← Назад
Решение #626858 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 333 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500 сўм, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500 сўм, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
4-1304-2302/339-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “MIRZAQULOV ZAFAR”
фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари Дўстлик туман кенгашининг, жавобгар “SILVERLEAFE”
масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонасига нисбатан
154.037.081 сўм асосий қарз ва 23.446.400 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Кенгаш вакили Д.Кушоков,
даъвогар вакиллари Р.Турапов, Б.Адбурахманов (ишончномалар асосида),
жавобгар вакили Ў.Пирназаров (ишончнома асосида), Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги
“Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси
мутахассиси Ж.Тўйчиевларнинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“MIRZAQULOV ZAFAR” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда
даъвогар) манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари Дўстлик туман кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш) суд даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “SILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамият
шаклидаги қўшма корхонаси (кейинги ўринларда жавобгар)дан 154.037.081 сўм
асосий қарз ва 23.446.400 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 13 мартдаги ажрими билан ишга “Уруғчиликни
ривожлантириш маркази” давлат корхонаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан
назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Агросаноат мажмуида хизматлар
кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси ва Пахтакор туман қишлоқ
хўжалик бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили тушунтириш бериб, даъво
талаблари асосли эканлигини, даъвони тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдириб,
уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб,
жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан пахта хомашёси
етказиб берилганлигини, бироқ жавобгар етказиб берилган пахта хом ашёси
учун 124.674.678 сўм қарздорлигини, шартномага асосан ҳисобланган
21.865.403 сўм устама, 7.497.000 сўм транспорт харажатлари, жами 154.037.081
сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 23.446.400 сўм пеняни ундириб беришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тушунтириш бериб,
ҳақиқатдан ҳам топширилган пахта хом ашёси ҳисобидан даъвогар олдида
124.674.678 сўм қарздорлик мавжудлигини, ушбу қарздорликни ичида
транспорт харажатлари ҳам ҳисобланганлигини, бироқ суд мажлисига
тайёрланиш жараёнида корхонанинг даъвогар олдида устама ҳисобидан
қарздорлиги тўғрисида корхона бухгалтериясидан ҳужжат тақдим
этилмаганлигини маълум қилиб, даъво талаблари юзасидан қонуний қарор
қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги
“Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси
мутахассиси тушунтириш бериб, иш юзасидан қонуний тўхтамга келишни
судга ҳавола қилишини билдирди.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган учинчи шахслар “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат
корхонаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ва Пахтакор туман қишлоқ
хўжалик бўлими суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида
учинчи шахслар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидагиларга кўра
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ва ишда иштирок этувчи шахслар
вакилларининг тушунтиришлардан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 2022 йил 30 март куни С-2022-281-сонли фьючерс шартномаси
тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар ўзининг 2022 йил учун
“Агротехнологик харита” (бизнес режаси)га асосан 34 гектар ер майдонида
70 тонна пахта хом ашёсини жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса ушбу
маҳсулотни қабул қилиб олиш ва шартномага мувофиқ ҳақ тўлаш
мажбуриятларини олган.
Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга
84.9 тонна пахта хом ашёси топширилган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни топширилган маҳсулот учун тўловни тўлиқ амалга
оширмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 124.674.678 сўм
қарздорлиги юзага келган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-бандида
даъвогар ушбу шартноманинг 1.1-бандида белгиланган мажбуриятдаги I сортга
нисбатан ортиқча топширилган ҳар бир тонна пахта хомашёси учун
белгиланган нархга қўшимча равишда 15 фоиз, мажбуриятдаги II сортга
нисбатан ортиқча топширилган ҳар бир тонна пахта хомашёси учун
белгиланган нархга қўшимча равишда 10 фоиз миқдоридаги устамани
жавобгардан талаб қилишга ҳақли эканлиги қайд этилган.
топширилган пахта хомашёси учун 21.865.403 сўм устамани қарздорлик
сифатида ундиришни сўраган.
Демак, юқорида қайд этилганлар ҳамда шартнома талабларидан келиб
чиқиб, жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган пахта хом ашёси учун
жами 146.540.081 сўм пул маблағини белгиланган тартибда тўлаб бериши
лозим эди.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаб бериш юзасидан
талабнома юборилган. Бироқ, даъвогарнинг талабномаси жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо
ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида тузилган фьючерс
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Ушбу кодекс 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Даъво аризасида жавобгардан даъвогар фойдасига 154.037.081 сўм асосий
қарзни ундириш сўралган бўлсада, суд муҳокамасида тарафлар вакиллари
томонидан судга тақдим этилган ҳужжатлар-далиллар асосида жавобгарнинг
даъвогар олдидаги қарздорлиги 146.540.081 сўмни ташкил этиши аниқланди.
