Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/535 Дата решения 23.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение OQARSOY фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый SILVERLEAFE BMB AGRO TRADE GROUP масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1075943 Claim ID 3199748 PDF Hash e9efa61c6a04259c... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 4-1304-2301/535-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбановнинг раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар «OQARSOY” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгашининг жавобгар «SILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонасидан 97.044.000 сўм асосий қарз ва 22.902.384 сўм пеня ҳамда 19.408.800 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: Кенгаш вакили Б.Улуков (ишончнома асосида), даъвогар вакили Ф.Умиров (раҳбар) ва жавобгар вакили Ў.Пирназаров (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгаши (кейинги ўринларда “кенгаш” деб юритилади) даъвогар «OQARSOY” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади)нинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «SILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 97.044.000 сўм асосий қарз ва 22.902.384 сўм пеня ҳамда 19.408.800 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, тарафлар ўртасида фьючерс шартномаси тузилганлиги, мазкур шартномага кўра жавобгарга пахта хомашёси топширилганлиги, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳақи тўлаб берилмаганлиги натижасида 97.044.000 сўм қарздорлик юзага келганлиги, мазкур қарздорлик тўлаб берилмаганлиги сабабли 22.902.384 сўм пеня ҳамда 19.408.800 сўм жарима ундириш сўралганлигини, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлигини, жавобгарнинг келишув чораларини кўриш тўғрисидаги таклифини рад этишини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талаблари юзасидан эътирози йўқлигини, даъвогарнинг жавобгардан бошқа шартнома юзасидан қарздорлиги мавжудлигини, ўша қарздорликни ундиришни имкони бўлмаётганлигини, агар имкони бўлса ўша даъвогарнинг жавобгардан мавжуд эски қарздорлигини инобатга олган ҳолда келишув чораларини кўришни даъвогардан сўраб, ишни қонун доирасида кўришни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 12 апрелда С-2022-290-сонли “Пахта хом-ашёсини харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 465-моддасининг биринчи қисмига кўра контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра, “хўжалик” (даъвогар) ўзининг 2022 йил учун “Агротехнологик харита” (бизнес-режаси)га асосан 17 гектар ер майдонидан 70 тонна пахта хом ашёсини “буюртмачи” (жавобгар)га етказиб бериши, “буюртмачи” (жавобгар) эса ушбу маҳсулотни қабул қилиб олиш ва шартноманинг 4.1-бандига мувофиқ ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. ФК 466-моддасининг биринчи қисмига кўра қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар 2022 йил ҳосилидан жавобгарга жами 227.878.949 сўмлик пахта хом-ашёси маҳсулотини етказиб берган ва ушбу маҳсулотлар жавобгар томонидан белгиланган тартибда қабул қилиб олинган. Мазкур ҳолат тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари даъвогар томонидан бажарилганлигини тасдиқлайди. Шартноманинг 2.4 ва 4.5-бандларига кўра жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган пахта хом-ашёсини қабул қилиш, шартноманинг мазкур бандлари талабларига кўра белгиланган муддатда ва миқдорда якуний ҳисобкитобларни амалга оширилиши лозим бўлган. Даъвогар етиштирган пахта хом-ашёси маҳсулоти жавобгар томонидан тегишли ҳисоб варақ-фактураларга асосан қабул қилиб олинган бўлса-да, унинг ҳақи бўйича қисман тўлов амалга оширилган. Бунинг натижасида жавобгарнинг даъвогар олдидаги муддати ўтган қарздорлиги 97.044.000 сўмни ташкил этган. Ушбу ҳолат тарафлар вакилларининг кўрсатмалари, жавобгар вакиллари томонидан имзоланган ва судга тақдим этилган 30.12.2022 йил ҳолатига мавжуд қарздорликни тасдиқловчи маълумотнома ва иш ҳужжатларидаги ҳисоб варақ-фактура ва бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади. Қолаверса, жавобгар даъво талабларини тан олиб, ушбу ҳолатларни инкор этувчи далилларни судга тақдим этмади. Шу боис суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандига асосан жавобгардан даъвогар фойдасига 22.902.384 сўм пеня ундириш сўралган. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 5.4-бандига кўра, топширилган маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўламаганлик ёки кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўловнинг 0,4 фоиз миқдорида, бироқ 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган. Жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги яъни, етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаб берилмаганлиги даъвогар вакилининг кўрсатмалари ҳамда иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Даъвогар томонидан пеня миқдори тўғри ҳисобланган. ФК 326-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Неустойканинг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, мажбуриятни бузилиши билан неустойка миқдори номутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, даъвогар томонидан талаб қилинган пеня миқдорини 2.500.000 сўмгача камайтиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Бундан ташқари, шартноманинг 5.4-бандига кўра, тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра топширилган маҳсулот ҳақини тўлашдан асоссиз бош тортганлиги учун жавобгар даъвогарга асоссиз тўлашдан бош тортилган тўлов суммасининг 20 фоиз миқдорида жарима тўлайди. ҳисобланади. Бироқ, даъвогар томонидан шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши, яъни етказиб берилган маҳсулот учун тўловларни тўлиқ тўлаб берилмаганлиги ҳолати учун жавобгардан ҳам жарима, ҳам пеня ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 3-бандида берилган тушунтиришга кўра, агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, қонун ҳужжатларида бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли. Шу боис суд даъвонинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жарима ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларига тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб, ишни кўриш билан боғлиқ давлат божини даъвонинг қаноатлантирилган қисми бўйича жавобгардан ундиришни, даъвонинг қаноатлантириш рад этилган қисми бўйича даъвогардан ундириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чоратадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорининг 3-бандига кўра, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслигини инобатга олиб, даъвонинг қаноатлантириш рад этилган қисми, яъни жарима ундириш талаби қисми бўйича даъвогардан давлат божи ундирмасликни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-180, 186-моддаларини қўллаб, суд фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгашининг жавобгар «SILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонасидан 97.044.000 сўм асосий қарз ва 22.902.384 сўм пеня ҳамда 19.408.800 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «SILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан даъвогар «OQARSOY” фермер хўжалиги фойдасига 97.044.000 сўм асосий қарз, 2.500.000 сўм пеня ва олдиндан ихтиёрий тўланган 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «SILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига 2.398.928 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қаноатлантириш рад этилган қисми бўйича 388.175 сўм давлат божи тўланиши лозимлиги юзасидан манфаати кўзланган шахс «OQARSOY” фермер хўжалиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорининг 3-бандига асосан давлат божидан озод этилганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Судья И.Қурбанов