Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2301/550 Дата решения 23.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Чиноз тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "MAMBETOV TURGUNBAY URINBASAROVICH" деҳқон хўжалиги
Source ID 1054607 Claim ID 3222653 PDF Hash 8a3e0e21493ce5c3... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
бандида агар ИПК 154-моддаси бандида агар ИПК 154 law
иш юритиш ИПК 110-моддаси иш юритиш ИПК 110 law
агар ИПК 154-моддаси агар ИПК 154 law
даъво аризаси ИПК 107-моддаси даъво аризаси ИПК 107 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. АЖРИМ (Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 23 март 4-1103-2301/550-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг раислигида, судъя ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, аризачи Чиноз туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар "MAMBETOV TURGUNBAY URINBASAROVICH" деҳқон хўжалигининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи Чиноз туман Давлат солиқ инспекцияси ишончли вакили У.Сухробов (ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан бирга Қуйичирчиқ туман Давлат солиқ инспекцияси маъмурий биносида очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Чиноз туман Давлат солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда "аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб "MAMBETOV TURGUNBAY URINBASAROVICH" деҳқон хўжалиги (кейинги ўринларда "жавобгар" деб юритила-ди)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган. Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали жавобгарнинг шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи Чиноз туман Давлат солиқ инспекцияси ишончли вакили У.Сухробов аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар "MAMBETOV TURGUNBAY URINBASAROVICH" деҳқон хўжалигининг бир неча бор шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огохлантириш хатлари юборилган бўлса-да, белгиланган муддатларда жавобгар томонидан 2023 йил учун Тошкент вилояти Чиноз туманида жойлашган обект бўйича қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган юридик шахслар ер солиғи бўйича ҳисобот тақдим этилмаганлигини, 10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини, аммо жавобгар томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бартараф этилмаганлигини баён қилиб, электрон маълумотлар базасида вужудга келган камчиликлар натижасида ушбу ариза икки маротаба киритилганлигини билдирди. Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уни муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра аризачининг аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига кўра, Чиноз туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан 2023 йил 10 февралда "MAMBETOV TURGUNBAY URINBASAROVICH" деҳқон хўжалигига 2023 йил учун Тошкент вилояти Чиноз туманида жойлашган обект бўйича қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган юридик шахслар ер солиғи ҳисоботини тақдим этиш юзасидан 1579817-сонли огохлантириш (хабарнома) хати юборилган бўлса-да, ушбу огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, ҳисоботлар тақдим этилмаган. Шунингдек, Чиноз туман Давлат солиқ инспекциясининг 2023 йил 24 февралдаги "Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида"ги 01139360-сонли қарорига асосан "MAMBETOV TURGUNBAY URINBASAROVICH" деҳқон хўжалиги солиқ органига ҳисоботни белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этмаганлиги сабабли банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилган. Чиноз туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан 2023 йил 24 февралда "MAMBETOV TURGUNBAY URINBASAROVICH" деҳқон хўжалигига аниқланган ҳуқуқбзуарлик ҳолатига асосан банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилганлиги юзасидан 558404-сонли хабарнома берилган. Бироқ, аризачи томонидан бир неча бор ёзма хабарнома (огохлантириш) хатлари жавобгарга юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботлари топширилмаган. Чиноз туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан "MAMBETOV TURGUNBAY URINBASAROVICH" деҳқон хўжалигига нисбатан Тошкент вилояти Чиноз туманида жойлашган объекти бўйича қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган юридик шахслар ер солиғи ҳисоботини тақдим этмаганлигини асос қилиб, банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган. Бироқ, суд иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан 4-11032301/542-сонли иқтисодий иш мавжудлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди, арбитраж суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса даъво кўрмасдан қолдирилиши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги "Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 13-сонли қарорининг 27-бандида агар ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларида назарда тутилган асослар даъво аризасини иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, иш юритиш ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг тегишлича 1 ва 3-бандларига асосан тугатилиши, агар ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган даъво аризасини иш юритишга қабул қилишни рад этиш учун асос даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, даъво аризаси ИПК 107-моддасининг 1-бандига асосан кўрмасдан қолдирилши назарда тутилган. Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, суд иш юритувида айни бир шахслар ўртасида, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжудлигини инобатга олиб, суд аризани Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси 1-қисмининг 1-бандига асосан кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддаси 1-қисми 1-банди, 108, 118, 195-моддасини қўллаб, суд АЖРИМ Қ И Л Д И: Аризачи Чиноз туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар "MAMBETOV TURGUNBAY URINBASAROVICH" деҳқон хўжалигининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья М.М.Якубов