← Назад
Решение #626585 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| онуннинг | 242 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ
СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy
180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А”
Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья С.Турсунов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Д.Рахимов
Қарши шаҳри 4-1806-2201/1202-сонли иш
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати М.Астановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Арзиев
ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Т.Усмоновнинг котиблигида, қарздор “EASTBREAK” МЧЖ раҳбари
М.Холияров, “YAK-KOL-555” МЧЖ раҳбари О.Холиёров иштирокида,
“YAK-KOL-555” масъулияти чекланган жамияти томонидан Яккабоғ
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 ноябрдаги ҳал қилув
қарори устидан берилган апелляция шикоятини Қашқадарё вилоят суди
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига, Қамаши туман давлат
солиқ инспекцияси ариза билан мурожаат қилиб, қарздор «EASTBREAK»
МЧЖнинг бюджет ва бошқа мажбурий тўловлардан боқиманда қарзлари
мавжудлигини кўрсатиб, қарздор балансида мол-мулки йўқлиги
сабабли, уни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган.
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 ноябрдаги
ҳал қилув қарори билан Қамаши туман давлат солиқ инспекциясининг
қарздор «EASTBREAK» МЧЖни соддалаштирилган тартибда банкрот деб
топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилиб, қарздор «EASTBREAK»
МЧЖ соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилган ва унга
нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган.
Таъсисчи “YAK-KOL-555” масъулияти чекланган жамиятининг
апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган таъсисчи “YAK-KOL-555” масъулияти
чекланган жамияти раҳбари ва қарздор раҳбари апелляция шикоятини
қувватлаб, қарздорлик мавжудлигини, уни тўлашга муддат кераклигини
билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
аризачи қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да,
унинг вакили иштирок этмади, апелляция шикояти юзасидан фикр
билдирмади.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади)
274-моддасига асосан суд мажлисини аризачи вакилининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи тараф вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни шикоятда
келтирилган важлар билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга
кўра, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, Қамаши туман давлат
солиқ инспекциясининг 2021 йил 31 июлдаги 4 571 174,25 сўм солиқ
қарзини ундириш тўғрисидаги №2991681-сонли қарори, 2021 йил
27 июлдаги 5 145 247,71 сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги
№2984694-сонли қарори, 2021 йил 16 августдаги 108 467 693,3 сўм
солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги №3006235-сонли қарори, 2021 йил
13 июлдаги 4 831 228,5 сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги
№2966567-сонли қарори, 2021 йил 4 июндаги 4 528 849,81 сўм солиқ
қарзини ундириш тўғрисидаги №2930941-сонли қарори, 2021 йил
12 ноябрдаги 6 210 208,14 сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги
№3180829-сонли қарори, 2021 йил 15 ноябрдаги 5 299 621,5 сўм солиқ
қарзини ундириш тўғрисидаги №3186899-сонли қарори, 2022 йил
7 мартдаги 3 279 538,28 сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги
№3406634-сонли қарорлари Мажбурий ижро бюроси Қамаши туман
бўлими томонидан ижро иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатлари олиб
борилган ва қарздорнинг мол-мулклари бўлмаганлиги сабабли, ижро
ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси,
1-қисмининг 3-бандига асосан ижро иши юритишни тамомлаш
тўғрисида қарор билан ижро ҳужжати Қашқадарё вилоят ДСБга
қайтарилган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг
5-моддасини
биринчи
қисмига
кўра,
тўловга
қобилятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга
қобилятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан
эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат
этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятдари бўйича кредитор
талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар
бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий
тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза
берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот
даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан
ошиб кетган бўлса.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида, ушбу моддада назарда
тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар,
шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги
тўғрисидаги
ишлар
кўриб
чиқилаётганда
қўлланилмаслиги
белгиланган.
Ушбу Қонуннинг 242-моддасини тўртинчи қисмида, тугатиш
бошқарувчиси ўзига маълум бўлган барча кредиторларни ҳозир
бўлмаган қарздорнинг банкротлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор
қилади, улар хабарномани олган кундан эътборан бир ойлик муддатда
тугатиш бошқарувчисига ўз талабларини тақдим этиш мумкин.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида, тугатиш бошқарувчиси ҳозир
бўлмаган қарздорнинг мол-мулкини аниқлаган тақдирда суд мазкур
бошқарувчининг илтимосномасига кўра тўловга қобилиятсизликнинг
соддалаштирилган тартиб-таомилини тугатиш ҳамда тўловга
қобилиятсизликнинг ушбу Қонунда назарда тутилган умумий тартибтаомилларига ўтиш ҳақида ажрим чиқариши мумкинлиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
1 февралдаги “Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд
бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4146-сонли Қарорида давлат солиқ
хизмати органлири солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича
қарздорликни ундириш имконияти бўлмаганлиги сабабли ижро
ҳужжатлари қайтарилган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмасдан
қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат
қилиши белгиланган.
Апелляция шикоятида «EASTBREAK» МЧЖнинг таъсисчиси “YAKKOL-555” МЧЖ эканлиги сабабли биринчи инстанция суди учинчи шахс
сифатида “YAK-KOL-555” МЧЖни ишга жалб қилинмаганлиги сабабли
ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.
Ваҳоланки, ишни кўриш жараёнида “YAK-KOL-555” МЧЖнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул
қилинмаган.
Бундан ташқари қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий
тўловлардан мавжуд бўлган қарздорлиги иш ҳужжатлари билан ўз
исботини топади.
Шу сабабли, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикояти
билан келиша олмайди.
Биринчи инстанция суди аризани қаноатлантириш ҳақида асосли
хулосага келган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг
иловаси, яъни Давлат божи ставкаларининг миқдорларини иккинчи
бандини “в” кичик бандида, ташкилотлар ва фуқароларни тўловга
4
қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризалардан БҲМнинг уч баравари
миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юкланади.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи банди иккинчи қисмига кўра,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини)
кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга
ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан
қолдиришни,
“YAK-KOL-555”
масъулияти
чекланган жамияти томонидан апелляция шикояти учун олдиндан
тўланган 450.000 сўм давлат божи ва 30.000 почта харажатини инобатга
олиб, унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 278-280-моддаларини қўллаб, суд ҳайъати
қарор қ и л а д и:
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 ноябрдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“YAK-KOL-555” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция
шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“YAK-KOL-555” масъулияти чекланган жамияти томонидан
450.000 давлат божи ва 30.000 сўм почта харажати тўланганлиги
инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Уни
устидан Олий судга кассация тартибида шикоят (протест) бериш
мумкин.
Раислик килувчи
М.Астанов
Судьялар
А.Арзиев
Д.Рахимов