Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2228/48208 Дата решения 23.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SHABADA OROMGOHI" хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый IPOTEKA LEASING масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1051548 Claim ID 3148288 PDF Hash e621b36fbae69802... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
ФКнинг 327-моддаси ФКнинг 327 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
амда ИПК 118-моддаси амда ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2228/48208-сонли иқтисодий иш . Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Д.Хайруллаева Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – В.Ли Кассация инстанциясида маърузачи судья – Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 23 март Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Мирзахакимов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, тарафлардан: “Шабада оромгоҳи” хусусий корхонаси вакили Р.Зиёдуллаев (2022 йил 5 январдаги 5-сонли ишончнома), “Ipoteka Leasing” масъулияти чекланган жамияти вакили Ж.Қурбонов (2022 йил 5 июлдаги 278-сонли ишончнома) иштирокида, даъвогар “Шабада оромгоҳи” хусусий корхонасининг жавобгарлар “Ipoteka Leasing” МЧЖ, “Ипотекабанк” АТИБ, “Ипотекабанк” АТИБ Сурхондарё вилоят филиали ҳисобидан 28 890 480 сўм пеня, 50 047 081 сўм банк томонидан ҳисобланган фоизлар суммаси миқдорида зарар, 55 406 400 сўм банк фоизи ставкаси миқдорида етказилган зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича “Ipoteka Leasing” масъулияти чекланган жамияти томонидан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 декабрдаги қарори устидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: АТИБ “Ипотекабанк” Сурхондарё вилоят филиали (бундан буён матнда Банк деб юритилади) томонидан 2020 йил 27 майдаги 367-сонли кредит шартномасига асосан “Шабада оромгоҳи” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)га “Балиқчилик хўжалигини ривожлантириш” мақсадида 800 000 000 сўм миқдорда кредит маблағи ажратилган. 2020 йилда даъвогар (комитент) ва “Ipoteka Leasing” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)-(воситачи) ўртасида воситачилик шартномаси имзоланиб, унга асосан воситачи комитент топшириғига асосан ҳақ эвазига ўз номидан ва комитентнинг ҳисобидан Хитой технологияси асосида бир гектар майдонда интенсив усулда балиқ етиштириш ускунаси сотиб олиш мажбурияти белгиланган. 2020 йил 12 июнда “Ad Nur International Trading Co., LTD” ХХР компанияси (сотувчи), жавобгар (сотиб олувчи) ва даъвогар (юкни қабул қилувчи) ўртасида 27-сонли шартнома тузилиб, унга асосан сотувчи шартномада белгиланган товарни сотиш, юкни қабул қилувчи товарни қабул қилиш, сотиб олувчи товар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг умумий баҳоси 38 800 АҚШ доллари этиб белгиланган бўлиб, шартномага асосан сотувчи товарни 100 фоиз тўлов амалга оширилгач, 90 кун ичида етказиб бериши лозим бўлган. Шартноманинг 5.2-бандига асосан инвойс қабул қилингач, 20 кун мобайнида шартнома баҳосининг 100 фоиз миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар томонидан шартномага асосан жавобгар ҳисобига товар учун 395 760 000 сўм пул маблағини ўтказилган. Воситачилик шартномасининг 2.4-бандига асосан топшириқ бажариб бўлинганидан сўнг воситачи 10 кунлик муддатда комитентга тасдиқловчи ҳужжатлар асосида хабар етказиш, топшириқни бажариш билан боғлиқ ҳолда олган барча нарсаларни топшириши белгиланган. Бироқ, шартномада белгиланган товар ҳозирги кунгача етказиб бермаганлиги сабабли, даъвогар жавобгарга бир неча маротаба мурожаат қилганларидан сўнг, жавобгар 2021 йил 12 майда 0000000196-сонли тўлов топшириқномаси билан 395 760 000 сўмни даъвогарнинг ҳисоб рақамига қайтариб берган. Шунингдек, жавобгар ўз мажбуриятини бажармаганлиги сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 28 890 480 сўм пеня, кредитнинг 395 760 000 сўм учун банк томонидан ҳисобланган фоиз суммаси миқдорида етказилган зарар 50 047 081 сўм, пул маблағларидан бир йил давомида фойдаланганлик учун банк фоиз ставкаси миқдорида етказилган зарар 55 406 400 сўм жами 134 343 961 сўм ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 18 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилган. Жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 28 890 480 сўм пеня, 288 904,8 сўм давлат божи, 24 000 сўм почта харажати ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Банк жавобгарликдан озод қилиниб, унинг филиалига нисбатан иш юритиш тугатилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 