Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2302/1817 Дата решения 23.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кармана туманлараро иқтисодий суди Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Элкимё-агрохимоя масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Жамол Ниёз фермер хўжалиги
Source ID 1053406 Claim ID 3190577 PDF Hash 73be4cf3d8fffad5... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 236-моддаси ФК 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 3 412 символов
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 23 март 4-2101-2302/1817-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев, даъвогар “Х” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “О” фермер хўжалигига нисбатан киритилган даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Х” масъулияти чекланган жамиятининг (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади), “О” фермер хўжалигига (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) нисбатан 4.164.516 сўм ундиришни сўраган. Жавобгар томонидан даъво аризаси нусхаси олингандан сўнг судга эътирознома тақдим этилмаган. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилмаган. Бироқ, даъвогар томонидан 2020 йил 26 июндаги ҳисоб фактурага асосан 4.164.516 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар шартномада товарларни тўпламга кирадиган алоҳида қисмлар бўйича етказиб бериш назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи товарлар ҳақини, башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тўпламга кирадиган сўнгги қисм жўнатилганидан (танлаб олинганидан) кейин тўлайди. Даъвогар томонидан жами 4.164.516 сўмлик товарлар етказиб берилган бўлсада, мазкур товарлар учун жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилмасдан тўловлар амалга оширилмаган. Даъвогарнинг огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ушбу ҳолатлар даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар, хусусан, ҳисоб-фактура, бир томонлама таққослаш далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу сабабли, суд 4.164.516 сўмни ундириш тўғрисидаги талабни қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 300.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар “О” фермер хўжалигидан даъвогар “Х” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 4.164.516 сўм, олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатлари ва 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига белгиланган тартибда апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест киритиши мумкин. Судья Б.Джумаев