← Назад
Решение #626655 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| суд ИПК | 127 | — | law | |
| онун | 44 | — | law | |
| онуннинг | 92 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 140 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 26 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
TUMANLARARO
МЕЖРАЙОННЫЙ
IQTISODIY SUDI
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani,
Юкоричирчикский район, г.
Yangibozor sh., Mustaqillik
Янгибазар,
ko’chasi, 77-uy
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Юқоричирчиқ тумани
сонли иш
4-1105-2301/5-
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси
Ғ.Машкуров
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Б.Насировнинг
котиблигида,
аризачи
Паркент
туман
давлат
солиқ
инспекциясининг қарздор “Botir” хусусий корхонасини тўловга
қобилиятсизликнинг умумий таомили бўйича тўловга лаёқатсиз
деб топиш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили Д.Исломов
(ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Паркент туман давлат солиқ инспекцияси (матнда аризачи
деб юритилади) ариза билан судга мурожаат қилиб, “Botir”
хусусий корхонасини (матнда қарздор деб юритилади) тўловга
қобилиятсизликнинг умумий таомили бўйича тўловга лаёқатсиз
деб топишни сўраган.
Суднинг 2023 йил 10 январдаги ажрими билан ариза иш
юритишга қабул қилинган ва қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, кузатув таомили
жорий этилган, қарздорга муваққат бошқарувчи этиб, учинчи
тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Тешабоев
Ҳусанбой Тошпулатовичнинг номзоди тасдиқланган.
Суд мажлисида аризачи вакили судга ёзма маълумотнома
тақдим қилиб, қарздорнинг бюджет олдида солиқ қарзлари
мавжуд бўлганлиги, тўловга лаёқатсизликнинг барча аломатлари
мавжуд бўлганлиги, лекин, судга ариза билан мурожаат
қилингандан
сўнг
қарздор
солиқ
қарздорлигини
тўлаб
берганлигини билдириб, суддан қарздорни тўловга лаёқатсиз деб
топиш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад қилишни
сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинганлигига қарамай муваққат бошқарувчи ва
қарздор вакили ўз иштирокини таъминламадилар.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шунга кўра, суд ИПК 127-моддаси ва 128-моддаси иккинчи
қисмининг 2-хатбошиси ҳамда 170-модда талабига кўра, ишни
қарздор ва муваққат бошқарувчи иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатларини ҳамда муваққат бошқарувчи томонидан судга
тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра
аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг (матнда Қонун деб юритилади) 5моддасига
асосан
тўловга
қобилиятсизлик
аломатлари
қуйидагилардан иборат:
вақтинча
тўловга
қобилиятсизлик
—
агар
тегишли
мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида
қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи
корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса
олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг
пул
мажбуриятлари
бўйича
кредиторлар
талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар
бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида,
агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари
унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Қонун 44-моддасига кўра устав фондида (устав капиталида)
давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида
пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхонага нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ваколатли
давлат органининг аризаси судга ёзма ёки электрон шаклда,
қарздорнинг тўловга қобилиятсизлигини тасдиқловчи зарур
ҳужжатлар илова қилинган ҳолда берилади.
Ваколатли давлат органининг аризаси судга ушбу Қонуннинг
41
ва
43-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда
берилади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Botir” хусусий корхонаси
Паркент тумани давлат хизматлари маркази томонидан 1995 йил
11
апрелда
00214-сонли тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган
бўлиб, қарздорнинг юридик манзили Тошкент вилояти, Паркент
тумани, Заркент қ.ф.й., А.Навоий кўчаси. 107-уй кўрсатилган.
Низом бўйича қарздорнинг асосий фаолияти нотураржой
биноларини ижарага бериш ва бошқаришдан иборат бўлган.
Аризачи томонидан қарздорнинг фаолияти ўрганилганда,
қарздорнинг 2022 йил 21 декабрь ҳолатига бюджет ва бюджетдан
ташқари
мақсадли
жамғармалар
олдидаги
қарздорлиги
қўйилган инкассо топшириқномалари асосида картотека (К-2)
113.403.612,03 сўмни ташкил этиши, солиқ органлари томонидан
2021-2022 йиллар мобайнида 10 марта қарорлар қабул қилиниб,
қарздорлик унинг мол-мулкидан ундириш тўғрисидаги электрон
қарорлар шакллантирилиб МИБга юборилганлиги, қарздорга
тегишли кадастр рақами 11:09:07:01:03:0090 бўлган (тикув ва
ичимлик цехи бино ва иншоотлари) нотурар кўчмас мулк рўйхатга
олинганлиги аниқланган.
