Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/338 Дата решения 23.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мирзақулов Сардор фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый SILVERLEAFE масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1075945 Claim ID 3181166 PDF Hash 2c915f251f870d33... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу кодекс 333-моддаси Ушбу кодекс 333 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500 сўм, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500 сўм, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 4-1304-2302/338-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “MIRZAQULOV SARDOR” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Дўстлик туман кенгашининг, жавобгар “SILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонасига нисбатан 281.618.069 сўм асосий қарз ва 43.686.240 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Кенгаш вакили Д.Кушоков, даъвогар вакиллари Р.Турапов, Б.Адбурахманов (ишончномалар асосида), жавобгар вакили Ў.Пирназаров (ишончнома асосида), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси мутахассиси Ж.Тўйчиевларнинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “MIRZAQULOV SARDOR” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда даъвогар) манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Дўстлик туман кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш) суд даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “SILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси (кейинги ўринларда жавобгар)дан 281.618.069 сўм асосий қарз ва 43.686.240 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 13 мартдаги ажрими билан ишга “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат корхонаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси ва Пахтакор туман қишлоқ хўжалик бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили тушунтириш бериб, даъво талаблари асосли эканлигини, даъвони тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдириб, даьвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан пахта хомашёси етказиб берилганлигини, бироқ жавобгар етказиб берилган пахта хом ашёси учун 49.211.251 сўм қарздорлигини, шартномага асосан ҳисобланган 224.027.818 сўм устама, 8.379.000 сўм транспорт харажатлари, жами 281.618.069 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 43.686.240 сўм пеняни ундириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тушунтириш бериб, ҳақиқатдан ҳам топширилган пахта хом ашёси ҳисобидан даъвогар олдида 49.211.251 сўм қарздорлик мавжудлигини, ушбу қарздорликни ичида транспорт харажатлари ҳам ҳисобланганлигини, бироқ суд мажлисига тайёрланиш жараёнида корхонанинг даъвогар олдида устама ҳисобидан қарздорлиги тўғрисида корхона бухгалтериясидан ҳужжат тақдим этилмаганлигини маълум қилиб, даъво талаблари юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси мутахассиси тушунтириш бериб, агар уруғлик чигит асосий фондга топширилса, устаманинг 50 фоизи пахта хом ашёси кластерга топширилаётган вақтда, қолган 50 фоизи уруғлик чигит “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан таҳлил қилиниб, унга сертификат берилиб, реализация қилинганидан сўнг белгиланган тартибда тақсимланишини маълум қилиб, қонуний тўхтамга келишни судга ҳавола қилишини билдирди. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган учинчи шахслар “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат корхонаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ва Пахтакор туман қишлоқ хўжалик бўлими суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида учинчи шахслар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ва ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлардан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 30 март куни С-2022-280-сонли фьючерс шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар ўзининг 2022 йил учун “Агротехнологик харита” (бизнес режаси)га асосан 42,9 гектар ер майдонида 88,4 тонна пахта хом ашёсини жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулотни қабул қилиб олиш ва шартномага мувофиқ ҳақ тўлаш мажбуриятларини олган. Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга 97 тонна “Султон” навли пахта хом ашёси топширилган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаган, яъни топширилган маҳсулот учун тўловни тўлиқ амалга оширмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 49.211.251 сўм қарздорлиги юзага келган. Шунингдек, даъво аризасида жавобгарга топширилган 97 тонна пахта хом ашёсининг 58.3 тоннаси уруғлик пахта (R1) ҳисобланиши сабабли 210.462.627 сўм устама ва ортиқча топширилган пахта хом ашёси учун белгиланган нархга 15 фоиз устама, яъни 13.565.191 сўмни жавобгардан даъвогар фойдасига асосий қарз сифатида ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январь кунидаги 2-сонли Қарори билан тасдиқланган “Республика ҳудудларида пахтатўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 14-бандига кўра, уруғлик пахта хом ашёсига қонунчилик ҳужжатларига асосан етиштирилган уруғлик пахта хом ашёсидан тайёрланган уруғлик чигит Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти (O’zDSt-663-2017 “Уруғлик чигит. Техникавий шартлар”) талабларига мос бўлганда, пахта хом ашёси қийматига нисбатан супер элита ва элита уруғлик чигит учун 100 фоиз, I авлод (R1) учун 75 фоиз, II авлод (R2) учун 50 фоиз ва III авлод (R3) учун 25 фоиз миқдорида устамалар ҳисобланади. Мазкур Низомнинг 16-бандига кўра устамалар етиштирилган уруғлик пахта хом ашёси миқдорига ҳисобланади ва қуйидаги тартибда икки босқичда ҳисоб-китоб амалга оширилади: б) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларида: биринчи босқичда — топширилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи миқдорида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари таркибига кирувчи уруғчилик хўжаликларига пахта хом ашёсини топширган вақтда; иккинчи босқичда — уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин устаманинг қолган 50 фоиз қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 10 фоизи пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ихтиёрида қолдирилади, 40 фоизи уларнинг таркибига кирувчи уруғчилик фермер хўжаликлари ихтиёрида қолдирилади. Шу билан бир қаторда тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.3-бандига кўра уруғлик пахта учун уруғликнинг унувчанлиги 90 фоиздан юқори бўлганда харид нархига қуйидаги миқдорда устама ҳақ тўланади: Элита ва супер элита чигит учун 100%; 1-репродукцияли чигит учун (R1) 75%; 2-репродукцияли чигит учун (R2) 50%; 3-репродукцияли чигит учун (R3) 25%. Даъво аризасида биринчи босқич учун жами 210.462.627 сўм устама сўралган бўлиб, унинг ҳисоб-китоби қуйидагича кўрсатилган: Биринчи босқичда: 58.3*7.227.060=421.337598/50%=210.668.799 сўм (даъво аризасида 210.462.627 сўм сўралган). Демак, юқорида қайд этилган Низом ва шартнома талабларидан келиб чиқиб, жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган уруғлик чигит учун пахта хом ашёси топширилган вақтда устаманинг 50 фоизини белгиланган тартибда тўлаб бериши лозим эди. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-бандида даъвогар ушбу шартноманинг 1.1-бандида белгиланган мажбуриятдаги I сортга нисбатан ортиқча топширилган ҳар бир тонна пахта хомашёси учун белгиланган нархга қўшимча равишда 15 фоиз, мажбуриятдаги II сортга нисбатан ортиқча топширилган ҳар бир тонна пахта хомашёси учун белгиланган нархга қўшимча равишда 10 фоиз миқдоридаги устамани жавобгардан талаб қилишга ҳақли эканлиги қайд этилган. Мазкур ҳуқуқдан фойдаланиб, даъвогар жавобгардан ортиқча топширилган пахта хомашёси учун 13.565.191 сўм устамани қарздорлик сифатида ундиришни сўраган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаб бериш юзасидан талабнома юборилган. Бироқ, даъвогарнинг талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида тузилган фьючерс шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ушбу кодекс 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Даъво аризасида жавобгардан даъвогар фойдасига 281.618.069 сўм асосий қарзни ундириш сўралган бўлсада, суд муҳокамасида тарафлар вакиллари томонидан судга тақдим этилган ҳужжатлар-далиллар асосида жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 273.239.069 сўмни ташкил этиши аниқланди. Яъни даъво аризасида жавобгардан даъвогар фойдасига пахтани ташиш билан боғлиқ 8.379.000 сўм транспорт харажатларини қарздорлик сифатида ундириш сўралган бўлсада, ушбу қарздорликни тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмаган ва суд муҳокамасида даъвогар вакиллари томонидан ҳам тақдим этилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи хар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган холатларни исботлаши керак. Шу сабабли даъво талабининг жавобгардан даъвогар фойдасига 8.379.000 сўм транспорт харажатларини қарздорлик сифатида ундириш қисми асоссиз ҳисобланади ва қаноатлантириш рад этилиши лозим. Қайд этилганларга мувофиқ суд даъво талабининг 281.618.069 сўм асосий қарзни ундириш қисмини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 273.239.069 сўм асосий қарзни ундиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъво талабида даъвогар фойдасига жавобгардан 43.686.240 сўм пеняни ундириш сўралган. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида мазкур шартномага мувофиқ белгиланган муддатларда бўнак (аванс) маблағларини, топширилган (юклаб жўнатилган) пахта хом ашёси ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлаганлиги учун жавобгар даъвогарга белгиланган устамалар тўланиши инобатга олинмаган ҳолда асоссиз тўлашдан бўйин товлаган суммасининг 20 фоизи миқдорда жарима тўлаши, жаримадан ташқари жавобгар даъвогарга муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Шунга асосан даъво аризасида даъвогар фойдасига жавобгар томонидан 273.039.069 сўмлик тўловлар 40 кунга муддатга кечиктирилганлиги учун 43.686.240 сўм миқдорда пеня ундириш сўралган. Бироқ, тарафлар ўртасидаги тузилган шартнома мазмунига кўра жавобгар томонидан неустойка уруғлик чигит учун устамани тўлаш кечиктирилганлиги учун эмас, балки пахта хом ашёси ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлаганлиги ва муддати ўтказиб юборилган тўлов учун назарда тутилган. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, жавобгарнинг топширилган пахта хомашёси ҳақиқатдан даъвогар олдидаги қарздорлиги 49.211.251 сўмни ташкил этади. Демак, даъвогар жавобгардан 49.211.251 сўмлик тўловлар кечиктирилганлиги учун пеняни талаб қилишга ҳақли. Шу боис суд томонидан даъвонинг пеня ундириш талаби қайта ҳисобкитоб қилинганда, даъво аризасига кўра (тўлов муддати 40 кунга кечиктирилганлиги учун ҳисобланган) ундириш сўралган 43.686.240 сўм пенянинг 7.873.800 сўм (49.211.251*0.4%=196.845*40 кун) қисми асосли эканлиги аниқланди. Бинобарин, суд иш ҳужжатларини текшириб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 7.873.800 сўм пеня ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан суд, ишдаги ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига асосий қарз 273.239.069 сўм, пеня 7.873.800 сўм ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини тарафлар ўртасида даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб тақсимлашни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 3-бандига асосан даъвогар давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, даъвогардан давлат божи ундирмасликни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180 сўм, 186-моддаларига асосланиб, суд Жавобгар “SILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонадан, даъвогар “MIRZAQULOV SARDOR” фермер хўжалиги фойдасига 273.239.069 сўм асосий қарз, 7.873.800 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “SILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонадан Республика бюджетига 5.622.257 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг асоссиз қисми бўйича 883.829 сўм давлат божи тўланиши юзасидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 3-бандига асосан давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Судья О.Эргашев