19 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларини такрорлаб, жавобгар товар учун тўловларни амалга ошириб 27-сонли импорт шартномаси бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ бажарилганлиги, шартноманинг 3.1-бандига асосан “Сотувчи” 90 кун ичида маҳсулотни етказиб бериш кераклигини, 41-сонли инвойсга асосан ускунаси 2020 йил 7 августда Тошкент шаҳар Чукурсой (код 720 000) божхона постига кириб келганлиги, бу ҳақида аъвогарга почта орқали хабардор қилинганлигини, 2021 йил 11 майда даъвогар жавобгарга хат билан чиқиб пул маблағини қайтариб беришни талаб қилганлиги, шунингдек, бир кунда 395 760 000 сўм пул маблағларини даъвогарга қайтарилганлиги, жавобгар даъвогарга хеч қандай зарар етказмаганлиги баён қилиб, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантириб, суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, жавобгар ўз мажбуриятини бажармаганлиги, товарни Тошкент шаҳрига ва даъвогар номига эмас, балки Андижон чегара постига ўз номига етказидирганлиги, жавобгар даъвогарни товар келганлиги ҳақида хабардор қилинмаганлиги, шунингдек жавобгар томонидан товарни етказиб бермасдан даъвогар пулидан бир йил мобайнида фойдаланиб келганлиги, жавобгарнинг айби билан даъвогар кредит пулини ўз вақтида тўланмаганлиги, банк 50 047 081 сўм миқдорда фоизлар ҳисобланганлиги баён қилиб, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлиси муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар “Ипотекабанк” АТИБ вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Итисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра судлов ҳайъати ишни “Ипотекабанк” АТИБ вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар шартномага асосан товар муддатида етказиб берилмаганлиги боис судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Воситачилик шартномасининг 7.2-бандига асосан тарафлар ўз мажбуриятини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган бўлса, қонунчиликка асосан жавобгар бўлиши белгиланган. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шу сабабдан даъвогар жавобгардан 28 890 480 сўм миқдорда пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги, маҳсулоти келган даврида даъвогарни тегишли тарзда хабардор қилинмаганлигидан келиб чиқиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб уни тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида қонуний тўхтамга келган. Шунингдек, даъвогар жавобгардан кредитнинг 395 760 000 сўм учун банк томонидан ҳисобланган фоизлар суммаси миқдорида етказилган зарар 50 047 081 сўм ундиришни сўраган. ФКнинг 14-моддасига кўра агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Мазкур ҳолда суд, даъвогар ва банк билан ўртасида тузилган кредит шартномасининг жавобгар тараф эмаслиги, жавобгар даъвогар учун кредитга ҳисобланган фоизлар тўлаш учун мажбуриятини ўз зиммасига олмаганлиги, шунингдек даъвонинг банк томонидан ҳисобланган фоизлар суммаси миқдорида зарар ундириш талабини асоссизлигидан келиб чиқиб, қаноатлантириш рад қилиш ҳақида асосли хулосага келган. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 55 406 400 сўм миқдорда банк фоизи ставкаси миқдорида етказилган зарар ундиришни сўраган. ФКнинг 327-моддасига асосан бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Мазкур ҳолда биринчи инстанция суд жавобгарнинг бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш ҳолати асослантирилмаганлиги, қолаверса, даъвонинг пеня ундириш талаби тўлиқ қаноатлантирилганлигидан келиб чиқиб, даъвонинг 55 406 400 сўм банк фоизи ставкаси миқдорида етказилган зарар ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида тўғри хулосага келган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важлари билан келишмайди. Чунки, жавобгар воситачилик шартномасининг 2.4-бандини лозим даражада бажармаганлиги, жумладан топшириқ бажариб бўлганидан кейин Воситачи 10 кунлик муддада Комитентга тасдиқловчи ҳужжатлар асосида хабар бермаганлиги сабабли, даъвогар сотувчидан олиниши лозим бўлган товарни ололмай қолган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда, апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилган, шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати жавобгар тугатиш бошқарувчисининг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни, ҳамда ИПК 118-моддасига асосан ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун тўланган суд харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: “Ipoteka Leasing” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари Ш.Мирзахакимов Р.Хайдаров