← Назад
Решение #626586 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 388 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi
77-uy
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
РЕСПУБЛИКА
УЗБЕКИСТАН
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ
г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом
77
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2302/343-сонли иш
2023 йил 23 март
4-1105-
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья
З.М.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.С.Насиров
котиблигида, даъвогар вакили К.Бахриев (2023 йил 2
мартдаги 01/03-19-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
даъвогар “TOSHKENT VILOYATI HUDUDIY YASHIL HUDUD”
ДУКнинг
жавобгар
“PARKENT
TUMAN
YO’LLARDAN
FOYDALANISH” УКдан 387.300.004,85 сўм асосий қарз ва
125.872.501 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
ўз
биносида,
очиқ
суд
мажлисида
кўриб
чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъво аризасида баён этилишича, даъвогар “TOSHKENT
VILOYATI HUDUDIY YASHIL HUDUD” ДУК (бундан буён
матнда бажарувчи ёки даъвогар деб юритилади) ва жавобгар
“PARKENT
TUMAN
YO’LLARDAN
FOYDALANISH”
УК
(буюртмачи ёки жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил
10 октябрь куни 10/23-сонли, 2022 йил 28 октябрда
10/23-1-сонли қўшимча келишув, 2022 йил 7 ноябрда 10/23-2сонли, 2022 йил 14 ноябрда 10/23-3-сонли, 2022 йил 25
ноябрда 10/23-4-сонли ва 2022 йил 21 ноябрда 11/05-В-сонли
шартномалар тузилган.
Даъвогар томонидан шартномага асосан жавобгарга
387.300.004,85 сўмлик товар-моддий бойликлар етказиб
берилган. Аммо, жавобгар етказиб берилган маҳсулот учун
387.300.004,85 сўм тўловни ўз вақтида амалга оширмаган.
Натижада, жавобгарнинг даъвогардан 387.300.004,85 сўм
асосий қарзи ва 125.872.501 сўм пеня қарздорлиги вужудга
келган.
Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “PARKENT TUMAN YO’LLARDAN FOYDALANISH” УК
ҳисобидан 387.300.004,85 сўм асосий қарз ва 125.872.501 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар
Тошкент вилояти Ғазначилик бошқармаси ва Тошкент
вилояти Молия бошқармаси суд муҳокамасида ўз вакиллари
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси
ўзига
юборилган
ажримнинг
кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган
бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи
тегишли
тарзда
хабардор
қилинган
деб
ҳисобланади.
Агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда
юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Жавобгар, низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар Тошкент
вилояти Ғазначилик бошқармаси ва Тошкент вилояти Молия
бошқармаси вакиллари суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган.
ИПК 170-моддаси 3-қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган,
шундан келиб чиқиб, суд низони жавобгар ва учинчи
шахслар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин
деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони
қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида жавобгарнинг 2022 йил 21
ноябрдаги 11/05-В-сонли шартнома бўйича ҳам қарзи
мавжудлиги кўрсатилганлигини, лекин тарафлар ўртасида
2022
йил
21
ноябрда
11/05-В-сонли
шартнома
тузилмаганлигини, ушбу шартнома даъво аризасида техник
хатолик сабабли ёзилганлигини, аслида қарздорлик 2022 йил
25 октябрдаги 10/23-сонли олди-сотди шартномаси, 2022 йил
28 октябрдаги 10/23-1-сонли қўшимча келишув, 2022 йил 7
ноябрдаги 1023-2-сонли, 2022 йил 14 ноябрдаги 10/23-3сонли ва 2022 йил
25 ноябрдаги 10/23-4-сонли олди-
сотди шартномалар бўйича келиб чиққанлигини, шунингдек
жавобгар
шу
кунга
қадар
ўз
мажбуриятини
бажармаганлигини
маълум
қилиб,
жавобгардан
387.300.004,85 сўм асосий қарз ва 125.872.501 сўм пеня
ундиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
(бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига
асосан
мажбуриятлар
шартномадан,
зиён
етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари улар
ўртасида
маҳсулот
олди-сотдиси
юзасидан
тузилган
шартномадан келиб чиққан.
ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси
бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб
олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб
олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини
олади.
ФКнинг 388-моддасига кўра, сотувчи сотиб олувчига
олди-сотди
шартномасида
назарда
тутилган
товарни
топшириши шарт.
ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланаётган
маҳсулот
етказиб
берувчи-сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа
мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 25 октябрда
10/23-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Шунингдек
тарафлар ўртасида 2022 йил 28 октябрда 10/23-1-сонли
қўшимча келишув,
2022 йил 7 ноябрда 1023-2-сонли
олди-сотди шартномаси, 2022 йил
14 ноябрда 10/23-3сонли олди-сотди шартномаси ва 2022 йил
25
ноябрда 10/23-4-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
2022 йил 25 октябрдаги 10/23-сонли олди-сотди
шартномасига мувофиқ
600 дона 54.000.000 сўмлик
павлония кўчати, 470 дона 47.000.000 сўмлик япон сафураси
кўчати, 500 дона 45.000.000 сўмлик каталпа кўчати, жами
146.000.000 сўмлик кўчатлар, 2022 йил
28
октябрдаги 10/23-1-сонли қўшимча келишувга мувофиқ 500
дона 50.000.000 сўмлик япон сафураси кўчаси, 1000 дона
90.000.000 сўмлик каталпа кўчати, жами 140.000.000 сўмлик
кўчатлар, 2022 йил
7 ноябрдаги 10/23-2-сонли
олди-сотди шартномасига мувофиқ 500 дона 50.000.000
сўмлик япон сафураси кўчати, 500 дона 45.000.000 сўмлик
каталпа кўчати, 200 дона 18.000.000 сўмлик павлония
кўчати, жами 113.000.000 сўмлик кўчатлар, 2022 йил 14
ноябрдаги 10/23-3-сонли олди-сотди шартномасига мувофиқ
100 дона 5.000.000 сўмлик элдар сасна кўчати, 50 дона
3.000.000 сўмлик туя кўчати, жами 8.000.000 сўмлик
кўчатлар, 2022 йил 25 ноябрдаги 10/23-4-сонли олди-сотди
шартномасига мувофиқ 1000 дона 25.300.000 сўмлик терак
кўчатини даъвогар сотувчига етказиб бериш (сотиш)
мажбуриятини олган.
Шартномалар ва қўшимча келишувнинг 1.1-бандига кўра
даъвогар эҳтиёжи учун лозим бўлган манзарали кўчатлар ва
бошқа турдаги маҳсулотларни етказиб беради. Жавобгар эса
манзарали кўчатлар ва бошқа турдаги маҳсулотларни қабул
қилиб, мазкур шартнома шартлари асосида тўловларни
амалга оширади.
Шартномалар ва қўшимча келишувнинг 2.1-бандига
кўра товар-моддий бойликларнинг қиймати республика
миллий валютасида белгиланади.
2022 йил 25 октябрдаги 10/23-сонли олди-сотди
шартномасининг 2.2-бандига шартноманинг умумий қиймати
146.000.000 сўмни,
2022 йил 28 октябрда 10/23-1сонли қўшимча келишувга мувофиқ шартноманинг умумий
қиймати 140.000.000 сўмни, 2022 йил
7
ноябрдаги 1023-2-сонли олди-сотди шартномасининг умумий
қиймати 113.000.000 сўмни, 2022 йил 14 ноябрдаги 10/23-3сонли олди-сотди шартномасининг умумий қиймати 8.000.000
сўмни ва 2022 йил
25 ноябрдаги 10/23-4сонли
олди-сотди
шартномасининг
умумий
қиймати
25.300.000 сўмни ташкил қилади.
Шартномалар ва қўшимча келишувнинг 3.1-бандига кўра
жавобгар етказиб бериладиган маҳсулотнинг электрон ҳисобфактурага асосан товар-моддий бойликларни қабул қилиб
олганидан сўнг 30 банк куни ичида тўлаши шарт.
Шартномалар ва қўшимча келишувнинг 4.2-бандига
кўра, шартноманинг 3.1-бандига асосан пул маблағлари
даъвогарнинг ҳисоб-рақамига ўтказилганидан сўнг ўн кун
давомида бажарилиши шарт.
