Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2302/800 Дата решения 23.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чуст туманлараро иқтисодий суди Судья Мухиддинов Абдурасул Рахимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Узагролизинг" АЖ Ответчик / Подсудимый Жавлон фермер хўжалиги
Source ID 1074178 Claim ID 3192292 PDF Hash 3e96f61ca9fd4aa0... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 3-моддаси онуни 3 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 954 символов
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тeл: (+99869) 421-00-43 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 23 март 4-1603-2302хххх-сонли иш Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.РМухиддинов раислигида, судья ёрдамчиси Д.А.Тиллабоевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар – «O`ZAGROLIZING» AJ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар – ХХХХХ ҳисобидан 7 573 298 сўм асосий қарз, 2 197 172 сўм лизинг маржаси, 1 962 648 сўм пеня, жами ХХХХХ сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили – З.Амиров (ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: даъво аризасида баён этилишича, «O`ZAGROLIZING» AJ (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) Наманган вилоят филиали ҳамда ХХХХХ ўртасида 2021 йил 5 май куни 21/07-4-270-УФ-сонли лизинг шартномаси тузилган ва техникани қабул қилиб олиш - топшириш далолатномаси асосида 1 дона “КХУ-4Б” русумли культиватор лизинг асосида жавобгарга топширилган. Шартнома шартларига кўра, жавобгар лизинг тўловларини белгиланган миқдорда ва муддатида тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, лизинг шартномаси шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмасдан 2023 йил 20 январь ҳолатига 7 573 298 сўм асосий қарз, 2 197 172 сўм лизинг маржасидан қарздорликка йўл қўйган. Бунга кўра, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси судга мурожаат қилиб, жавобгардан 7 573 298 сўм асосий қарз, 2 197 172 сўм лизинг маржаси ҳамда тўлов кечиктирилган кунлар учун ҳисобланган 1 962 648 сўм пеня, жами ХХХХХ сўм ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қувватлаб, даъво талабларини қаноатлантириб беришнини сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилинган жавобгарлар шу куни суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгарлар иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. ФК 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён этилган. Мазкур ҳолатда жавобгарларнинг даъвогар олдидаги мажбуриятлари лизинг ҳамда кафиллик шартномаларидан келиб чиққан. «Лизинг тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига кўра, тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай ашёлар, шу жумладан корхоналар, мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк лизинг объектлари бўлиши мумкин. ФК 587-моддасининг талабларига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олиши, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олиши, ФК 597-моддасининг биринчи қисмида эса агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши шартлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда жавобгар техникани қабул қилиб олиш - топшириш далолатномаси асосида 1 дона “КХУ-4Б” русумли культиваторни лизинг асосида қабул қилиб олган бўлсада, лизинг тўловларини тўлашда кечикиш ҳолатларига йўл қўйган ва 2023 йил 20 январь куни ҳолатига 7 573 298 сўм асосий қарз, 2 197 172 сўм маржасидан қарздорликка йўл қўйган. Ваҳоланки, лизинг шартномасининг ажралмас қисми бўлган тўлов графигига (лизинг шартномаси 1-иловасига) асосан жавобгар 2021 йил 31 декабрдан бошлаб ҳар ойда лизинг тўловларини белгиланган миқдорларда тўлаб бориш мажбуриятини олган. ФК 590-моддасига мувофиқ, лизинг тўлови лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг пеняли даромадидан иборат бўлади. Бундан кўринадики, даъвогарнинг 7 573 298 сўм асосий қарз, 2 197 172 сўм лизинг маржасини ундириш талаби қонунчилик ва шартнома шартларига мувофиқ асосли қўйилган. Шунингдек, даъвогар жавобгардан тўлов кечиктирилган кунлар учун 1 962 648 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномасининг 8.3-бандида лизинг тўлови кечиктирилса, тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня ҳисобланиши назарда тутилган. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бундан кўринадики, даъвогарнинг суд орқали жавобгардан шарнома мажбуриятларини бузганлиги учун пеня ундиришни сўраши шартнома ва қонун ҳужжатларига мувофиқ асосли ва қаноатлантирилиши лозим. Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 7 573 298 сўм асосий қарз, 2 197 172 сўм лизинг маржаси, 1 962 648 сўм пеня, жами ХХХХХ сўм ундиришни лозим топди. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш билан боғлиқ 300 000 сўм давлат божи жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг «O`ZAGROLIZING» AJ манфаатида киритган даъво талаблари қаноатлантирилсин. Жавобгарлар- ХХХХХ ҳисобидан: - «O`ZAGROLIZING» AJ фойдасига 7 573 298 сўм асосий қарз, 2 197 172 сўм лизинг маржаси, 1 962 648 сўм пеня, жами ХХХХХ сўм; - Республика бюджети даромадига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. А.Р. Мухиддинов