Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-1901/259 Дата решения 23.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Темур-Малик масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1049153 Claim ID 3201839 PDF Hash a135cd271f145f95... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
жавобгар ИПКнинг 328-моддаси жавобгар ИПК 328 law
нинг 327-моддаси нинг 327 law
ИПК 328-моддаси ИПК 328 law
бундан ушбу Кодекс 327-моддаси бундан ушбу Кодекс 327 code_article
ужжатини ИПК 327-моддаси ужжатини ИПК 327 law
агар бундай ариза билан ИПКнинг 328-моддаси агар бундай ариза билан ИПК 328 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПК 46-моддаси ИПК 46 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2101-1901/259-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Т.Абдраманов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Р.Сагатов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 23 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Мирзахакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимида кўришга кўмаклашувчи Навоий вилоят судининг ходими Ж.Икромов, даъвогар вакили – бош юрисконсульт И.Қаландаров (2023 йил 11 январдаги 10-03525-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – юрисконсульт Б.Умиров (2023 йил 11 январдаги 250-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “Temur Malik” масъулияти чекланган жамиятидан 5 208 677 300 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилган Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 23 февралдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар ёки ДСБ деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Temur Malik” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 5 208 677 300 сўм қўшимча ҳисобланган солиқ суммаларини ундиришни сўраган. Навоий вилоят иқтисодий судининг 2019 йил 15 мартдаги ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилган. Бухоро вилоят иқтисодий суди апелляция инстанцияси судининг 2019 йил 17 майдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар 2022 йил 23 декабрда судга ариза билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни сўраган. Навоий вилоят судининг 2023 йил 26 январдаги ажрими билан Навоий вилоят иқтисодий судининг 2019 йил 15 мартдаги ҳал қилув қарори янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган. 1 инстанциясининг 2023 йил 23 февралдаги қарори билан Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги ажрими бекор қилинган ва жавобгарнинг қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризаси кўрмасдан қолдирилган. Апелляция инстанцияси судининг қарори устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатини бекор қилиб, ДСБнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида” 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли қарорининг 5-бандида суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш учун асос бўлаётган ҳолатлар жиддий бўлиши, яъни, суд ҳужжатини қабул қилишда иқтисодий суд хулосасига таъсир кўрсатадиган даражада бўлиши лозимлиги, бу ҳолат иқтисодий суд томонидан аввалда текшириш предмети бўлган фактга нисбатан янги далиллар эмас, балки айнан юридик фактларнинг ўзи бўлиши лозимлиги, суд томонидан ишни кўриб чиқишда текшириш предмети бўлмаган ҳамда мавжудлиги аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган юридик фактни белгиловчи янги далиллар янги очилган ҳолатлар деб эътироф этилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори билан тасдиқланган “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6 ва 8-бандларига кўра, камерал солиқ текшируви - солиқ тўловчилар (солиқ агентлари) томонидан солиқлар ва йиғимлар тўғри ҳисобланишини, ўз вақтида ва тўлиқ бюджет тизимига тўланишини текшириш мақсадида солиқ тўловчи, солиқ агентлари томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларини ва (ёки) солиқ органида мавжуд бўлган солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги бошқа маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида солиқ органи томонидан ўтказиладиган текширув ҳисобланиши, солиқ аудити - солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) муайян даврдаги молия ва солиқ ҳисоботларининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига барча жиҳатлардан мувофиқлиги ва ҳаққонийлигини, солиқ солиш мақсадларида бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олишда солиқ мажбуриятларининг тўғри шакллантирилиши ва акс эттирилишини солиқ органи томонидан ўтказиладиган ўрганиш орқали солиқларни тўғри ҳисоблаш ва тўлашнинг тўғрилигини текшириш эканлиги, Тошкент шаҳар ДСБ томонидан жамиятнинг 2015 – 2019 йиллар даврдаги фаолияти юзасидан ўтказилган ҳужжатли текширув натижасида бюджетга қўшимча ҳисобланган солиқ суммаларига нисбатан жамият 2 098 917,44 сўм кўпроқ тўланганлиги маълум бўлганлиги ҳамда аудит натижалари бўйича 2021 йил 7 январда қарор қабул қилганлиги, апелляция инстанцияси суди даъво аризасида қайд этилган жамиятнинг фаолияти юзасидан камерал назорат текшируви бўйича жамиятдан 5 208 677 300 сўм солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундирилиши белгиланган 2018 йил 9 ойлик давр ҳам аудит текширувида ўз ичига қамраб олганлиги ҳолатлари ҳамда Тошкент шаҳар ДСБ 2 билан жамият ўртасидаги ёзишмалар, шунингдек Тошкент шаҳар ДСБнинг солиқ аудити натижаси бўйича 2021 йил 7 январдаги 20/4-01869-сонли қароридан сўнг ушбу солиқ суммаларига камайтириш киритилиб олиб ташланганлиги, кейинчалик, яъни 2022 йил 20 май куни операция номи “начисление по акту КП № 542” деб кўрсатилган ҳолда ҚҚС бўйича 4 278 367,9 минг сўм ва мажбурий ажратмалар бўйича 930 309,4 минг сўм