Даъвогар шартнома шартлари ва жавобгар буюртмасига
кўра жами 387.300.004,85 сўмлик кўчатлар сотган. Даъвогар
томонидан жавобгарга 2022 йил 25 октябрдаги 10/23-сонли
шартнома бўйича
2022 йил 1 ноябрда 02/11-сонли
146.000.000 сўмлик, 2022 йил
28 октябрдаги
10/23-1-сонли
қўшимча
келишув
бўйича
2022
йил
4 ноябрда 03/11-сонли 140.000.000 сўмлик, 2022 йил 7
ноябрдаги
1023-2-сонли шартнома бўйича бўйича
2022 йил 11 ноябрда
10/23-2-сонли 68.000.004,85
сўмлик, 2022 йил 14 ноябрдаги
10/23-3-сонли
шартнома бўйича 2022 йил 21 ноябрда 11/020-PR-сонли
8.000.000 сўмлик ва 2022 йил 25 ноябрдаги 10/23-4-сонли
шартнома бўйича 2022 йил 28 ноябрда 10/23-4-сонли
25.300.000 сўмлик ҳисобварақ-фактуралар тақдим қилинган.
Иш ҳужжатида мавжуд ҳисобварақ-фактураларга асосан
даъвогар томонидан жавобгарга жами 387.300.004,85 сўмлик
кўчатлар етказиб берилган.
Жавобгар шартнома шартларини лозим даражада
бажармаганлиги оқибатида даъвогар томонидан етказиб
берилган
маҳсулот
учун
жами
387.300.004,85
сўм
миқдоридаги тўловларни ўз вақтида амалга оширмай
шартномада белгиланган ўз мажбуриятини лозим даражада
бажармасдан келган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида шартнома
бўйича 387.300.004,85 сўм қарздорлиги вужудга келган.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Жавобгар томонидан судга тақдим қилинган бир
томонлама ўзаро солиштириш далолатномасида юқорида
кўрсатилган
шартномалар
бўйича
жавобгарнинг
387.300.000,10 сўм қарзи мавжудлиги қайд этилган.
Бироқ, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда даъвогар
вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари, тақдим
этилган ҳисоб-фактуралар билан жавобгарнинг даъвогардан
387.300.004,85 сўм асосий қарзи мавжудлиги ўз исботини
топди.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасидаги асосий
қарзни
ундириш
қисмини
тўлиқ
қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 387.300.004,85 сўм сўм
асосий қарзни ундиришни лозим топди.
Даъвогар даъво аризасида асосий қарздорликни ундириб
беришдан ташқари 125.872.501 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263моддасига кўра неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор
қонунда
белгиланган
неустойка
(қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлари амалиётида
қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди
Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги
103-сонли
қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун
ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик
назарда
тутилмаган
бўлса,
шартнома
шартларини
бажармаганлик
ёки
лозим
даражада
бажармаганлик
(шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик
шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ
ҳолатлар
учун
жавобгарлик
белгиланган
бўлса,
тарафларнинг
жавобгарлиги
шартномага
асосан
қўлланилади.
Шундан келиб чиқиб, даъвогар асосий қарздан ташқари,
жавобгар
шартнома
мажбуриятларини
ўз
вақтида
бажармаганлиги учун ундан шартномаларнинг 6.2-бандига
асосан 125.872.501 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини
қўллашнинг
айрим
масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра,
қарздор томонидан мажбуриятнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда
иштирок
этувчи
тарафларнинг
мулкий
аҳволини,
шунингдек
кредиторнинг
манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли,
бироқ
неустойкани
энг
кам
миқдори
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Сўралган пеня миқдорининг мажбуриятни бузиш
оқибатларига
мутаносиблиги
масаласини
ўрганиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 16.000.000 сўм пеня
ундиришни, қолган пеня талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари
миқдорига
мутаносиб
равишда
уларнинг
зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади, кичик
тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик
фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу
ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди.
Даъвогар кичик бизнес субъектига мансублигини
тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган, шундай экан у
белгиланган
ставканинг
50 фоизи миқдорида, яъни 5.132.000 сўм давлат божи
тўлаган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво
аризасини
қисман
қаноатлантиришни,
жавобгардан
даъвогарга олдиндан тўлаб чиқилган 5.132.000 сўм давлат
божи ва 30.000 сўм почта харажатини ундириб беришни
лозим топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар
“PARKENT
TUMAN
YO’LLARDAN
FOYDALANISH” УКдан даъвогар “TOSHKENT VILOYATI
HUDUDIY YASHIL HUDUD” ДУКга 387.300.004,85 сўм асосий
қарз, 16.000.000 сўм пеня, 5.132.000 сўм давлат божи ва
30.000 сўм почта харажати, умумий миқдорда 408.462.004,85
сўм пул маблағи ундирилсин.
Даъвонинг
қолган
қисмини
қаноатлантириш
рад
этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро
варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
З.М.Эшмирзаев