Яъни даъво аризасида жавобгардан даъвогар фойдасига пахтани ташиш
билан боғлиқ 7.497.000 сўм транспорт харажатларини қарздорлик сифатида
ундириш сўралган бўлсада, ушбу қарздорликни тасдиқловчи далиллар судга
тақдим этилмаган ва суд муҳокамасида даъвогар вакиллари томонидан ҳам
тақдим этилмади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи хар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган холатларни исботлаши керак.
Шу сабабли даъво талабининг жавобгардан даъвогар фойдасига 7.497.000
сўм транспорт харажатларини қарздорлик сифатида ундириш қисми асоссиз
ҳисобланади ва қаноатлантириш рад этилиши лозим.
Қайд этилганларга мувофиқ суд даъво талабининг 154.037.081 сўм асосий
қарзни ундириш қисмини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 146.540.081 сўм асосий қарзни ундиришни лозим деб топади.
Шунингдек, даъво талабида даъвогар фойдасига жавобгардан 23.446.400
сўм пеняни ундириш сўралган.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида мазкур
шартномага мувофиқ белгиланган муддатларда бўнак (аванс) маблағларини,
топширилган (юклаб жўнатилган) пахта хом ашёси ҳақини тўлашдан асоссиз
бўйин товлаганлиги учун жавобгар даъвогарга белгиланган устамалар
тўланиши инобатга олинмаган ҳолда асоссиз тўлашдан бўйин товлаган
суммасининг 20 фоизи миқдорда жарима тўлаши, жаримадан ташқари жавобгар
даъвогарга муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Шунга асосан даъво аризасида даъвогар фойдасига жавобгар томонидан
146.540.081 сўмлик тўловлар 40 кунга муддатга кечиктирилганлиги учун
23.446.400 сўм миқдорда пеня ундириш сўралган.
Бироқ, тарафлар ўртасидаги тузилган шартнома мазмунига кўра жавобгар
томонидан неустойка уруғлик чигит учун устамани тўлаш кечиктирилганлиги
учун эмас, балки пахта хом ашёси ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин
товлаганлиги ва муддати ўтказиб юборилган тўлов учун назарда тутилган.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, жавобгарнинг топширилган пахта
хомашёси ҳақиқатдан даъвогар олдидаги қарздорлиги 124.674.678 сўмни
ташкил этади.
Демак,
даъвогар
жавобгардан
124.674.678
сўмлик
тўловлар
кечиктирилганлиги учун пеняни талаб қилишга ҳақли.
Шу боис суд томонидан даъвонинг пеня ундириш талаби қайта ҳисобкитоб қилинганда, даъво аризасига кўра (тўлов муддати 40 кунга
кечиктирилганлиги учун ҳисобланган) ундириш сўралган 23.446.400 сўм
пенянинг 19.947.948 сўм (124.674.678*0.4%=498.698.7*40 кун) қисми асосли
эканлиги аниқланди.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд мажлисида
иштирок этган шахслар вакилларининг кўрсатмаси билан тасдиғини топган.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган
неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга
олиниши керак.
Шунингдек, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш пахта хом ашёсиў
топширилмаганлиги ҳолатлари мавжудлигини ҳисобга олиб, сўралган пеня
мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турганлиги
сабабли, пеня ундириш талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 5.984.384 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан суд, ишдаги ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар
вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига асосий қарз 146.540.081
сўм, пеня 5.984.384 сўм ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни, ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд
харажатларини тарафлар ўртасида даъвонинг қаноатлантирилган қисмига
мутаносиб тақсимлашни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
10 октябрдаги ПҚ-3318-сон “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида”ги қарорининг 3-бандига асосан даъвогар давлат божи тўлашдан
озод қилинганлигини инобатга олиб, даъвогардан давлат божи ундирмасликни
лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180 сўм, 186-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “SILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамият шаклидаги
қўшма корхонадан, даъвогар “MIRZAQULOV ZAFAR” фермер хўжалиги
фойдасига 146.540.081 сўм асосий қарз, 5.984.384 сўм пеня ва олдиндан
тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “SILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамият шаклидаги
қўшма корхонадан Республика бюджетига 3.329.760 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвонинг асоссиз қисми бўйича 219.910 сўм давлат божи тўланиши
юзасидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
10 октябрдаги ПҚ-3318-сон “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида”ги қарорининг 3-бандига асосан давлат божи тўлашдан озод
қилинганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
О.Эргашев