини топшириш ўзига боғлиқ бўлмаган
ҳолда топширилмаганлигини, бугунги кунда ушбу ҳолатлар бартараф этилиб,
ҳисоботлар топширилганлигини билдириб, судга ёзма маълумотномаларни тақдим
этиб, аризани рад қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уни муҳокама қилиб, қуйидагиларга
кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси
томонидан 2023 йил 10 февралда "AGRO ANATOLIA" масъулияти чекланган
жамиятига Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида жойлашган объекти юридик
шахслар мол-мулк солиқ тури бўйича ҳисоботни тақдим этиш юзасидан 1591551сонли огохлантириш (хабарнома) хати юборилган бўлса-да, ушбу огохлантириш
хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, ҳисоботлар тақдим этилмаган.
Шунингдек, Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг 2023 йил
25 февралдаги "Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида"ги 01-149432сонли қарорига асосан "AGRO ANATOLIA" масъулияти чекланган жамияти солиқ
органига ҳисоботни белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим
этмаганлиги сабабли банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини,
ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари
чиқим қисми 10 кунга тўхтатилган.
Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси томонидан 2023 йил 25 февралда
"AGRO ANATOLIA" масъулияти чекланган жамиятига аниқланган ҳуқуқбзуарлик
ҳолатига асосан банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик
иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим
қисми 10 кунга тўхтатилганлиги юзасидан 568621-сонли хабарнома берилган.
Бироқ, аризачи томонидан бир неча бор ёзма хабарнома (огохлантириш)
хатлари жавобгарга юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботлари
топширилмаган.
Бироқ, аризачи томонидан бир неча бор ёзма хабарнома (огохлантириш)
хатлари жавобгарга юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботлари
топширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси 111-моддасининг 1-қисмига кўра,
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши
мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши
мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари
бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб
турилиши, ушбу модда 3-қисмининг 4-бандида эса юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ
агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун ушбу модда
3-қисмининг 1-бандида солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига
молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган
муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда қўлланилиши
мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Мазкур қонун талабига амал қилган ҳолда, аризачи судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ
ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ваколатига эга эканлиги назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги
"Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини
янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғриси-да"ги ПФ-4609сонли Фармонининг 8-бандида 2014 йил 1 июндан бошлаб, хўжалик юритувчи
субъектларнинг солиқ, молиявий ҳисоботларни тақдим этмаслик ва уларни
кўрсатилган манзилда йўқлиги ҳолатларида уларнинг тижорат банкларидаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш давлат солиқ хизмати
органлари томонидан фақат суднинг тегишли қарори асосида амалга оширилиши
назарда тутилган.
Суд муҳокамаси жараёнида Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
ҳамда жавобгар "AGRO ANATOLIA" масъулияти чекланган жамияти томонидан
тақдим этилган маълумотномаларга асосан "AGRO ANATOLIA" масъулияти
чекланган жамияти томонидан ҳисоботлар тақдим этилиб, ҳуқуқбузарлик бартараф
этилганлиги маълум қилинган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризачининг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризасини ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги сабабли қаноатлантиришдан рад
қилишни, суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикаси иқтисодий процессуал кодекснинг 118-моддаси ва Ўзбекистон
Республикаси
"Давлат
божи
тўғрисида"ги
Қонунининг
9-моддаси
1-қисмининг 19-бандида аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини шунингдек,
ИПКнинг 4-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иқтисодий иш электрон шаклда
шакллантирилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини ундирувсиз
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 4, 118, 176-179, 217, 220, 222моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Аризачи Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар "AGRO
ANATOLIA" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси
қаноатлантиришдан рад қилинсин.
Суд харажатлари ундирувсиз қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар 10 кун ичида шу суд орқали Тошкент
вилояти судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Судья:
М.М.Якубов