Муваққат бошқарувчининг фаолияти ҳақидаги дастлабки
ҳисоботига ҳамда молиявий ҳўжалик фаолияти натижалари
таҳлили тўғрисидаги маълумотига кўра, аризачи олдида умумий
йиғилиш ўтказилган кунга 124.637.143,95 сўм солиқ қарзи
мавжуд бўлган.
Муваққат бошқарувчи томонидан корхонанинг кўчмас
мулкидан ташқари “Микрокредитбанк” АТБнинг донаси 1068
сўмдан 7072 та оддий акциялари мавжудлиги аниқланган.
Шу билан бирга муваққат бошқарувчи томонидан судга
тақдим қилинган қарздор кредиторлариниг 2023 йил 16
февралдаги 1-сонли йиғилиш баёни қарори билан муваққат
бошқарувчиси томонидан қонун талабларига мувофиқ кузатув
ишлари амалга оширилганлиги, қарздорни тўловга лаёқатсиз деб
топиш ва унда тугатишга доир иш юритиш мақсадга мувофиқлиги
тасдиқланган.
Лекин, аризачи судга илтимоснома тақдим қилиб, 2023 йил
23 март куни ҳолатига қарздорнинг бюджет олдидаги солиқ
қарздорлиги қопланганлиги сабабли банкротлик ишини тўхтатиб,
корхонани соғломлаштиришда амалий ёрдам сўраган.
Қонуннинг 92-моддасига кўра суд кредиторларнинг биринчи
йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, қарздорни тўловга лаёқатсиз деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул
қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартибтаомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув
битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
ишни юритишни тугатади.
Суд томонидан қарздор тўловга лаёқатсиз деб топилган ва
тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд
ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув
битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили
тугатилади.
Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид
тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув
битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг
қарздор юридик шахсни тўловга лаёқатсиз деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу
Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга
қобилиятсизлик
аломатлари
аниқланган
ҳолларда
қабул
қилинади.
Суднинг қарздор юридик шахсни тўловга лаёқатсиз деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги
қарорида қарздорни тўловга лаёқатсиз деб топиш ҳамда
тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини
тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши
керак.
Қонуннинг 140-моддасига кўра суд томонидан қарздорни
тўловга лаёқатсиз деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши
тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади.
Қонуннинг 142-моддасига кўра суд қарздорни тўловга
лаёқатсиз деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш
бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда
тутилган тартибда тайинлайди.
Қонуннинг
26-моддасига
кўра
суд
бошқарувчисига
вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби
бажарилган
ишлар
ҳажмидан
келиб
чиққан
ҳолда
кредиторларнинг
йиғилиши
томонидан
белгиланади,
суд
томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган
битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг
мол-мулки ҳисобидан тўланади.
Қарздор кредиторларининг 2023 йил 16 февралдаги
йиғилишида муваққат бошқарувчига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам
миқдорининг
15 (ўн беш) баравари миқдорида ойлик иш ҳақи тайинлаш ҳақида
қарор қилинган.
Қайд этилганларга асосан, суд қарздорга нисбатан
Қонуннинг
5-моддасида назарда тутилган тўловга лаёқатсизлик аломатлари
мавжуд эмаслиги, қарздор томонидан солиқ қарздорлиги тўлаб
берилганлигини инобатга олиб, аризачининг қарздорни тўловга
лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни
рад қилишни ва суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни
лозим топди.
Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар
ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро
этилиши лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176–179,186-моддаларига асосланиб, суд
қарор
қ и л д и:
Аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Муваққат бошқарувчи Х.Тешабоевга кузатув даврида ўз
вазифасини бажарганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам
миқдорининг 15 (ўн беш) баравари миқдорида ойлик иш ҳақи
белгилансин.
“Botir” хусусий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига
900 000 сўм давлат божи, Паркент туман давлат солиқ
инспекцияси фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин ва
бу ҳақда ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Ғ.Машкуров