← Назад
Решение #626557 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 217 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 4 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 23 март
4-1103-2301/566-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судъя ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, аризачи Чиноз
туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар "CHINOZ FAXRIDDIN STAR"
масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризани
тарафлардан аризачи Чиноз туман Давлат солиқ инспекцияси ишончли вакили
У.Сухробов (ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан бирга
Қуйичирчиқ туман Давлат солиқ инспекцияси маъмурий биносида очиқ, сайёр
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Чиноз туман Давлат солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда "аризачи" деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб "CHINOZ FAXRIDDIN STAR"
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "жавобгар" деб юритилади)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп
муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд
муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган.
Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига
тайёрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали
жавобгарнинг шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра,
ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи Чиноз туман Давлат солиқ
инспекцияси ишончли вакили У.Сухробов аризадаги важларни такрорлаб,
аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар "CHINOZ FAXRIDDIN STAR"
масъулияти чекланган жамиятига бир неча бор шахсий кабинетига электрон
шаклда хабарнома ва огохлантириш хатлари юборилган бўлса-да, белгиланган
муддатларда жавобгар томонидан сўровномага асосан талаб этилган
хужжатларни тақдим этилмаганлигини, 10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини, аммо жавобгар
томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бартараф этилмаганлиги саббали судга
риза билан мурожаат қилинганлигини, бугунги кунда талаб эитлган хужжатлар
тақдим этилиб, ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги маълум қилди.
Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уни муҳокама қилиб, қуйидагиларга
кўра аризачининг аризасини рад қилишни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси 111моддаси учинчи қисмининг 2-бандига асосан "CHINOZ FAXRIDDIN STAR"
масъулияти чекланган жамиятига 2023 йил 22 февралда 20/1-01532-сонли
сўровнома юборилган.
Шунингдек, Чиноз туман Давлат солиқ инспекциясининг 2023 йил
02 мартдаги "Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида"ги
20/1-01753-сонли қарорига асосан "CHINOZ FAXRIDDIN STAR" масъулияти
чекланган жамияти солиқ органига сўровномага асосан хужжатлар тақдим
этмаганлиги
сабабли
банклардаги
барча
ҳисобварақлари
бўйича
операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар
тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилган.
Чиноз туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан 2023 йил
02 мартда "CHINOZ FAXRIDDIN STAR" масъулияти чекланган жамиятига
аниқланган ҳуқуқбзуарлик ҳолатига асосан банклардаги барча ҳисобварақлари
бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли
жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилганлиги
юзасидан 693526-сонли хабарнома берилган.
Бироқ, аризачи томонидан бир неча бор ёзма хабарнома (огохлантириш)
хатлари жавобгарга юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан тегишли
хужжатлар тақдим этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси 111-моддасининг 1-қисмига
кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
қилингунга қадар тўхтатиб турилиши, ушбу модда 3-қисмининг 4-бандида эса
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан
мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун ушбу модда 3-қисмининг 2-бандида солиқ
тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви
натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар
белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи
томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда
қўлланилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил
7 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва
ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғриси-да"ги ПФ-4609-сонли Фармонининг 8-бандида 2014 йил 1
июндан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ, молиявий
ҳисоботларни тақдим этмаслик ва уларни кўрсатилган манзилда йўқлиги
ҳолатларида уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш давлат солиқ хизмати органлари томонидан
фақат суднинг тегишли қарори асосида амалга оширилиши назарда тутилган.
Мазкур қонун талабига амал қилган ҳолда, аризачи судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, суд
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан
боғлиқ ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ваколатига эга эканлиги назарда
тутилган.
Чиноз туман Давлат солиқ инспекциясининг маълумотномасига асосан
"CHINOZ FAXRIDDIN STAR" масъулияти чекланган жамияти томонидан
ҳисоботлар тақдим этилиб, ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги маълум
қилинган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризачининг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризасини ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги сабабли қаноатлантиришдан
рад қилишни, суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекснинг 118-моддаси ва
Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси
1-қисмининг 19-бандида аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини
шунингдек, ИПКнинг 4-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иқтисодий иш
электрон шаклда шакллантирилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини
ундирувсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 4, 118, 176-179, 217, 220, 222моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Аризачи Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар
"CHINOZ FAXRIDDIN STAR" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризаси қаноатлантиришдан рад қилинсин.
Суд харажатлари ундирувсиз қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар 10 кун ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор
протест келтириши) мумкин.
Судья:
М.М.Якубов