Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2301/565 Дата решения 23.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "AVIA AGRO BEST" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1054624 Claim ID 3222334 PDF Hash 3444e21d77f6885a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
бандида агар ИПК 154-моддаси бандида агар ИПК 154 law
иш юритиш ИПК 110-моддаси иш юритиш ИПК 110 law
агар ИПК 154-моддаси агар ИПК 154 law
даъво аризаси ИПК 107-моддаси даъво аризаси ИПК 107 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. АЖРИМ (Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 23 март 4-1103-2301/565-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг раислигида, судъя ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар "AVIA AGRO BEST" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси ишончли вакили С.Усманов (ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан бирга Қуйичирчиқ туман Давлат солиқ инспекцияси маъмурий биносида очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда "аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб "AVIA AGRO BEST" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "жавобгар" деб юритила-ди)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган. Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали жавобгарнинг шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220моддаларига кўра, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси ишончли вакили С.Усманов аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар "AVIA AGRO BEST" масъулияти чекланган жамиятининг бир неча бор шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огохлантириш хатлари юборилган бўлса-да, белгиланган муддатларда жавобгар томонидан Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида жойлашган объекти бўйича қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган юридик шахслар ер солиғи бўйича ҳисобот тақдим этилмаганлигини, 10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини, аммо жавобгар томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бартараф этилмаганлигини баён қилиб, базада вужудга келган камчиликлар натижасида ушбу ариза икки маротаба киритилганлигини билдирди. Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уни муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра аризачининг аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига кўра, Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси томонидан 2023 йил 10 февралда "AVIA AGRO BEST" масъулияти чекланган жамиятига Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида жойлашган объекти бўйича қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган юридик шахслар ер солиғи ҳисоботини тақдим этиш юзасидан 1575488-сонли огохлантириш (хабарнома) хати юборилган бўлса-да, ушбу огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, ҳисоботлар тақдим этилмаган. Шунингдек, Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг 2023 йил 24 февралдаги "Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида"ги 01144361-сонли қарорига асосан "AVIA AGRO BEST" масъулияти чекланган жамияти солиқ органига ҳисоботни белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этмаганлиги сабабли банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилган. Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси томонидан 2023 йил 24 февралда "AVIA AGRO BEST" масъулияти чекланган жамиятига аниқланган ҳуқуқбзуарлик ҳолатига асосан банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилганлиги юзасидан 563436-сонли хабарнома берилган. Бироқ, аризачи томонидан бир неча бор ёзма хабарнома (огохлантириш) хатлари жавобгарга юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботлари топширилмаган. Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси томонидан "AVIA AGRO BEST" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида жойлашган объекти бўйича қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган юридик шахслар ер солиғи ҳисоботини тақдим этмаганлигини асос қилиб, банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган. Бироқ, суд иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан 4-1103-2301/535-сонли иқтисодий иш мавжудлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди, арбитраж суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса даъво кўрмасдан қолдирилиши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги "Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 13-сонли қарорининг 27-бандида агар ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларида назарда тутилган асослар даъво аризасини иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, иш юритиш ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг тегишлича 1 ва 3-бандларига асосан тугатилиши, агар ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган даъво аризасини иш юритишга қабул қилишни рад этиш учун асос даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, даъво аризаси ИПК 107-моддасининг 1-бандига асосан кўрмасдан қолдирилши назарда тутилган. Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, суд иш юритувида айни бир шахслар ўртасида, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжудлигини инобатга олиб, суд аризани Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси 1-қисмининг 1-бандига асосан кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддаси 1-қисми 1-банди, 108, 118, 195-моддасини қўллаб, суд Қ И Л Д И: Аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар "AVIA AGRO BEST" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья М.М.Якубов