жамиятнинг шахсий ҳисобварағига қайтадан ҳисоблашга ундириш учун киритилганлиги ҳолатлари эътиборга олинмасдан, иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмасдан, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган ҳолда бир томонлама қарор қабул қилганлигини кўрсатган. Суд мажлисида жавобгар вакили шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни ва даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция судининг ажримини ўз кучида қолдиришни сўради. Даъвогар вакили шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб, шикоятда келтирилган важлар апелляция инстанциясининг суд мажлисида муҳокама қилинганлиги ва ўз исботини топмаганлиги, жавобгар ИПКнинг 328-моддасида белгиланган муддатни ўтказиб юбориб, судга ариза билан мурожаат қилганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 327-моддасига кўра, қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асослар қуйидагилардан иборат: 1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар; 2) экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри таржима қилинганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган бўлса ва мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асосланмаган суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган бўлса; 3) ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари; 4) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг шундай ҳужжати бекор қилинганлиги. ИПК 328-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларига биноан қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза ушбу суд ҳужжатини қабул қилган судга суд ҳужжатини 3 қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай, ишда иштирок этувчи шахслар томонидан берилади. Суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан уч йил ўтгач берилган аризалар кўриб чиқилмайди, бундан ушбу Кодекс 327-моддасининг 2-4-бандларида назарда тутилган асослар бўйича берилган аризалар мустасно. Жавобгар қонуний кучга кирган суд ҳужжатини ИПК 327-моддасининг 1-бандида белгиланган асослар билан, яъни суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар бўйича қайта кўришни сўраган. Янги очилган ҳолатлар билан қайта кўриб чиқиш сўралган суднинг ҳал қилув қарори 2019 йил 15 мартда қабул қилинган бўлиб, апелляция инстанцияси судининг 2019 йил 17 майдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган ва шу куни, яъни 2019 йил 17 май куни қонуний кучга кирган. Жавобгар эса 2019 йил 15 мартдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бмилан қайта кўриш ҳақидаги ариза билан судга 2022 йил 26 декабрь куни, яъни ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган пайтдан уч йил ўтгандан сўнг мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди жавобгарнинг аризасини иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқишда ушбу ҳолатларга эътибор бермаган. Шунинг учун апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг 2023 йил 26 январдаги ажримини бекор қилиш ва жавобгарнинг қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида қонуний тўхтамга келган. Бундан кўринадики, апелляция инстанцияси суди иш юзасидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланган ҳамда процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўллаган. Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важлар билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, агар бундай ариза билан ИПКнинг 328-моддасида белгиланган муддатда мурожаат қилинганда, шикоятда келтирилган важлар қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар билан қайта кўриш учун асос бўлиши мумкин эди. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини эса ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган почта харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади. Шунингдек, жавобгардан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилади. 4 Шу билан бирга, иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар 2019 йил 26 ноябрда юридик манзилини Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 20-уйга ва номини “Strong Building” масъулияти чекланган жамиятига ўзгартирган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сонли Фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб: - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қайта ташкил этилган ва унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташкил этилган; - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ташкилий бўйсунуви ўзгарган ва Солиқ қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилган. ИПК 46-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, тарафлардан бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва мажбуриятлардаги шахслар ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштиради. Ҳуқуқий ворислик иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкин. Шунинг учун, жавобгар унинг ҳуқуқий вориси “Strong Building” масъулияти чекланган жамияти билан, даъвогар унинг ҳуқуқий вориси Навоий вилоят Солиқ бошқармаси билан алмаштирилиши лозим. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 46, 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Temur Malik” масъулияти чекланган жамияти унинг ҳуқуқий вориси “Strong Building” масъулияти чекланган жамияти билан, Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси унинг ҳуқуқий вориси Навоий вилоят Солиқ бошқармаси билан алмаштирилсин. “Strong Building” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 23 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Strong Building” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш. Мирзахакимов ҳайъат аъзолари: В. Сатторова И. Таджиев 5